Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


“Жиззах” махсус индустриал зонаси фаолиятининг самарадорлиги



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 “Жиззах” махсус индустриал зонаси фаолиятининг самарадорлиги 
таҳлили. 
Юқори қўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни 
ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий юқори технологик саноат ишлаб 
чиқаришларни яратиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб 
қилиш бўйича қулай шарт – шароитларни шакллантириш, Жиззах ва Сирдарѐ 
вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурсли салоҳиятидан комплекс ва 
самарали фойдаланиш, бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли 
даромадларини ошириш мақсадларида, шунингдек Ўзбекистонда Ўзбек – 
Хитой саноат паркини яратиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро 
тушуниш меморандумидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2013 йил 13 майдаги ――Жиззах‖ махсус индустриал зонасини 
яратиш тўғрисида‖ ги Фармони билан Жиззах вилояти ҳудудида ―Жиззах‖ 
махсус индустриал зонаси ва унинг Сирдарѐ вилояти Сирдарѐ туманидаги 
филиали ташкил этилди. 
―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг амал қилиш муддати 30 йилни 
ташкил этиб, бу муддатни кейинчалик яна узайтириш мумкин. Махсус 
индустриал зонанинг бутун бир амал қилиш муддати давомида унинг ҳудудида 
алоҳида солиқ режими ва божхона имтиѐзлари амал қилади. Жумладан, 
―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг иштирокчилари қуйидагиларни 
тўлашдан озод этилган: 
- фойда солиғи, юридик шахслардан олинадиган мол – мулк солиғи, 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, кичик 
корхоналар учун ягона солиқ тўлови, Республика йўл жамғармасига мажбурий 


112 
ажратмалар; 
- республикада ишлаб чиқарилмайдиган, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан тасдиқланган рўйхатлар бўйича ва лойиҳаларни амалга ошириш 
доирасида ―Жиззах‖ махсус индустриал зонаси ҳудудига олиб кириладиган 
асбоб – ускуналар, бутловчи қисмлар ва материаллар учун тўланадиган 
божхона тўловлари (божхона йиғимлари бундан мустасно); 
Республикада учинчи махсус иқтисодий зонанинг очилиши бутун миллий 
иқтисодиѐтнинг инновацион ривожланиши ҳамда бунинг асосида илмий 
сиғимли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бу ҳудудда истиқомат қиладиган 
аҳолининг даромадларини ошириш имкониятини берадиган янги иш 
ўринларини яратишга қаратилгандир.
2013 йилнинг 6 апрелида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан 
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо Вазирлиги билан 
Хитойнинг иккита йирик ―ZTE (H.K.) Limited‖ ва ―Wenzhou Jinsheng Trade Co., 
Ltd‖ компаниялари ўртасида Инвестицион шартномалар имзоланиб, бу 
компаниялар ―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг биринчи йирик 
иштирокчилари бўлишди. ―ZTE (H.K.) Limited‖ компанияси мобил телефонлар 
ва уларнинг аксессуарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, у ички 
истеъмол бозорини бу каби маҳсулотлар билан янада тўлиқ тўйинишини 
таъминлаш ва экспортни амалга ошириш мақсадида фаолият кўрсатади. 
―Wenzhou Jinsheng Trade Co., Ltd‖ компанияси бўлса акрилли санитар – техник 
мосламалар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш, чорвачилик 
хомашѐлари ва уларнинг иккиламчи чиқиндиларини тўлиқ қайта ишлаш 
циклининг замонавий линияларини ташкил этиш билан шуғулланиб, бундай 
линиялар терини қайта ишлаш ва чарм – пойабзал маҳсулотларини ишлаб 
чиқаришда чиқиндисиз технологиялардан фойдаланишни таъминлайди. 
Инвестицион шартномаларга мувофиқ Хитойнинг бу иккала компанияси ўз 
зиммаларига бир қатор инвестицион мажбуриятларни олишган бўлиб, уларнинг 
мазмуни 2.4.1. – жадвалда ўз ифодасини топган. 
―ZTE (H.K.) Limited‖ ва ―Wenzhou Jinsheng Trade Co., Ltd‖ компаниялари 
томонидан ―Peng Sheng‖ МЧЖ иштирокида яратилган қўшма корхоналар 5 йил 
муддатга фойда солиғи, мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий 
инфратузилмани ривожлантириш солиғи, кичик корхоналар учун ягона солиқ 
тўлови, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги 
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилган. 
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига, истисно 
тариқасида, 2013 йилнинг 1 апрелигача ―Peng Sheng‖ МЧЖ томонидан олиб 
келинган товарларни божхона юки декларациясисиз ҳам божхона 
расмийлаштирувидан ўтказишга рухсат берилган. 
―Жиззах‖ махсус индустриал зонасида амалга оширилган, амалга 
оширилаѐтган ва ишлаб чиқилаѐтган инвестицион лойиҳаларнинг структураси 
келтирилган бўлиб, ундан кўриниб турганидек, 2012 йилда фақатгина битта 
лойиҳанинг ҳажми 3,2 млн. АҚШ долларини ташкил этган, 2013 йилда бўлса 18 
та лойиҳанинг ҳажми 71,8 млн. АҚШ долларига етган, шунингдек 2014 – 2015 


113 
йилларда 29 та лойиҳанинг умумий суммаси 174,8 млн. АҚШ долларига етади
7

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 мартдаги ― 
―Жиззах‖ махсус индустриал зонасини яратиш тўғрисида‖ ги 4516 – сонли 
Фармонини ижро этиш мақсадида, шунингдек янгидан яратилган махсус 
индустриал зонага хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун 
қулай шарт – шароитларни яратиш, ички ва жаҳон бозорларида рақобатбардош 
бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 
замонавий ва юқори технологик инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга 
кўмаклашадиган, бунинг асосида янги иш ўринларининг яратилишини 
таъминлайдиган ишончли ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик – 
коммуникация инфратузилманиси шакллантириш мақсадларида 2013 – 2015 
йилларда ―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг транспорт, ишлаб чиқариш 
ва муҳандислик – коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириш 
дастури тасдиқланди. 
Дастурга киритилган ―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг 
инфратузилма объектларини, шунингдек ―Жиззах‖ махсус индустриал зонаси 
ҳамда ―Ангрен‖ махсус индустриал зонаси маъмурий биноларини, лойиҳа смета 
ҳужжатларини айни бир вақтда ишлаб чиққан ҳолда, молиялаштириш, қуриш 
ва реконструкция қилишни 2014 йил 1 январгача амалга оширишга истисно 
тариқасида рухсат этилди.
―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг иштирокчиси мақомига эга 
бўлишлари учун хўжалик субъектларини танлаш мезонлари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 
- замонавий ишлаб чиқаришларни яратиш ѐки мавжуд ишлаб 
чиқаришларни чуқур модернизация қилиш, бунда уларни юқори технологик 
асбоб – ускуналар ва технологиялар, энг аввало маҳаллий минерал хомашѐ 
ресурслари ва қишлоқ хўжалиги хомашѐсини чуқур қайта ишлашга 
ихтисослашган технологиялар билан таъминлаш; 
- фаолият соҳасини ―Жиззах‖ махсус индустриал зонасининг асосий 
вазифаларига мос келиши (стратегик табииий хомашѐ ресурсларини қазиб 
олиш ва бирламчи қайта ишлашга ихтисослашган ташкилотлар бундан 
мустасно); 
- таъсисчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан, шунингдек улар томонидан 
Ўзбекистон Республикасининг кафолатлари тақдим этилмасдан жалб қилинган 
кредитлар ҳисобидан инвестицияларни амалга ошириш; 
- ―Жиззах‖ махсус индустриал зонасида импорт ўрнини босадиган ва 
экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича 
технологик занжирларни босқичма – босқич шакллантириш; 
- имтиѐзларнинг амал қилиш муддати давомида улардан фойдаланиш 
натижасида олинган даромаднинг 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини қайта 
инвестициялаш ва қайта ташкил этишга йўналтириш мажбуриятларини 
инвесторлар томонидан қабул қилиниши. 
7
―Жиззах‖ махсус индустриал ҳудуд Дирекциясининг 2012 – 2013 йиллардаги Ҳисоботларидан олинган 
маълумотлар 


114 
2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий 
барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиѐт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий, 
аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, давлат 
мулки хусусийлаштирилган обектлар базасида хусусий тадбиркорликни 
ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоят, туман ва 
шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир кўплаб 
вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар, 
технопарклар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, 
янгиларини ташкил этиш борасида олиб борилаѐтган ишлар бунда муҳим 
аҳамият касб этмоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 26 октабрдаги ―Эркин иқтисодий 
зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида‖ги фармонига мувофиқ ушбу зоналар учун янада қулай 
шарт-шароитлар яратилди.
Бугунги кунда мамлакатимизда 14 та эркин иқтисодий зона фаолият 
юритмоқда. «Навоий», «Ангрен», «Жиззах», «Ургут», «Ғиждувон», «Қўқон» ва 
«Ҳазорасп» эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 486 миллион 
долларга тенг 62 лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 600 дан ортиқ иш ўрни 
яратилган. Фармацевтика соҳасига ихтисослашган «Нукус-фарм», «Зомин-
фарм», «Косонсой-фарм», «Сирдарѐ-фарм», «Бойсун-фарм», «Бўстонлиқ-
фарм», «Паркент-фарм» сингари 7 янги эркин иқтисодий зонани 
ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish