Таянч тушунчалар
Аутизм (юнон. ауто - ўзим) - индивиднинг ўзини атрофдаги одамлардан чегаралаб, ўзининг кечинмаларига берилишдан иборат психологик бегоналашув.
Биогенетик қонун (юнон биос - ҳаёт, генесис - келиб чиқмоқ - психологияда Е.Геккел томонидан очилган биологик қонун бўлиб, унга кўра онтогенез филогенезни такрорлайди деб ҳисобланади.
Идеал (юнон. идеа – ғоя, тушунча тасаввур) - бирор нарсанинг намунаси, айрим одам, гуруҳ ва синф хатти - ҳаракатлари ва интилишини белгиловчи олий мақсад.
Индивид - (лот, иудивидуум бўлинмас айрим жинс, шахс) - биологик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудот.
Индивидуаллик - индивиднинг бошқалардан фарқланадиган ижтимоий хусусиятлари ва психикасининг ўзига хослиги ҳамда унинг қайтарилмаслиги.
Конформлик (лот. cорформис ўхшаш, мос) - индивиднннг гуруҳ фикрларига тегишли томондангина қўшилиб, ички томондан еса қўшилмай ўз фикрида қолиши, гуруҳга онгли равишда мослашиши.
"Мен" - консепсия (лот. cонcептио - қабул етиш - одамнинг ўзи тўгрисида нисбатан барқарор, аниқланган, ўз кечинмаларида ифодаланадиган таассуротлар тизими.
Фрустрасия (юнон, фрустратион - алданиш, беҳуда кўриш, хафагарчилик, режаларнинг издан чиқиши) - кишининг мақсадга еришиш йўлида учрайдиган, объектив равишда йенгиб бўлмайдиган ёки субъектив равишда шундай туюладиган қийинчиликлар туфайли пайдо бўладиган психик ҳолати.
Шахс - ижтимоий муносабатларга кирувчи ва онгли фаолият билан шуғулланувчи бетакрор одам.
Еҳтиёж - одам ва ҳайвон фаоллигининг асосий манбаи, аниқ шароитлар билан боғлиқ заруриятнинг ички ҳолати.
Қизиқиш - шахснинг ўзи учун қимматли ва ёқимли бўлган муайян нарса ёки ҳодисаларга муносабати, кенг ва тор, чуқур ва юзаки барқарор бўлиши мумкин.
Мустақил ишлаш учун тавсия етилаётган мавзулар
1. Шахс ҳақида тушунча.
2. Индивид шахс, индивидуаллик тушунчалари.
3. Шахс фаоллиги тушунчаларининг мазмуни.
4. Шахс шаклланишига тасир етувчи омиллар.
5. Шахснинг малака ва одатлари.
6. Ендопсхика ва екзопсихика ҳақида тушунча.
7. Чет ел психологиясида шахс назариялари.
8. Собиқ совет психологиясида шахс ривожланиши назариялари.
9. Шахснинг психологик тузилиши моделлари тахлили.
10. Шахсда ўз-ўзини англашни таркиб топиши.
11. Ижтимоий муҳит ва шахс шаклланиши.
12. Шахс шаклланишида ирсият
13. Шахс шаклланиши ва талим тарбия.
14. Еҳтиёжлар фаоллик манбаи сифатида
15. Еҳтиёжлар турлари.
16. Инсон еҳтиёжларининг ривожланиши
17. Қизиқишнинг психологик тавсифи.
18. Шахснинг установкаси ёки англанмаган майиллар.
19. Шахснинг еътиқод ва дунёқараши.
Do'stlaringiz bilan baham: |