Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


 Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

2.4. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг
неоклассик модели 
Неоклассик йўналишдаги иқтисодчилар, асосан, давлатнинг 
жамиятдаги даромадларни одилона тақсимлаш ва аллокацион, яъни 
иқтисодиётдаги ресурсларни самарали жойлаштириш мақсадидаги 
вазифаларини тадқиқ қиладилар. Бозор иқтисодиётини микроиқтисодий 
таҳлил қилиш неоклассик моделнинг тадқиқот объекти ҳисобланади. 
Бунда иқтисодиётнинг алоҳида истеъмолчилар ва фирмаларнинг ўзаро 
алоқадорликдаги фаолиятининг аниқ ҳолати ўрганилади.
Неоклассиклар ривожланган бозор иқтисодиётига эга бўлган 
мамлакатларда давлат мулкини унинг тасарруфидан чиқариш, унинг 
иқтисодиётни тартибга солишини чеклашни талаб қиладилар. Аммо улар 
умуман иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солинишини бутунлай 
инкор этмайдилар. Уларнинг фикрича, бозорнинг баҳо механизми, 
регулятори 
кўп 
ҳолларда 
ресурсларнинг 
оптимал, 
самарали 
ишлатилишини таъминлайди. Аммо баъзи ҳолатларда бозор улардан 
самарали фойдаланишга эришишни таъминлай олмайди. Худди ана 
шундай ҳолатларда давлат аллокация (тақсимлаш)ни яхшилаб, иқтисодий 
ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлашда ижобий роль ўйнаши 
мумкин экан. 
Ушбу неоклассик моделнинг асосини рационал кутиш назарияси 
ташкил қилади. Унга кўра кишилар ўзларини рационал тарзда тутадилар. 
Улар ўзларининг пулли манфаатларига мувофиқ келадиган нарсалар билан 
боғлиқ кутишларининг шаклланишидаги ахборотларни йиғадилар ва 
уларни ўрганадилар. Ушбу ахборотларга мувофиқ равишда ўз ҳаётларини 
яхшилашга қаратилган қарорлар қабул қиладилар. Кутиш бозор 
талабининг кенгайишига (ёки қисқаришига) олиб келади. Бу ўзгаришлар, 
ўз навбатида, товарлар ва хизматлар баҳоларининг улар ҳали ишлаб 
чиқарилмасдан ва сотилмасидан олдин ўсиши (ёки пасайиши)ни белгилаб 
беради. 
2
Ўша жойда, 327-бет. 


45 
Рационал кутиш назарияси янги ахборотларнинг талаб ва таклиф эгри 
чизиқларида тезда ўз аксини топишини, шунинг учун ҳам мувозанат 
баҳолари ва ишлаб чиқариш ҳажмларининг бозордаги янги ҳолатларга, 
давлат иқтисодий сиёсатидаги ўзгаришларга тезда мослашувчан 
бўлишини ифодалайди
1

Бу ўзгаришлар моҳияти Паретонинг самарадорлик критериялари 
асосида тушунтирилиши мумкин. Унга кўра жамият бирон-бир 
аъзосининг фаровонлиги бошқасининг турмушини ёмонлашуви ҳисобига 
яхшиланиши мумкин бўлмайдиган ҳолатни вужудга келтирадиган 
ресурсларнинг тақсимланиши оптимал ҳисобланади. Айирбошлаш 
муносабатларига эркин киришиш имконияти бозорда мувозанат ҳолатига 
эришишни таъминлайди. 
Бу мувозанатда мавжуд баҳо даражасида товарларга талаб миқдори 
уларнинг таклифи миқдорига тенглашади. Бу шундай ҳолатки, биронта 
ҳам субъект янги айирбошлаш операциялари натижасида бир-бирлари 
ҳисобига ютуққа эриша олмайди. Бунда ресурсларнинг тақсимланиши 
оптимал бўлади, чунки иқтисодиётда мувозанатлашув содир бўлади. 
Демак, 
мукаммал 
бозор 
ресурсларнинг 
самарали 
алокацияни 
(тақсимланишини) 
яхши 
таъминлай 
олмайди. 
Худди 
шу 
ҳол 
неоклассиклар назарида бозор механизмига давлатнинг аралашуви учун 
потенциал имкониятлар яратади
2

Ушбу оқим тарафдорлари жамоатчилик неъматларини ишлаб 
чиқаришни ташкил этишни давлатнинг энг муҳим иқтисодий вазифаси 
деб қарайдилар. Бу неъматларга миллий мудофаа, жамоатчилик 
тартиботини сақлаш, атроф-муҳитни назорат қилиш, таълим, соғлиқни 
сақлаш ва бошқалар учун зарур бўлган товар ва хизматлар киради. 
Бундай неъматларни ишлаб чиқариш давлат корхоналарида тўпланиши 
ёки уларни истеъмол қилувчилардан солиқ олиш орқали тўпланган 
маблағларни хусусий корхоналарга буюртма беришга, уларни ишлаб 
чиқаришни субсидиялаштиришга йўналтирилиши мумкин.
Иқтисодиётда бозор муносабатларига боғлиқ бўлмаган, ундан 
ташқарида бўлган атроф-муҳитнинг 
ёмонлашуви 
билан 
боғлиқ 
муносабатлар ҳам неоклассиклар нуқтаи назарига кўра давлат томонидан 
тартибга солиниши лозим.
Неоклассик йўналиш тарафдорлари капиталнинг эркин оқиб туриши 
учун ҳам тўсиқларни бартараф этиш мақсадида давлатнинг тартиблаш 
1
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс: Принципы, проблемы и политика.C. 331. 
2
Ширяева Л., Мамедова Н. Неоклассическая модель государственного регулирования рыночных 
отношений. – Российский экономический журнал. – 1992. -№4. С. 100-101. 


46 
механизми зарур эканлигини таъкидлайдилар. Уларнинг нуқтаи 
назарларига кўра давлат кичик бизнес, фермер хўжаликлари ҳамда қўшма 
корхоналарни ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш; янги 
ташкил топган фирмаларга имтиёзли кредитлар, субсидиялар бериш, 
имтиёзли солиқ солиш, лицензия, патентлар, иқтисодий фаолиятнинг 
маълум тури билан шуғулланиш учун мутлақ ҳуқуқлар бериш; иқтисодий 
яккаҳокимликка қарши кураш механизмлари орқали давлат капиталининг 
эркин ҳаракат қилиши учун тўсиқларни бартараф қилиб иқтисодиётда 
рақобат механизмининг яратилишини тартибга солади. 
Демак, неоклассиклар давлатнинг иқтисодиётга аралашувини чеклаш 
тарафдорлари бўлишларига қарамасдан, унинг маълум, юқорида баён 
этилган доирада иқтисодиётни тартиблаш борасидаги фаолиятини асослаб 
берадилар. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish