Трансмиллий корпорациялар (ТМК)
- чет эл активларига эга бўлган
йирик компанияни иқтисодий ташкиллаштиришнинг кўриниши.
Трест –
саноат монополияларининг 20-йиллардаги энг юқори шакли.
Унда маҳсулотни ишлаб чиқариш, сотиш, корхоналарнинг молияси тўла
бирлаштирилади. Трест муайян тармоқда хукмронлик қилувчи ягона улкан
ширкатчилик жамияти бўлиб, АҚШда кенг тарқалган монополистик бирлашма,
унга кирувчилар ўзларининг ишлаб чиқариш. Тижорат ва юридик
мустақиллигини йўқотади. Бу эса, ўз навбатида, капитални доиравий оборотини
тезлаштириш ва фойдани кўпайтириш имкониятини беради. Трестлар 19-
асрнинг 90-йилларида АҚШда вужудга келди.
Тўғри инвестициялар
— фойда олиш билан биргаликда капитал
қўйилаѐтган объектга ўзидан назоратни таъминлаш ҳуқуқини берувчи капитал
қўйилмалартушунилади.
Тўлов баланси
— мамлакатнинг барча резидентларининг қолган барча
мамлакатлар билан маълум вақт оралиғидаги (одатда бир йил) иқтисодий
битимлари натижаларини системалаштирилган ҳолда қайд этилишидир.
Тўлов балансининг асосий моддалари
— товар ва хизматларда экспорт-
импорт, хорижий инвестистия капитали ҳаракатини ўз ичига олади.
Тўлов балансининг балансловчи моддалари
— валюта захираларининг
ҳаракати, қисқа муддатли активлар ҳажмининг ўзгариши, давлат қарзлари ва
кредитлари, икки томонлама битимлар ҳамда халқаро ташкилотлар линияси
бўйича молиявий ѐрдамларни акс эттиради.
Умумжаҳон банки
— ўзаро бир-бири билан боғлиқ бешта институтдан
таркиб топган кўп томонлама кредит берувчи ташкилотдир.
Умумий бозор
— ишлаб чиқариш омилларини миллий чегаралар орқали
эркин кўчиб ўтишини таъминланловчи иқтисодий интеграцион кўриниш.
УСТ
— Умумжаҳон савдо ташкилоти — халқаро савдони институционал
ва ҳуқуқий асосини ташкил этувчи мустақил давлатлараро ташкилот.
Факторинг
— банк ѐки фактор-компанияларнинг маҳсулот етказиб
берувчи ва харидор ўртасидаги ҳисоб-китоблар бўйича молиявий талабини,
яъни қарзни кейинчалик харидордан ундириб олиш йўли билан тўлаш
воситасидаги жами воситачилик операциялар тушунилади.
ФАО –
БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташкилоти,
1945 йилнинг 16 октябрида ташкил топди. Ҳозирги кунда бу ташкилотга
расман 160га яқин давлат аъзодир.
Фиксинг
— бу ҳар бир валютага талаб ва таклиф ҳажмини навбатма-
навбат солиштириш орқали валюталарнинг банклараро курсини аниқлаш ва
қайд этиш жараѐнидир.
Форвард
— битим имзолангандан кейин икки кун ичида қатнашчилар
томонидан хатарларни суғурталаш мақсадида келишилган курс бўйича олиб
борилган банклараро валюта-молиявий операциялар тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |