Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Y
C
ёки MPC =
dY
dC
Истеъмол ва умумий даромад ўртасидаги нисбатни эса у истеъмолга 
бўлган ўртача мойиллик деб атади: 
APC = 
Y
C

Кейнс томонидан очилган асосий психологик қонунга мувофиқ 
истеъмолга бўлган чекли мойилликнинг миқдори О дан 1 гача бўлган 
оралиқда ётади: 
O <
Y
C


< 1. 
Кейнс ўз концепциясини асослаш учун “истеъмолга бўлган мойиллик” 
тушунчаси билан бир қаторда “жамғаришга бўлган мойиллик” 
тушунчасини киритди. Жамғаришга бўлган мойиллик - бу жамғарма (S) 
миқдори ўзгариши билан уни ўзгартирган даромад ўзгариши ўртасидаги 
нисбатдир: 
MPC = 
Y
S



Жамғаришга бўлган ўртача мойиллик эса жамғаришнинг умумий 
даромадга бўлган нисбати билан ифодаланади: 
APS = 
Y
S

1
Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с англ. -М.: «Иностранная 
литература», 1948. 90-бет. 


38 
Бу ўринда шуни таъкидлаш жоизки, агар умумий даромад ошса, у 
ҳолда кишилар ушбу орттирилган даромаднинг бир қисмини истеъмолга, 
иккинчи қисмини эса жамғаришга йўналтирадилар. Шунинг учун 
истеъмол ва жамғарма ўзгаришлари йиғиндиси, албатта, даромад 
ўзгаришига тенг бўлиши лозим, яъни 
Y
S
C




Демак, 
Y
С


+
Y
S


= 1. 
Жамғаришга бўлган чекли мойилликка истеъмолга бўлган чекли 
мойиллик нисбати уни биргача тўлдирувчи катталик эканлиги юқоридаги 
формуладан кўриниб турибди. 
Қисқа муддатли макроиқтисодий моделларда истеъмол ва даромад 
ўртасидаги нисбат чизиқли ҳисобланади ва у қуйидагича ифодаланади: 
С =А + С х Y, 
бу ерда: 
А – жамият даромади даражаси О га тенг бўлган вазиятда истеъмол 
даражаси (мусбат катталик); 
У – автоном истеъмол деб ҳам аталади, чунки у даромадга боғлиқ эмас; 
С – истеъмолга бўлган чекли мойиллик. 
Кейнсча назариянинг даромад ва бандлик даражасини белгиловчи 
асосий тенгламаси қуйидаги кўринишга эга: 
У = С (Y) + 1. 
Агар истеъмол функцияси чизиқли функция эканлигини назарда 
тутадиган бўлсак, у ҳолда юқорида келтирилган асосий тенглама мана 
шундай кўринишда ифодаланади: 
Y= А+ С х Y + 1. 
Демак, сармоялар ҳажми ва истеъмол функцияси кўриниши даромад 
ва бандлик даражасини белгиловчи омиллар экан. Инвестициялар 
ҳажмининг ўзгариши миллий даромаднинг ҳам ана шу йўналишда 
ўзгаришига олиб келади.
Кейнс назариясига кўра, мультипликатор жамғаришга бўлган чекли 
мойилликка тескари катталикдир ёки 1 сони билан истеъмолга бўлган 
чекли мойиллик ўртасидаги фарққа тескари катталикдир, яъни: 
M = 
MPS
1
ёки М = 
MPC

1
1
Мультипликатив эффект ҳар бир қўшимча маблағ товарларга бўлган 
талабнинг ортишига, у ҳам, равшанки, (ишлаб чиқариш омилларидан тўла 
фойдаланилмаётган шароитда) ўзига тенг равишда даромад ортишига олиб 


39 
келишини кўрсатади. Аммо даромаднинг ортиши, ўз навбатида, даромади 
ошган кишилар томонидан истеъмолнинг кенгайишига олиб келади: 
MPC = 
Y
C



С = MPCx
Y

Агар 
Y

= 50, MPC = 0,5,
I

= 50 бўлса, у ҳолда 
C

= 25. 
Бу ерда агар истеъмол ортса, у ҳолда жами талаб ҳам ва демак, 
даромад ҳам ортишини таъкидлаб ўтиш жоиз. 
Инқирозларни бартараф этиш учун Кейнс “самарали талаб” ни 
шакллантириш, яъни капитал маблағларини ва истеъмолни энг кўп 
даражада рағбатлантириш зарур эканлигини таклиф қилди. Унинг фикрига 
кўра, сармоялар орттириш бандликнинг ўсишига ва даромаднинг 
ортишига олиб келади. Даромад ортиши жамғармалар шаклида эмас, балки 
инвестиция сифатида сарфланиши учун буюк иқтисодчи олим қарз фоизи 
меъёрини пасайтиришни таклиф қилди. У давлат аралашувини “самарали 
талаб” га, ва, демак, тўла бандликка эришиш воситаси, деб билди. 
“Давлат, – деб ёзган эди Ж.Кейнс, – истеъмолга бўлган мойилликка нисбатан 
ўзининг раҳбарлик таъсирини қисман мос тизим йўли билан, қисман фоиз 
меъёрини белгилаш билан ва қисман, эҳтимол, яна бошқа усуллар билан 
рўёбга чиқариши лозим бўлади”
1

У паст фоиз меъёри орқали юқори фойда олишни таъминлайди, 
тадбиркорларда оптимистик кайфиятни кучайтиради, уларнинг сармоя солишга 
бўлган мойиллигини қўллаб-қувватлайди ва юксалиш ҳолатини ушлаб туради, 
деб ҳисоблади. 
Кейнс давлат бюджети орқали бюджет камомади пайдо бўлишидан 
ҳайиқмаган ҳолда катта харажатлар қилиш таклифи билан чиқди. Бунда у 
бюджет камомади қоғоз пулларни қўшимча муомалага чиқариш йўли билан 
қопланишини назарда тутади. Унинг фикрича, давлат капитал маблағлари фоиз 
меъёрини пасайтириб, юксалиш ҳолатини узайтиради. Буларнинг барчаси 
инқирознинг олдини олишга хизмат қилади. 
Замонавий кейнсчилар солиқлар, давлат харажатлари, бюджет камомади, 
давлат қарзи давлат йўли билан бошқаришнинг асосий воситалари, деб 
ҳисоблайдилар. Уларнинг таъкидлашича, саноат юксалиши даврида даромадлар 
ортган сари солиқ тушумлари ҳам кўпайиб боради. Бу эса ортиқча талаб ва 
ортиқча ишлаб чиқаришнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Инқирознинг 
бошланиши ишсизликнинг ортиб бориши давлат бюджетидан ишсизлик бўйича 
нафақа тўловларининг ортиб боришига олиб келади. Бу эса тўловга 
қобилиятли талабнинг камайишига қаршилик қилади. Шунинг учун улар 
1
Кейнс Дж.М. Общая теория занятости, процента и денег. Пер. с англ. -М.: «Иностранная 
литература», 1948. С.364. 


40 
томонидан молиявий компенсация ўрнини қоплаш сиёсати ва камомадли 
молиявий таъминлаш назариялари олға сурилмоқда. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish