4.Машқлар тўплами - ҳаёт ва фаолият, ҳаракат ва хулқ-атворни тузатиш (коррексиялаш), ўзини-ўзи назорат қилиш, ўзини-ўзи бошқаришни таъминлайди.
Шахснинг фаоллиги
Шахс ўзининг фаолияти туфайли теварак-атрофдаги олам билан фаол муносабатда бўлади. Шахснинг фаоллиги деганда одамнинг атрофдаги ташқи муҳитга кўрсатадиган таъсири тушунилади. Ташқи муҳит билан фақат одамлар емас, ҳайвонлар ҳам ўзаро муносабатда бўладилар. Лекин ҳайвонлар ташқи муҳитга мослашиб яшайдилар, одамлар еса ташқи муҳитга мослашибгина қолмасдан, уни ўзгартиришга ҳам қодирлар. Шахснинг фаоллиги унинг турли қизиқишларида, еҳтиёжларида намоён бўлади. ХХ аср бошларида австриялик психолог З.Фрейд шахс фаоллигини қуйидагича тушунтиради. Одам ўзининг авлодларидан наслий йўл билан ўтган инстинктив майлларининг намоён бўлиши туфайли фаолдир, инстинктив майллар асосан жинсий инстинктлар шаклида намоён бўлади З.Фрейд шахснинг фаоллигини жинсий майллар билан боғлайди. Шахснинг фаоллигини ҳозирги замон илмий
психологияси тўғри ҳал қилиб беради. Инсон шахсий фаоллигининг асосий манбаи унинг еҳтиёжлар, деб тушунтиради.
Психологик нуқтаи назардан борлиқ тўғрисида мулоҳаза юритилганда, тирик мавжудотларнинг (оддий тузилишга ега бўлганидан тортиб, то мураккабигача) теварак-атроф билан ҳаётий аҳамиятга ега бўлган турли хусусиятли боғланишларни таъминлаб турувчи фаолияти (қайси даражаси, шакли еканлигидан қатъий назар) уларнинг барчаси учун умумий бўлган хусусият ҳисобланади. Уларнинг фаоллиги туфайли мураккаб тузилишли фаолият юзага келиб, (онгнинг маҳсули сифатида) турли-туман моҳиятли ҳар хил кўринишдаги еҳтиёжлар (уларнинг тоифаларга алоқадорлиги келиб чиқиши жиҳатидан биологик, моддий, маънавий ва бошқалар)ни қондириш учун хизмат қилади. Худди шу боисдан фаоллик фаолиятнинг асосий механизмларидан бири бўлиб, тирик мавжудотларнинг ўз имконияти даражасида ташқи олам таъсирларига жавоб қилиш уқувчанлигининг таркиби саналади. Шу ўринда А.Маслоунинг еҳтиёжлар иерархиясини келтириб ўтиш зарур.
Психологик манбаларга асосланиб, фикр юритишимизда еҳтиёж - жонли мавжудотнинг тобе еканлигини ифода етувчи ва мазкур шарт-шароитларга нисбатан фаоллигини намоён қилувчи ҳолат тариқасида ифодаланилади.
Инсоннинг фаоллиги бошқа мавжудотлардан ҳам моҳият, ҳам шакл жиҳатидан тафовутга ега бўлиб, юзага келган еҳтиёжларнинг турли вазиятларда қондирилишида ўз ифодасини топади. Жумладан, мавжудотлар ва ҳайвонлар ўзларининг танаси ва унинг аъзолари тузилишига,
инстинктларнинг турли-туманлигига биноан, ўз ўлжасини тутиб олишга нисбатан интилишни вужудга келтирувчи табиий имконияти уни олдиндан пайқаш, сезгирлик орқали зудлик билан фаол ҳаракат қилади. ҳайвонлар еҳтиёжларининг қондирилиш жараёни қанчалик мақсадга мувофиқ равишда кечган бўлса, бу еса ўз навбатида уларнинг қуршаб олган яшаш муҳитига енгиллик билан мослашувини таъминлайди. Масалан, асалари хатти-ҳаракатларининг туғма, ирсий дастурида унинг гулларга қўниб, нектар йиғиш еҳтиёжлари билан чекланиб қолмасдан, балки бу еҳтиёжларни қондириш объектлари (гулларнинг навлари, уларнинг узоқ ва яқинлиги, қайси томонда жойлашганлиги, мўл-кўллиги кабилар ва ҳокозо) акс етади. Шу боисдан мавжудотларнинг еҳтиёжларида уларнинг фаоллиги омили сифатида табиий аломатлар инстинктлар, шарциз рефлекслар ва ҳоказолар бевосита қатнашади.
Одамнинг еҳтиёжи унга таълим ва тарбия бериш жараёнида шаклланади, яъни инсоният томонидан яратилган ижтимоий тажриба, кўникма, малака, одат, маънавият, қадриятлар билан яғиндан танишиши уларни ўзлаштириш орқали амалга оширилади. Табиат томонидан вужудга келтирилган жисм, нарса, буюм инсон учун биологик еҳтиёжни қондирувчи ўлжа маъносини ва аҳамиятини йўқотади. Одам бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ, ижтимоий-тарихий тараққиёт даврининг хусусий еҳтиёжларига хизмат қилувчи муайян буюмни зарурият талабига биноан тубдан қайта ўзлаштиришга, такомиллаштиришга қодир онгли зотдир. Худди шу боисдан одамнинг ўз еҳтиёжларини қондириш жараёни ижтимоий-тарихий тараққиёт даражаси билан ўлчанадиган фаолият шакли ва турини егаллашнинг фаол муайян мақсадга йўналтирилганлиги, маълум режага асосланган ижодий кўриниши сифатида алоҳида аҳамият касб етади. Инсондаги тор маънодаги еҳтиёжлар унинг шахсий талабларини қондириш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳамкорлик фаолиятида юзага келувчи жамоавий еҳтиёжлар яккахоллигига оид хусусият касб етади. Айтайлик, маъруза ўқишга таклиф қилинган машғулотга ўқитувчининг пухта тайёргарлиги ўз предметининг ўта фидоийси еканлиги учун емас, балки жамоа нуфузига дог туширмаслик маъсулияти ижтимоий бурч ҳиссига нисбатан еҳтиёж сезганлиги туфайли амалга ошади. Шахсий еҳтиёж гуруҳий, жамоавий муносабатлар уйғунлашиб кетганлиги сабабли ўзаро қоришиқ хусусиятига ега бўлади. Ҳар қандай индивидуал фаолиятга нисбатан еҳтиёжнинг тузилиши ижтимоий аломат, умумийлик, ҳамкорлик хусусиятини касб етиб, фаолиятга ёндашувда яккахоллик умумийликни, умумийлик еса алоҳидаликни узлуксиз равишда бетўхтов акс еттириб туради.
Психология фанида еҳтиёжларни таснифлаш уларни келиб чиқиши ва ўз предметининг хусусиятига биноан амалга оширилади. Одатда ўзларининг келиб чиқишига биноан еҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажралади.
Табиий еҳтиёжларда инсон фаолияти фаоллиги ўз шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш, ўз авлоди ҳаётини сақлаш, уни қўллаб-қувватлаш учун зарурий шарт-шароитларга юритилганлик, тобелик акс етади. Табиий еҳтиёжлар таркибига одамларнинг овқатланиши, ташналикни қондириши, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан сақланиш, мусаффо ҳавога интилиш тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Табиий еҳтиёжлар узоқ вақт давомида қондирилмаса, унинг оқибатида инсон
ҳалокатга маҳкум бўлади, ўз сулоласи ҳаёти ва фаолиятини хавф остида қолдиради.
Инсон фаолиятининг фаоллиги инсоният маданияти маҳсули билан боғлиқлигини ифодалаб, маданий еҳтиёжларни юзага келтиради. Маданий еҳтиёжлар тўғрисида мулоҳаза юритилганда унинг ижтимоий илдизлари кишилик тарихининг дастлабки манбалари билан узвий боғланиб кетишини таъкидлаб ўтиш лозим.
Лекин табиий еҳтиёжлар маданий еҳтиёжлар билан ўзаро уйғунлашган бўлиб, биринчиси иккинчисини тақозо етади. Чунки улар бир-бирининг негизидан келиб чиқади. Худди шу боисдан маданий еҳтиёжлар объектига табиий еҳтиёжларини қондирувчи уй-рўзғор буюмлари, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар билан боқланиш воситалари, маданий алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруриятига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради. Одатда жамиятда таълим ва тарбия тизимини егаллаш, халқ анъаналари, маросимлари, байрамлари, одатлари расм-русумлари, хулқ-атвор кўникмаларини ўзлаштириш жараёнида рангбаранг маданий еҳтиёжлар вужудга келади, янгича маъно касб ета бошлайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, табиий еҳтиёжлар қондирилмаса, улар инсонни ҳалокат ёқасига етаклайди, бироқ маданий еҳтиёжларнинг қондирилмаслиги ундай оқибатларга олиб келмайди, унинг камолотини секинлаштиради.
Психология фанида еҳтиёжлар ўз предметининг хусусиятига кўра моддий ва маънавий турларга ажратилади, уларни келтириб чиқарувчи механизмлар манбаи турлича еканлиги еътироф етилади.
Инсоннинг овқатланиши, кийиниши, уй-жойга ега бўлиши, маиший турмуш ашёларига интилиши, комфорт ҳиссини қондириш билан боғлиқ маданият предметларига нисбатан еҳтиёж сезиш моддий еҳтиёжлар мажмуасини юзага келтиради. Маънавий маданиятни яратиш ва ўзлаштириш шахснинг ўз фикр мулоҳазалари ва ҳис-туйғулари бўйича бошқа одамлар билан муомалага киришиши ҳамда ахборот алмаштириши, бадиий ва илмий адабиётлар билан танишиши, маҳаллий матбуотни ўқиш, кино ва театр кўриш, мусиқа тинглаш кабиларга еҳтиёж сезиш, яъни ижтимоий онг маҳсулига тобелик маънавий еҳтиёжлар тизимини вужудга келтиради.
Маънавий еҳтиёжлар моддий еҳтиёжлар билан узвий боғлиқ бўлиб вужудга келган маънавий еҳтиёжларни қондириш жараёни моддий еҳтиёжларнинг таркибига кирувчи моддий нарсалар ёрдамида амалга оширилади, чунончи китоб, ёзув қоғози ва бошқалар.
Еҳтиёжларнинг турлари ҳақида фикр билдирилганда яна шу нарсага еътибор бериш керакки, келиб чиқишига биноан табиий турга тааллуқли еҳтиёж ўз предметига кўра моддий гуруҳга худди шу мезонлар бўйича бир даврнинг ўзида маданий еҳтиёжнинг моддий ёки маънавий еҳтиёж туркумига киритиш мумкин. Шу тариқа еҳтиёжнинг келиб чиқиши ва предмети, хусусияти бўйича икки мезонга асосланиб, муайян гуруҳларга ажратилади. Инсон онгининг тарихий тараққиётига нисбатан ва еҳтиёжларнинг объектига берган муносабатига биноан ҳар хил таснифланади ва худди шу мезонларга кўра улар ранг-баранг турларга ажратилади. Уларнинг изчиллиги, барқарорлиги, давомийлиги, кўлами, аҳамиятлилиги, предметлилиги, ижтимоийлиги, индивидуаллиги каби хусусиятлари билан ўзаро бир-биридан фарқланади. Еҳтиёжлар фаолияти ва хулқ-атвор мотивлари билан тенг алоҳада бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |