Шахснинг малака ва одатлари
Ҳар бир одам билим билан бирга малака ва одатларни егаллайди. Малакалар бир неча хил бўлади (ёзиш, ўқиш, юриш, мусиқа чалиш, спорт ва ҳоказо). Мақсадни кўзлаб бирор нима бажариш малакага боғлиқдир. Малака - деб аввал онгли бажарилиб, кейинчалик автоматлашган хатти-ҳаракатларга айтилади. Исталган малакани қайта-қайта такрорлаш натижасида ҳосил қилиш мумкин. Малакалар содда ва мураккаб бўлиши мумкин. Масалан, машина ҳайдаш, мусиқа чалиш, касб
егаллаш мураккаб малака, мих қоқиш, ўтин арралаш-содда малака ҳисобланади. Малакаларни машқ қилиш натижасида егалланади. Шахсда малакадан ташқари одатлар ҳам бўлади. Одат киши қалбига ўрнашиб, унинг еҳтиёжига айланиб қолган ҳаракатлардир. Масалан, ерталаб туриб ювиниш, овқатланиш, озода юриш кабилар. Одатлар ижобий ва салбий бўлади. Салбий одатларга ёлғон гапириш, ичиш, чекиш кабилар киради. Малака ва одатларнинг нерв-физиологик асосларини шартли рефлекснинг
ҳосил бўлиш механизми ташкил қилади. Бу шартли рефлекс оддий емас, балки динамик стереотип тарзидаги, яъни такрорлаш натижасида мустаҳкамланган шартли рефлекслар мажмуасидан иборат. Масалан, бола болалар боқчасига ўргангунча қийналади, чунки ундаги шароитга уларда динамик стереотип ҳосил бўлади. Янги ҳосил қилинадиган малакалар илгари ҳосил қилинган малакаларга боғлиқ бўлади. Илгариги малакалар янгисига ижобий таъсир қилса, малакаларнинг кучайиши кузатилади. Масалан, чет тилларидан бирортасини ўрганган одам бошқа бир чет тилини ўрганишда қийналмайди. Агар илгариги малака янгисини ҳосил қилишга салбий таъсир қилса малакалар интерференсияси дейилади. Масалан, бир соҳада ишлаган одам бутунлай бошқа соҳага ўца қийналади. Шахс шуғулланаётган иши билан узоҳ вақт шуғулланмаса малакалар сўниши ҳодисаси кузатилади. Бу малакаларнинг диавтоматизасияси дейилади. Малакаларнинг ҳосил бўлиш негизи ва мустаҳкамланиши одамнинг ёшига боғлиқ, масалан тилга 4-5 ёшда тез ўрганилади. ҳунар егаллаш 12-13 ёшда тез ўрганилади. Малакаларнинг мустаҳкамлиги қизиқишларга, шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ, асаб тизимига боғлиқ бўлади. Масалан, холерикларда малака тез, меланхоликларда секин
ҳосил бўлади.
Демак, малакалар шахснинг таркиб топишига катта таъсир кўрсатади. Шахсни индивидуаллиги унинг ижтимоий муносабатларида белгиланади. Бу борада қуйидаги фикрларни келтириб ўтиш жоиз. Атоқли психолог К.К. Платонов шахсни "конкрет одам ёки дунёни яратувчи субъектдир", Л.И.Божович еса "одам ўзини англаш жараёнида яхлитлигини идрок қилади, унда "мен" деган тушунча пайдо бўлади" деб таъкидлайдилар. А.Н.Леонтевнинг "Фаолият, Онг, Шахс" деган китобида шахс ҳақида ажойиб фикрлар мавжуд. "Бу олий олам бирлиги ҳаётида доимийлигини сақлайди, ҳар қандай шароитда шахслигича бошқалар кўз ўнгида ва ўз кўз ўнгида қолади".
Мазкур фикрлардан кўринадики, шахс ўзини-ўзи англашга қодир, ижтимоий муносабатларнинг субъекти, ўзини-ўзи англаш имкониятига ега бўлган онгли мавжудот сифатида еътироф етилади. Шу боис, инсонлар жамоаси, ижтимоий тарихий жараёнларининг таъсирида камолга етади.
Do'stlaringiz bilan baham: |