57
зиддиятлар кучайиб борди, амалдаги хўжалик юритиш механизми эса мазкур
зиддиятларни бартараф этишга ноқобил эди. Бу ҳолат жамият ҳаётида 60-
йиллардаёқ яққол намоён бўла бошлаган эди. Иқтисодиётнинг ривожланиш
суръати
кескин пасайиб, сарф-харажатлар ортиб борди. Ривожланишнинг
иқтисодий воситалари ва омиллари амалда ишламади.
Республикамиз давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин бу
салбий оқибатларни тугатиш ва ривожланиш сари дадил қадам ташлаш
имкониятига эга бўлинди. Тоталитар тузумдан қолган “мерос”нинг
салбий
оқибатларини бартараф этиш учун кенг қамровли ислоҳотларни амалга
ошириш лозим деб қаралди. Ўзбекистон республикасининг биринчи
Президенти И.А.Каримов ўзининг «Ўзбекистон – бозор муносабатларига
ўтишнинг ўзига хос йўли» китобида шундай ёзади: «...тоталитар
мероснинг
оғир оқибатларини тугатиш, иқтисодиётга бозор асосида маданийлик бахш
этиш фаолиятнинг айрим соҳаларини ўзгартириш йўли билан эмас, балки
кенг миқёсда тубдан яхлит иқтисодий ислоҳот ўтказиш орқалигина эришиш
мумкин...»
1
.
Бозор иқтисодиётига ўтиш иқтисодий
муносабатларни янгилаш,
институционал ўзгаришларни амалга ошириш ва бошқаришнинг тегишли
структурасини яратишни талаб этади. Шунинг учун ҳам республикамизда
иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг биринчи босқичида бошқарув
тизимини ислоҳ қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Институционал ўзгаришлар жараёнида бошқарув механизмлари
такомиллаштирилиб борилди. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини
бошқариш борасида эса уларнинг
хусусиятларига мос келадиган, хўжалик
юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ёрдамлашадиган,
ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантирадиган
ташкилий-ҳуқуқий шакллар вужудга келди.
Таркибий ўзгаришларни амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқаришни
марказлаштирилган тартибда режалаштириш ва ташкил этишдан
бошқаришнинг иқтисодий механизмаларига ўтиш масаласига жиддий
эътибор қаратилди.
Бошқарув соҳасидаги ўзгаришлар натижасида кўплаб бошқарув
органлари бўғинларининг вазифаси ўзгарди, баъзи ўзини оқламаган
бошқарув органлари тугатилди ва янги органлар тузилди.
Ўзини оқламаган Давлат режа қўмитаси ўрнига Давлат истиқболини
белгилаш ва статистика қўмитаси тузилди. Мазкур Қўмита 1997 йилдан
1
Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. -Т.: Ўзбекистон, 1998, 82-бет.
58
Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига айлантирилди. Ҳозирги
даврда
бу вазирлик Иқтисодиёт вазирлиги деб аталади.
Нархларни эркинлаштириш шароитида Давлат нарх қўмитаси батамом
тугатилди. Яккаҳоким бўлиб олган тақсимот идораси - Давлат таъминот
қўмитаси ва унинг вориси –“Ўзшартномасавдо” ўрнига янги бозор
структураси – Республика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси
тузилди.
Бозор иқтисодиётига ўтиш даврида ва
бозор муносабатларини
бошқаришда
молия-кредит
тизими
муҳим
ўринни
эгаллайди.
Ислоҳотларнинг биринчи босқичида, республика Молия вазирлиги ва
Марказий банкнинг вазифалари қайта кўриб чиқилди. Уларнинг янги
бўғинлари тузилди.
Назорат органлари фаолиятини тартибга солиш учун Давлат солиқ
қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси тузилди.
Республикамизда мавжуд бошқарув органларининг нафақат фаолияти,
балки уларнинг вазифалари ҳам янги жамият талабларидан келиб чиққан
ҳолда қайта кўриб чиқилди ҳамда ўзгартирилди. Ташкил этилган янги ижро
органлари тизими режалаш – тақсимлаш вазифаларидан холи бўлиб,
иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш ва
тартибга солиш вазифасини
бажармоқда.
Институционал ўзгаришлар жараёнида бошқарув механизмлари
такомиллаштирилиб борилди. Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини
бошқариш борасида эса уларнинг хусусиятларига мос келадиган, хўжалик
юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ёрдамлашадиган,
ташаббускорлик ва тадбиркорликнинг ривожланишини рағбатлантирадиган
ташкилий-ҳуқуқий шакллар вужудга келди.
Do'stlaringiz bilan baham: