Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т


Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида давлат ва ҳукуматнинг 
вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди: 
- хусусий мулкни эркинлаштириш ва ҳуқуқий жихатдан кафолатлаш; 
- бозор иқтисодиёти учун маъмурий ва молиявий инфратузилмаларни 
яратиш; 
- нархларни эркинлаштириш; 
- саноат сиёсатини асослаш ва амалга ошириш, инвестициялар, 
иқтисодиётни янгилаш, модернизация қилиш ва таркибий ўзгартириш учун 
бозор шароитларини яратиш; 
- жаҳон бозори учун иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш; 
- макроиқтисодий аҳволни бошқариш, оқилона бюджет-солиқ ва пул-
кредит сиёсатни амалга ошириш; 


29 
-иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш бўйича марказий, ҳудудий 
ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
- ижтимоий, таълим инфратузилмалари ва меҳнат бозорини вужудга 
келтириш; 
- ҳукуматнинг бозор иқтисодиётини маъмурий тартибга солиш 
қобилиятини самарали давлат хизматини шакллантириш. 
1.5. Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодий вазифалари 
Бозор иқтисодига ўтиш шароитида давлат бош ислоҳотчи бўлиши 
хусусида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов: 
“Бозор муносабатларига ўтиш даврида давлат бош ислоҳотчи бўлиши, 
иқтисодиёт ва ижтимоий турмушнинг ҳамма соҳаларини ўзгартириш 
режаларини тузиб, уни изчиллик билан амалга ошириши зарур”,
1
деб 
таъкидлаган эди. 
Халқ манфаатларига жавоб берувчи мустақил иқтисодий сиёсат 
Ўзбекистонни мустақил ривожлантиришнинг ажралмас шартидир. Тарихий 
тажриба шуни кўрсатадики, айрим мамлакатларда иқтисодий ривожланиш ва 
аҳолининг турмуш даражалари ўртасидаги тафовутларга қарамай, жаҳон 
ҳамжамияти ривожланишининг ҳозирги босқичига бозор иқтисодиёти жуда 
мос келади ва самара касб этади. Фақат уюшган бозоргина бугунги кунда 
халқнинг ижодий ва меҳнат имкониятларини очиб бера олади, 
боқимандаликка хотима беради, ташаббускорлик ва ишбилармонликни 
ривожлантира олади, рағбатлантириш ва йўқотилган эгалик туйғусини қайта 
тиклайди. Фақат бозоргина тежамли хўжалик юритишнинг оқилона 
шаклларини яратади. 
Бозорга, айниқса, унинг шаклланиш босқичида, узоқ ва чуқур иқтисодий 
инқирозлар, ишсизликнинг ўсиши, пулнинг қадрсизланиши, кўпгина 
корхоналарнинг синиши ва ишбилармонларнинг хонавайрон бўлиши, 
аҳолининг моддий таъминот жихатдан кескин табақалашуви, ҳуқуққа зид 
хатти-ҳаракатлар ва жиноятларнинг ўсиши хосдир. Шунинг учун бозор 
иқтисодиёти сари буюк сакрашлар, инқилобий қайта ўзгаришлар йўли билан 
эмас, балки собитқадамлик ва изчиллик билан босқичма-босқич ҳаракат 
қилиш керак. Бозорга ўтилган сари иқтисодиётни бошқариш ва тартибга 
солишда давлатнинг вазифаси жиддий ўзгаради. Бозор иқтисодиётининг 
ўзини ўзи тартибга солувчи воситалари тобора муҳимлашади. Давлат 
зиммасига фақат иқтисодий тартиблаш ва рағбатлантириш вазифаларигина 
қолади.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон – бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли. //Биздан озод ва обод 
Ватан қолсин.2-ж –Т.: Ўзбекистон, 1994, 36-бет. 


30 
Бозор хўжалигининг асосий талаблари ва шартларидан бири эркин 
нархлардир. Аммо дунё бўйича нарх сиёсати, айниқса, бозор тармоқларини 
қарор топтириш даврида тартибга солиб турилмайдиган биронта ҳам давлат 
мавжуд эмас. Бозор муносабатлари йўлига кирган кўпгина мамлакатларнинг 
тажрибаси давлат доимо аҳолини ҳам, ишбилармонларни ҳам ислоҳотларга 
тайёрлаб келганлигидан далолат беради. 
Давлат ижтимоий-иқтисодий жараёнларга бевосита иқтисодиётнинг 
давлат сектори орқали ҳам таъсир кўрсатади. Давлат ихтиёрида фақат асосий 
ва халқ хўжалиги тармоқларининг стратегик аҳамиятга эга бўлган 
тармоқлари қолади. Булар ёқилғи, нефть ва газ саноати, электр энергетикаси, 
темир йўл, автомобиль, ҳаво ва трубопровод транспорти, алоқа, сув ва газ 
таъминоти, ирригация иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланишдир. 
Қишлоқда бозор муносабатларини ривожлантириш, деҳқонда ернинг 
эгаси эканлиги туйғусини қайта тиклаш – мерос қилиш ҳуқуқи асосида ерни 
абадий фойдаланиш учун бериш йўлидан бориш керак. Энг муҳими, қишлоқ 
хўжалигини юритишнинг шундай шаклини яратиш керакки, бу ҳар бир 
деҳқонга ўз меҳнатининг самарасидан мустақил баҳраманд бўлиш 
имкониятини берсин. Ана шундагина деҳқон ўзини ҳақиқатан ҳам ернинг 
чинакам эгаси деб билади. 
Қишлоқ турмуш даражасини шаҳар турмуши даражасига кўтариш, энг 
аввало, аҳолининг ижтимоий аҳволини яхшилаш, уларни сув ва газ билан 
таъминлаш, шунингдек, ишчи кучи ортиқча бўлган жойларда кичик мустақил 
корхоналар, кенг тармоқли қайта ишлаш шахобчаларини ташкил этиш давлат 
аҳамиятига молик вазифадир. 
Бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш бозорнинг кенг тармоқли 
тизимини ташкил этишни талаб қилади. Айрим корхоналар ва тижорат 
тузилмаларининг яккабошлик мавқеини тугатиш нархларнинг сунъий 
равишда ошириб юборилиши, монопол юқори даромадлар олинишига қарши 
турувчи соғлом рақобат муҳитини шакллантириш имконини беради. 
Алоҳида таъкидлаш жоизки, ўзгариб турадиган бозор иқтисодиётини 
яхши тушунадиган, юксак билимли ва ишбилармон мутахассисларга эга 
бўлмай туриб, корхоналарни малакасиз қўлларга топшириш уларнинг барбод 
бўлишига сабаб бўлади. 
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни 
бозор иқтисодиётига ўтиш учун зарур бўлган бошқа шарт-шароитларни 
вужудга келтириш билан боғлиқ ҳолда изчил ва ҳар томонлама ёндашувни 
талаб қилади. 
Иқтисодиётни барқарорлаштириш – бозорни шакллантириш йўлидаги 
зарурий ва муқаррар босқич бўлиб, уни таъминлаш учун республика 


31 
бюджети тақчиллигини чеклашга ва уни изчил равишда энг кам даражага 
келтиришга қаратилган кучли молиявий сиёсат олиб борилиши тақозо 
этилади. Бу жараёнда бюджет маблағлари кечиктириб бўлмайдиган энг зарур 
давлат ва ижтимоий эҳтиёжларгагина берилиши керак. 
Эркин нархларга ўтилишидан иборат умумий йўлда товарларнинг 
алоҳида муҳим турлари доираси нархларининг давлат томонидан назоратга 
олиниши сақланиб қолади. Энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-
дармонлар, буюмларнинг чегараланган нархлари меъёр билан бериш 
ҳисобига улар билан аҳолини кафолатли таъминлаш, ички истеъмол 
бозорини ҳимоя қилиш, товарларни сотиб олишда аҳолига катта имкониятлар 
яратиб бериш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Бозорнинг 
ўзгарувчан шароитларида меҳнатга лаёқатли маҳаллий мутахассисларсиз 
Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашни тасаввур қилиш қийин. Бунда 
Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятлари, халқнинг миллий-руҳий турмуш 
тарзи, таълимдаги бутун жаҳон ва Шарқ тажрибасининг энг яхши ютуқлари 
ҳар томонлама эътиборга олиниши керак. Иқтидорли ёшларни хорижий 
мамлакатларнинг етакчи ўқув юртларига ўқишга ва тажриба орттиришга 
юбориш муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Замонавий бозор тизимига ўтишга доир чора-тадбирлар мажмуини 
амалга ошириш республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, унинг 
саноатлашган мамлакатлар сафига йўналишида чуқур сифат ўзгаришларига 
олиб келади ҳамда Ўзбекистон иқтисодий, сиёсий ва маънавий 
мустақиллигининг ишончли кафолатини таъминлайди. 
Ўзбекистон Республикасида давлат бош ислоҳотчи сифатида қуйидаги 
вазифаларни амалга ошириши мақсадга мувофиқдир: 
1. Бозор муносабатларига ўтишнинг бошланғич даврида аҳоли 
манфаатларини кучли қайта тақсимлаш воситаси орқали ҳимоя қилиш. 
2. Ижтимоий-сиёсий барқарорлик ва миллатлараро тотувликни 
кафолатлаш. 
3. Иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий асослари, ўзига хос бозор шарт-
шароитларини вужудга келтириш ва тасдиқлаш. 
4. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида кишиларнинг иқтисодий 
эркинликлари кафолатланган бўлиш. 
5. 
Тартибга 
солинадиган 
бозор 
шароитида 
асосий 
мақсад 
йўналишларини ишлаб чиқиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга 
оширишнинг бош йўлини белгилаш ва бу йўлни ўтказиш юзасидан чора-
тадбирлар ишлаб чиқиш. 
6. Ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, аҳолини ижтимоий 
ҳимоялашнинг самарали, аниқ ва равшан тизимини вужудга келтириш. 


32 
7. Вужудга келаётган ишбилармонлик тизимларининг қарор топиши ва 
ривожланишига кўмаклашиш. 
8. Аниқ мақсадга қаратилган иқтисодиёт тармоқлари тузилмаси 
сиёсатини изчиллик билан амалга оширишга кўмаклашиш. 
Бозор шароитида иқтисодиётни давлат йўли билан тартибга солиш 
одатда иқтисодиётнинг давлат секторини ривожлантиришни бошқариши 
ҳамда ижтимоий муаммоларни ҳал этиш йўли билан бевосита, шунингдек, 
ҳуқуқий ва иқтисодий воситалар ёрдамида билвосита амалга оширилади. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish