Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


Жаҳон ишчи кучи бозори (ЖИКБ)



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet130/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

Жаҳон ишчи кучи бозори (ЖИКБ)
— миллий хўжалик тизимлари ва 
жаҳон иқтисодиѐти доирасида ишлаб чиқарувчи кучларнинг даражаси, табиати 
ва жойлашувига сезиларли таъсир этувчи иқтисодий фаол аҳолининг 
мамлакатлар ва ҳудудлар ўртасида жами миграцион айланмаси
Жаҳон пули – 
халқаро миқѐсда ҳамма учун умумий харид воситаси, 
умумий тўлов воситаси, бойликнинг умумий моддий тимсоли, байналминал 
қиймат ифодаси бўлган пулдир. Жаҳон пули вазифасини дастлаб маълум 
вазифадаги олтин ѐмбилари бажарган, сўнгра халқаро миқѐсда обрў-эътиборли 
миллий пул (доллар, фунт стерлинг) жаҳон пуллари деб эътироф этилган.
Импорт – 
ички бозорда сотиш учун мамлакатга хорижий товарлар 
киритиш ва хизмат келтириш. Импорт миқдори ва таркиби мамлакатнинг 
халқаро меҳнат тақсимотида тутган ўрнига боғлиқ.
Иммигрант –
мухожир, бошқа мамлакатдан кўчиб келган киши. 
Иммиграцион квота
— хорижий фуқароларни кириб келиши давлат 
томонидан миқдорий чеклаш.
Инвестор – 
ўз номидан ва ўз ҳисобидан мижозларнинг топшириғига 
биноан иқтисодий фаолиятнинг турли соҳаларига ўз капиталини қўювчи 
юридик ва жисмоний шахс. 
Инвестицион муҳит
— мамлакатлар иқтисодиѐтида хорижий 
инвестицияларнинг самарали айланиши, зарур бўлган шарт-шароитлар 
комплекси. 
Инжиниринг
— ишлаб чиқаришни таъминлаш, маҳсулот сотишни 
уюштириш, ишлаб чиқариш объектини қуриб, ишга тушириш бўйича
хизматлар соҳаси. 
Инкассо
— мижоз (экспортѐр) буйруғига кўра жўнатилган товарлар ѐки 
хизматлар учун импортѐрдан тўловни қабул қилиш ва бу маблағларни 
экспортѐр ҳисобига ўтказиш операцияси.
Инновацион фаолият
— янги назарий моделни бозор талабига мос 
технология-товарга айлантиришдан иборат бўлган узоқ жараѐндир. 


230 
Интеграция – 
бирор-бир элементларни бир бутунга бирлаштириш. 
Иқтисодиѐтда хўжалик ҳаѐтни байналмилалаштиришнинг олий шакли бўлиб, 
бунга халқаро меҳнат тақсимотини чуқурлаштириш объектив равишда сабаб 
бўлади. 
Инфляция – 
пулнинг қадрсизланиши. Муомаладаги пул массасини 
товарлар 
массасидан 
устунлиги 
натижасида 
товар 
билан 
тўлиқ 
таъминланмаслигидан келиб чиқади. Инфляция товар баҳосининг очиқчасига 
ва яширин равишда ошиб кетишига олиб келади. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish