Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

1. Қисқа муддатли цикл (2-4 йил) истеъмол товарларига бўлган бозор 
талаби ва таклифи мувозанатининг бузилиши ва тикланиши тарзида юз 
беради. Бу циклда ишлаб чиқариш ҳажми бозор коньюнктурасига қараб 
ўзгаради: 
– нархлар даражаси кам ўзгаради, кўпчилик фирмалар ўз харидорларини 
йўқотмаслик учун товарлар нархини узоқ вақт (йилда бир марта) 
ўзгартирмасликка ҳаракат қиладилар; 
– иш билан бандлик ҳам нисбатан барқарор, тебраниш кичкина, асосан, 
алоҳида корхона ва тармоқларда иш ҳақи ўзгаришига боғлиқ; 
– фойда нормаси ҳам бу давр мобайнида кам ўзгаради; 
– қисқа муддатли давр учун миқдорий кўрсаткичлар кам ўзгаради. 
2. Ўрта муддатли цикл (7-12 йил) тебранишлар катта, бу эса
мувозанатнинг чуқур бузилганини кўрсатади: 
– жамиятда иқтисодиётгина эмас, балки ижтимоий соҳада ҳам 
барқарорлик бузилади; 
– энг асосийси, иқтисодий ўсиш тушкунлик билан алмашади.
Иқтисодий циклнинг классик варианти 4 фазадан иборат бўлиб, 
уларнинг ҳар бирида ишлаб чиқариш ҳажми динамикаси, нархлар даражаси, 
иш билан бандлик, процент нормаси турли хил бўлиши кузатилган. 
Циклнинг биринчи фазаси кризис (танглик, тушкунлик) бўлиб, 
иқтисодий ўсиш даражаси ва суръати тушиб кетади, сўнгра маҳсулот ишлаб 
чиқариш ҳажми қисқаради. Реализация қилинмаган товарлар захираси 
кўпайиб боради ва корхоналарнинг ёппасига банкрот бўлишига олиб келади. 
Натижада ишсизлик кўпаяди, иш ҳақи пасаяди. Қимматбаҳо қоғозлар 
бозорида акция курси тушиб кетади. Тадбиркорларнинг пулга эҳтиёжлари 
ортади,қарз тўлаш учун банк проценти ўсади. 
Кризисдан кейинги фаза–депрессия(турғунлик) фазаси келади. Бу 
фазада ишлаб чиқаришдаги тушкунлик ҳам нархлар тушиши ҳам тўхтайди. 
Товар захиралари ва пул капиталининг массаси кўпайиб, банк проценти 


227 
ставкаси энг паст даражага тушади. Товар таклифини талабдан ортиб кетиши 
тўхтайди. 
Жонланиш фазаси келади. Бунда ишлаб чиқариш аввалгига нисбатан 
ўсади,товар захиралари бозорни узлуксиз таъминлаш даражасида бўлади. 
Сотиб олиш қуввати ўсиши билан жонланиш кузатилади. Пул капиталига 
талаб ортади, процент ўсади, нархлар ҳам ўса бошлайди.
Жонланишдан сўнг юксалиш фазасига ўтилади. Маҳсулот ишлаб 
чиқариш аввалгига нисбатан ўсади, ишсизлик камаяди, талаб ортиши 
натижасида нархлар ўсади. Кредитга талаб ошиб, процент ҳам ўсади. 
Инвестицион товарлар ишлаб чиқаришнинг кўпайиши билан хом ашё 
ресурсларига талаб ортади, нархлар ҳам ўсади. Жонланиш фазасида юзага 
кела бошлаган диспропорция кучая боради. Иқтисодиёт янги тушкунликка 
яқинлашади ва яна тушкунлик даври бошланади. Ана шундай тарзда цикл 
қайтарилади.
Биринчи кризис 1825 йили Англияда юз берди, сўнгра 1836 йили Англия 
ва АҚШда, 1841 йили АҚШда, 1847 йили АҚШ, Англия, Франция ва 
Германияда. 1857 йилги кризис биринчи жаҳон циклик кризиси бўлиб 
тарихда қолди, кейин – 1873, 1882, 1890 йиллардаги кризис рўй берди. 
Иқтисодиётга нисбатан катта талафотлар келтирган кризис – 1900-1901 
йилдаги тушкунлик бўлди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish