Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

P
M
= f (rdxre; 
P
1
x
t
dP

W
P
V
; U ) 
бу ерда: реал касса қолдиқларига бўлган талаб (
P
M
) фоиз ставкалари; 
(rв, rе), баҳолар ўзгариши суръатлари (
P
1
x
dt
dP

активлар суммаси (W), реал даромад (
P
V
) ҳамда дид ва имтиёзлар 
(U)функциясидир. 
Фридман назариясига мувофиқ, пул қолдиқлари бошқа активлар 
билан таққосланадиган актив сифатида кўриб чиқилади. Ушбу назария 
оқим сифатида эмас, балки захиралар тариқасида талқин қилинади. Пул 
даромади - бу оқимдир ва уни бирор вақт оралиғида аниқлаш мумкин. 
Пулнинг ўзи эса захирадир, яъни муайян бир вақтда мавжуд бирор 
миқдордир. Захирани орттириш учун кишилар ўз харажатларини 
камайтирадилар ёки ўзларининг пул бўлмаган активларини пулга 
алмаштирадилар. Захираларни қисқартириш учун эса улар аксинча иш 
тутадилар, 
Фридман пулга бўлган турли молиявий янгиликлар, молиявий 
активларнинг даромадлилиги Марказий банк фаолияти таъсири остида 
ўзгариши мумкин, деб ҳисоблайди. Бироқ шунга қарамасдан кишилар 
барибир пул таклифини назорат қилувчи сармояларнинг барқарорлиги 
сақланиб қолган даврда ўз пул маблағларини ялпи миллий маҳсулот 
(ЯММ)нинг бирор муайян улуши даражасида ушлаб туришга ҳаракат 
қиладилар. Агар пулга бўлган талаб барқарор миқдор бўлса, унда 
Марказий банк таклифни барқарор сақлаб қолган ҳолда жами талаб ҳам 
барқарор бўлади. Шундай қилиб, банк захираларининг ўсиш суръатларини 
ва пул таклифини бошқариш Марказий банкнинг муҳим вазифаси 
бўлиши лозим. 
Бундан давлатнинг жами талабни бошқариш бўйича икки сиёсати, 
яъни фискал ва кредит-пул сиёсатлари келиб чиқади. 
Иқтисодиётни бошқаришнинг монетар ёндашувига мувофиқ бозор 
механизми камчиликларини тўғрилаш эмас, балки унинг ишлаши учун энг 
юксак даражада барқарор молиявий шароитларни таъминлаш муҳим 


43 
вазифа ҳисобланади. Ушбу мақсадда пул бирлиги харид кучи ва валюта 
курси барқарорлиги улар учун муҳим жихатлардир. Шунинг учун улар 
фискал сиёсатнинг ресурсларни қайта тақсимлаш ва барқарорлаштириш 
воситаси сифатидаги аҳамиятига кам эътибор берадилар. Уларнинг 
фикрича, сиқиб чиқариш эффекти сабабли фискал сиёсат мутлақо 
ярамайди. Улар қуйидагича фикр юритадилар: давлат облигациялар сотиб, 
яъни пулни аҳолидан қарзга олиб, бюджет камомадини ҳосил қиладилар. 
Бунда давлат фондлар учун хусусий бизнес билан рақобатли курашга 
киришади. 
Шу тариқа давлат қарзлари пулга бўлган талабни кенгайтиради, фоиз 
ставкасини оширади ва, демак, кўп миқдордаги хусусий капитал 
маблағларни сиқиб чиқаради, акс ҳолда, улар фойдали бўлар эди. Демак, 
монетарчилар фикрича, бюджет камомадининг жами харажатларга бўлган 
таъсири пировард натижасини олдиндан айтиб бўлмайди ёки у 
сезилмайди. Агар камомад янги пулларни муомалага чиқариш билан 
қопланса, сиқиб чиқариш эффекти содир бўлмаслиги мумкин ва 
камомаддан сўнг иқтисодий фаолиятнинг кенгайиши юз бериши мумкин. 
Аммо бундай кенгайиш фақат қўшимча пуллар яратиш туфайлигина 
амалга ошади
1

Монетаризм назариясига мувофиқ иқтисодий беқарорлик аксарият 
ҳолларда иқтисодиётнинг ички ўзгарувчанлигига нисбатан нотўғри пул-
кредит бошқарилиши туфайли юзага келади: биринчидан, ўзгарувчан вақт 
лаглари мавжудлиги. У шуни билдирадики, бунда пул-кредит таъсири 
бевосита берилса-да, пул таклифидаги ўзгаришлар номинал СММга узоқ 
ва номаълум вақт оралиғидан сўнг таъсир кўрсатади. Шунинг учун вақт 
лагининг номаълум муддатида, монстарчилар фикрича, иқтисодиётни 
даврий (циклик) юксалиш ва пасайишга мослаштириш учун дискрет 
пул-кредит сиёсатидан фойдаланиш аксинча самара бериши ва даврий 
(циклик) тебранишларни кучайтириши мумкин. Иккинчидан, Федерал 
захира 
тизими 
фоиз 
ставкасини 
барқарорлаштиришга 
уриниб, 
иқтисодиётни беқарорлаштириш ва инфляция жараёнларининг кучайишига 
олиб келиши мумкин
2

Шунинг учун монетарчилар ҳукмрон пул-кредит муассасалари фоиз 
ставкасини барқарорлаштириш ўрнига пул таклифи ўсиши суръатларини 
барқарорлаштиришлари зарур, деган хулосага келдилар. Бунга боғлиқ 
1
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: принципы, проблемы и политика. В. 2-т.: Пер. с англ. 11-го 
изд. Т. 1-М.: Республика, 1992, -С. 328. 
2
Ўша жойда, 328-329-бетлар. 


44 
ҳолда М. Фридман монетар қоидаларни
2
қонун йўли билан белгилаш 
таклифи билан чиқди, унга кўра пул таклифи ҳар йили ЯММ ўсиши 
мумкин бўлган суръатда ошиши, яъни пул таклифи барқарор равишда 
йилига 3-5фоизга кенгайиши, лозим. 
Демак, монетарчилар фикрига кўра, пул таклифини берилган 
суръатда доимий равишда ошириб бориш, харажатларни ҳар қандай 
инфляция йўли билан ошириш маблағлар етишмаслиги туфайли ўз-
ўзидан йўқолиб кетади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish