Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

Ангрен
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 
апрелдаги ПҚ 4436-сонли фармони билан Ангрен маҳсус иқтисодий зонаси 
яратилиб, уни ташкил этишдан мақсад қуйидагиларда умумий ифодасини 
топган: 
юқори кўшилган қийматга эга бўлган рақобатбардош маҳсулотларни 
ишлаб чиқарилишини таъминлайдиган юқори технологик замонавий ишлаб 
чиқаришларни яратиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш 
имкониятларни берадиган қулай шарт-шароитларни шакллантириш; 
Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс 


109 
ва самарали фойдаланиш; 
Бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромларини 
ошишига эришиш.
Ангрен МИЗ ҳудудуида яратиладиган корхоналар ва ишлаб 
чиқаришларга қўйиладиган асосий талаблар жумласига қуйидагиларни 
киритиш мумкин: 
1. минтақанинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва 
самарали фойдаланиш; 
2. минирал ва хомашѐ ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш; 
3. ички ва ташқи бозорлар учун юқори қийматга эга бўлган 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш; 
4. 50% дан кам бўлмаган ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни экспорт 
қилиш. 
Ангрен МИЗ нинг иштирокчилари - корхоналарига қўйиладиган бундай 
асосий талабларнинг инвесторлар томонидан бажарилиши учун қуйидаги 
рағбатлантириш механизми амал қилади: 
Ангрен МИЗ қатнашчилари қуйидаги тўловлардан озод этиладилар:
1. фойда солиғи, юридик шахслар мулк солиғи, ободонлаштириш ва 
ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, кичик корхоналар ягона 
солиғ тўлови, шунингдек, республика йўл фондига мажбурий ажратмалардан 
озод қилинган.
2. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан Ангрен 
МИЗ ҳудудида амалга оширилаѐтган лойиҳа доирасида олиб кирилаѐтган 
ускуналарга республика ҳудудида ишлаб чиқарилмайдиган бутловчи қисмлар 
ва материаллар божхона тўловларидан озод эилган (божхона йиғимларидан 
ташқари). 
―Узбекэнерго‖ ДАК, ―Узтрансгаз‖ АК, Тошкент вилояти хокимияти 
бўлинмалари ва бошқа мухандислик хизматларини тақдим этувчилар Ангрен 
МИЗ иштирокчиларига коммуникацияларга уланиш ва ишлаб чиқариш 
майдончаларига олиб келишни таъминлайди. 
Шакар саноатини замонавий юқори технологик ишлаб чиқариш асосида 
мунтазам ривожлантириб бориш мақсадида, маҳаллий истеъмол товарларини 
ишлаб чиқариш ва аҳолини янада тўлиқроқ шакар маҳсулотлари билан 
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан Тошкент вилоят хокимияти, Озиқ овқат саноати корхоналари 
ассоциацияси, ......... компанияси (Сингапур), ....... (Сингапур) ва ...... (Австрия) 
компанияларининг ―Тошкент вилояти Ангрен МИЗ ҳудудида янги замонавий 
суткасига 1000 тонна қувватли шакар заводини қуриш ва ташкил этиш‖ 
тўғрисидаги инвестицион лойиҳасини амалга ошириш таклифлари қабул 
қилинди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун хорижий инвесторлар 
томонидан устав фонди 20 млн. АҚШ доллари миқдорида бўлган ―Ангрен 
шакар‖ хорижий корхонаси (кейинчалик ХК МЧЖ ―Ангрен шакар‖) МЧЖ 
шаклида ташкил этилиб, унинг устав фонди таъсисчиларнинг пул қўйилмалари 
ҳисобидан, жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги жорий 
фаолиятидан олинган даромадларини қайта инвестициялаш ҳисобидан


110 
шакллантирилади. Умумий қиймати 108,45 млн. АҚШ долларига эга бўлган 
лойиҳани молиялаштириш ХК МЧЖ ―Ангрен шакар‖ таъсисчилари томонидан 
тақдим этилаѐтган 55 млн. АҚШ доллари низом жамғармасига ва тўғридан 
тўғри карзлар, шунингдек, 53,45 млн.АҚШ доллари миқдорида ХК МЧЖ 
―Ангрен шакар‖ корхонаси томонидан ..... (Сингапур) компанияси хорижий 
таъсисчи инвесторлар кафолати асосида шакллантириш назарда тутилади.
Мазкур лойиҳада иштирок этаѐтган хорижий инвесторларни рағбатлантириш 
мақсадида уларни қуйидагилардан озод этиладилар: 
ХК МЧЖ ―Ангрен шакар‖ қурилиш даврида ускуналарни, қурилмалар, 
машина механизмлар, бутловчи қисмлар ва материаллар, техник ва лойиҳавий 
ҳужжатларни олиб киришда божхона тўловларидан озод этиш; 
Ўзбекистон Республикаси норезедентларига хорижий компаниялар 
томонидан кўрсатилган ишлар ва хизматлар учун қўшилга қиймат солиғидан 
озод этиш; 
ускуналарни, қурилмалар, машина механизмлар, бутловчи ва эҳтиѐт 
қисмлар, ѐрдамчи материаллар ва тайѐр маҳсулотни ишлаб чиқариш учун зарур 
хом ашѐ материалларини олиб келишда шакар заводини ишга тушгандан кейин 
уч йилга муддатга божхона тўловларидан озод этиш; 
ўзи ишлаб чиқарган тайѐр маҳсулотни реализация қилишда шакар 
заводини ишга тушгандан кейин уч йилга муддатгача қўшилга қиймат 
солиғидан озод этиш. 
―Ангрен‖ махсус индустриал зонаси ҳудудида фаолият кўрсатаѐтган 
қурилиш ташкилотлари ва корхоналари фойда солиғи, юридик шахслардан 
ундириладиган мулк солиғи, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани 
ривожлантириш учун солиқ, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, 
Республика йўл жамғармаси учун мажбурий ажратмалар, шунингдек 
республикада ишлаб чиқарилмайдиган асбоб – ускуналар, бутловчи қисмлар ва 
материаллардан олинадиган бож тўловлари кабиларни тўлашдан озод этилган. 
Бундан ташқари, бу ерда фаолият кўрсатадиган хорижий инвесторлар давлатга 
қарашли бўлган, бироқ амал қилмайдиган корхоналар ва мулкни ноллик харид 
қиймати бўйича сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.
―Ангрен‖ махсус индустриал зонасида амалга оширилган, амалга 
оширилаѐтган ва инвестицион лойиҳаларнинг структураси келтирилган бўлиб, 
ундан кўриниб турганидек, 2012 йилда ҳаммаси бўлиб иккита лойиҳа амалга 
оширилган бўлиб, уларнинг қиймати 3,7 млн. АҚШ долларини ташкил қилган, 
шунингдек 2013 йилда амалга оширилган 11 та лойиҳанинг қиймати 215,8 млн. 
АҚШ долларини ташкил қилганда 2014- 2015 йилларда амалга ошириладиган 
15 та лойиҳанинг умумий суммаси 374,9 млн. АҚШ долларига етади
6
.
Ҳозирги пайтда ҳорижий инвесторлар иштирокидаги 15 та йирик 
инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилиш босқичида бўлиб, уларнинг умумий 
суммаси 251 млн. АҚШ долларини ташкил қилади ва бундан 179 млн. АҚШ 
доллари хорижий инвестициялардан иборат бўлади ―Ўзавтосаноат‖ 
6
―Жиззах‖ махсус индустриал зонаси Дирекциясининг 2012 – 2013 йиллардаги ҳисоботларидан олинган 
маълумотлар 


111 
акционерлик компанияси томонидан Хитойнинг йирик компанияларидан бири 
бўлган ―CNCEC‖ билан ҳамкорликда қиймати 180,0 АҚШ доллари бўлган 
инвестицион лойиҳа ишлаб чиқилаѐтган бўлиб, бу ликвидация қилинган 
―Резинотехника‖ ОАЖ базасида бир йилда 3 млн. дона автомобиль шиналари 
ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонани ташкил этиш билан боғлиқдир. 
Ушбу лойиҳа 2013 йил учун манзилли Давлат инвестицион дастурига 
киритилган.
―Ўзқурилишматериаллари‖ 
акционерлик 
компанияси 
томонидан 
Ҳиндистоннинг ―Kajaria Ceramics‖ компанияси билан ҳамкорликда қиймати 7,5. 
млн. сўм бўлган лойиҳа ишлаб чиқилаѐтган бўлиб, у бир йилда 3,5 млн. кв. 
метр керамик плиткалар ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхонани 2015 
йилда ташкил этиш этиш билан боғлиқдир.
Хитойнинг ―Huaian Rich Int. Trading Co.‖ компанияси 2013 йилда қиймати 
2,4. млн. АҚШ доллари бўлган лойиҳани қилишни режалаштирган бўлиб, ушбу 
лойиҳа бир йилда 50,8 млн. дона тиббий флаконлар учун қадоқлаш 
маҳсулотларини ишлаб чиқариш қувватидан иборатдир. Бундан ташқари ушбу 
компания томонидан 2014 йилда қиймати 10 млн. АҚШ доллари бўлган 
лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган бўлиб, унга кўра фармацевтик 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун бир йилда 5 млн. литр ҳажмида абсолют 
(сувсиз) этил тиббий спиртини ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган корхона 
ишга туширилади.

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish