Дарслик./Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ., Топилдиев С. Р. –Т



Download 3,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/231
Sana23.02.2022
Hajmi3,66 Mb.
#175083
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   231
Bog'liq
IqtNaz Kaf 09.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш

Тармоқлар кризиси. Бундай кризис миллий хўжаликни бирон-бир 
тармоғини қамраб олиб, ишлаб чиқаришнинг таркибий ўзгариши ёки нормал 
хўжалик алоқаларининг бузилиши туфайли юз беради. Мисол қилиб, 1958 – 
1962 йилларда денгиз кемачилиги (кема қатнови), 1977 йил тўқимачилик 
саноати инқирозини кўрсатиш мумкин. 
Аграр кризис. Бундай кризис қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
савдосининг кескин тарзда қисқариб кетиши, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари 
нархларининг кескин тушиб кетиши билан ифодаланади. 
Структура-таркибий кризис. Ишлаб чиқариш тармоқлари ўртасидаги 
нормал нисбатлар бузилиши туфайли таркибий кризис юз беради. Бунда бир 
тармоқ бошқа тармоқнинг ҳисобига ривожланади. Натижада, бу тармоқда 
аҳвол оғирлашади. Мисол учун 70- йилларнинг ўртасида рўй берган хом ашё, 
энергетика кризисларини кўрсатиш мумкин. 
2. Иқтисодиётда мувозанатнинг бузилиши мунтазам ёки аксинча тарзда 
юз беришига кўра даврий, оралиқ, номунтазам кризисларга бўлинади. 
Даврий (циклли) кризислар маълум вақт мобайнида такрорланиб 
туради. 
Оралиқ кризислар — тўлиқ цикл бўйича юз бермайди. Циклнинг 
бирон-бир фазасида тўхтатилади. Улар нисбатан унча чуқур эмас, аммо қисқа 
муддат давом этади. 
Номунтазам кризислар бирон-бир алоҳида сабабларга кўра юз беради. 
Масалан, табиий офат-сел, тўфон, қурғоқчилик кабилар туфайли иқтисодиёт 
танг аҳволга тушиши мумкин. 
3. Такрор ишлаб чиқариш нисбатларининг бузилиши ҳарактерига кўра 
кризислар иккига: ортиқча ишлаб чиқариш ва тақчил ишлаб чиқариш 
кризисларига бўлинади. Товарларни ортиқча ишлаб чиқариш кризиси турли
наф келтирадиган неъматларни кўп ишлаб чиқариш, лекин уларни тўла 
реализация қила олмасликбилан ҳарактерланади. 
Тақчил ишлаб чиқариш кризиси даврида етишмовчилик натижасида
танг аҳвол юзага кедади, чунки мувозанат бузилади. Шундай қилиб, 
иқтисодиётни танг аҳволга тушишига фақат ортиқча ишлаб чиқариш эмас, 
балки тақчил ишлаб чиқариш ҳам сабаб бўлади. 
Кризисларнинг моҳиятини ёритиш учун одатда, даврий, яъни 
такрорланадиган кризислар ўрганилади. Вақти-вақти билан такрорланадиган 


226 
кризислар циклнинг такрорланиш муддатига кўра: қисқа, ўрта ва узоқ 
циклларга бўлинади. 
Таниқли иқтисодчилардан Й.Шумпетер иқтисодиётнинг циклли 
ривожланишини тадқиқ қилиб, иқтисодиётда тебранишлар уч даражада юз 
беришини кўрсатди ва бу циклларни уларни кашф этган иқтисодчилар 
Ж.Китчин, К.Жугляр, Н.Д.Кондратьевлар номи билан атади ҳамда 
иқтисодиётда учала цикл ўзаро боғлиқ, ўзаро алоқадорликда намоён 
бўлишини қайд этади. 
П. Самульсон эса иқтисодий цикл бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма 
мамлакатлар ҳамда иқтисодиётнинг барча соҳаси учун тааллуқли дейди. 

Download 3,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   231




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish