Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Психологияда қизиқиш мана бундай типларга ажратилиши мумкин



Download 3,97 Mb.
bet89/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Психологияда қизиқиш мана бундай типларга ажратилиши мумкин:
Мазмунига кўра: шахсий ва ижтимоий;
Мақсадига биноан: бевосита ва билвосита;
Кўламига қараганда: кенг ва тор;
Қизиқишлар даражаси бўйича: барқарор ва беқарор ва бошқалар.
Қизиқишнинг мазмун жиҳатидан ўзаро тафовутланиши қуйидагиларда мужассамлашади: билиш еҳтиёжларининг объектлари қайсилар, билимнинг мазкур фаолият мақсади билан мутаносиблиги; шахснинг яшаётган муҳитига нисбатан муносабати кабилар.
Қизиқишнинг мақсад жиҳатидан фарқи бевосита ва билвосита намоён бўладиган қизиқишларнинг воқелик, жисмлар ва ҳодисаларнинг емосионал жозибалилиги, ҳис-туйғуларга ега бўлишлиги, ташқи таъсирларга бери-лувчанлиги туфайли вужудга келади. Бевосита қизиқишлар ўрганилаётган нарсанинг маъноси билан унинг шахс фаолияти учун аҳамияти мос тушган тақдирда пайдо бўлиши мумкин. Психологияда бевосита қизиқишнинг юзага келиши фаолиятнинг мақсадини англаш билан боғлиқ бўлган билишни еҳтиёж деб аташ қабул қилинган. У ёки бу нарсаларни (ҳодисалар моҳиятини) билиш, кўриш, идрок қилиш, англаб етиш учун қизиарли туюлган ички кечинмалар бевосита қизиқишни акс еттиради. Билвосита қизиқишлар меҳнат фаолияти ёки таълим олиш жараёнининг муайян ижтимоий аҳамияти билан унинг шахс учун субъектив аҳамияти ўзаро мос тушганида билвосита қизиқиш юзага келади. Меҳнат фаолияти ва таълим жараёнини онгли ташкил етиш етакчи ва устувор рол ўйнайдиган билвосита қизиқишларни таркиб топтириш учун махсус тамойилларга, омилкор йўл-йўриқларга ўргатиш мақсадга мувофиқдир.
Одамларнинг қизиқишлари ўзининг кўлами билан бир-биридан фарқ қилади. Шундай шахслар тоифаси ҳам мавжудки, уларнинг қизиқишлари фақат бир соҳага қаратилган бўлади. Бошқа бир тоифага тааллуқли одамларда еса қизиқишлар қатор соҳаларга, фанларга, объектларга йўналтирилганини учратишимиз мумкин. Лекин турли соҳага нисбатан қизиқишларнинг бири, агарда уларни оқилона бошқариш имкониятига бўлса, иккинчисига салбий таъсир етиши мумкин емас, қизиқишнинг торлиги кўпинча салбий ҳодиса сифатида баҳоланиши мумкин, лекин айни чоғда уларнинг кенглиги ҳам нуқсон тариқасида таҳлил қилинса бўлади. Бироқ шахснинг баркамол шахс бўлиб камол топиши қизиқишлар кўламини тор емас, балки кенг миқёсда бўлишини тақазо етади.
Қизиқишлар ўзларининг даражасига қараб барқарор ва беқарор турларга ажратилади. Барқарор қизиқишга ега бўлган шахс узоқ вақт давомида ёқтирган предметларига, объектларига, ҳодисаларга нисбатан ўз майлини ҳеч ўзгаришсиз сақлаб тура олади. Шу боисдан инсон еҳтиёжларини ўзида мужассамлаштирувчи, шахснинг руҳий фазилатига айлана бошлаган қизиқишлар барқарор қизиқишлар дейилади.
Инсон шахси хулқ-атворининг ўз мотивлари бўлади. Мотив - маълум еҳтиёжларни қондириш билан боғли бўлган қандайдир фаолиятга мойилликдир. Агар еҳтиёжлар инсон шахси фаоллигининг моҳиятини ташкил еца мотивлар бу моҳиятнинг намоён бўлишидан иборатдир. Шахснинг еҳтиёжлари мотивлар билан боғлиқдир. Шунинг учун мотивлар бир-биридан еҳтиёж турларига қараб фарқланади. Масалан, моддий еҳтиёжнинг қондирилиши билан боғлиқ бўлган мотивлар ёки маънавий еҳтиёжларнинг қондирилиши билан боғлиқ бўлган мотивлар бўлиши мумкин. Мотивлар англанилган ва англанилмаган бўлиши мумкин. Англанилмаган мотивда одам ниманидир истайди, аммо ўша нарса нималигини тасаввур ила олмайди. Демак, мотивлар инсон шахси хулқ-атворини ва турли фаолиятларини ҳаракатга келтирувчи сабабдир. Хатти-ҳаракатларнинг муҳим мотиви еътиқоддир. Еътиқод - шахснинг ўз қарашлари, тамойиллари, дунёқарашига мос равишда ҳаракат қилишга ундовчи англанилган еҳтиёжлар тизимидир. Тилаклар ҳам хатти-ҳаракат мотивлари бўлиб, бу мотивларда мазкур вазиятда бевосита бўлмаган яшаш ва тараққий етиш шароитларида еҳтиёжлар ўз ифодасини топади.
Фаолиятга нисбатан англанилмаган майллар борасида енг кўп ўрганилган масала кўрсатма беришдир. Бу масала грузин психологи Д.Н.Узнадзе ва унинг ходимлари томонидан ишланган. Кўрсатма бериш деганда билиш фаолияти билан боғлиқ бўлган еҳтиёжларни маълум усулда қондиришга тайёр туриш тушунилади. Талабалар ўқитувчилар берадиган топшириқларни бажаришга доим тайёр турадилар.



Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish