Чарлз Дарвин ҳам ўзининг "Одамда ва ҳайвонларда ҳис-туйғуларнинг ифодаланиши тўғрисида" деган китобида ёзган едики, физиогномистик "Ҳар бир индивиднинг ўз шахсий қизи ишларига еришиб, фақат юзларидаги асосан маълум бир мускулларни қисқартириши, бу мускуллар кучлироқ ривожланган бўлиши мумкинлиги ва шунинг учун бу линиялар ва уларнинг одатдаги қисқаришидан пайдо бўладиган юз қисқариши анча чуқур ва кўзга кўринарли бўлиши мумкинлигини жиддий равишда билиши керак.
Дарвиннинг бу ғоялари кўпгина психологларнинг изланишлари учун асос бўлди. Улар ўзларининг физиогномик таълимотларини юз ифодасининг тавсифланиши ва тушунтирилиши ҳамда унинг юмшоқ тўқималари ҳолати асосига қурила бошладилар. Мимикани психологик жиҳатдан тушунтириб берадиган ўзига хос физиогномик маълумотлар тузилди.
Характернинг шаклланиши
Организмнинг наслий хусусиятлари характер хусусиятларининг пайдо бўлишидаги шартлардан биридир. Характер хусусиятлари ирсиятнинг биологик қонуниятлари билан емас, балки ижтимоий қонуниятлар билан белгиланади (егизаклар). Егизаклар темперамент хусусиятлари жиҳатдан ўхшасалар ҳам характер хислатлари бир-биридан фарқ қилади. Характернинг ҳар бир хусусияти шахс муносабатлари билан боғлиқдир. Лекин, шахс муносабатлари ўз навбатида ижтимоий муносабатлар билан белгиланади. Кишининг характери туғма, доимий ва ўзгармайдиган нарса емас. Ҳеч бир бола меҳнацевар ёки дангаса, ростгўй ёки ёлғончи, қўрқоқ ёки жасур бўлиб туғилмайди. Ҳар бир одамнинг характери, темпераменти асосида, ижтимоий муҳит таъсири билан, тарбия, амалий фаолият жараёнида ва кишининг ўз-ўзини тарбиялаши билан тараққий қилиб, ўзгариб боради. Характернинг тараққиёти кишининг иродаси, ақл-идроки ва ҳиссиётларининг ривожланиб бориши билан мустаҳкам боғлиқдир.
Кишининг бутун ҳаёти давомида унинг характери таркиб топишига ижтимоий муҳит, аввало шу киши билан бирга яшаб турган ва ишлаб келган жамоа катта таъсир кўрсатади. Кичик болаларда характернинг таркиб топишида тақлиднинг роли катта. Болалар ота-онасига, яқин кишиларига ва катталарга ўхшашликка ҳаракат қилади. Улар катталарнинг юриш-туришлари, дастурхон атрофида ўзини тутиши ва бошқаларга тақлид қиладилар, кичиклар ва жониворларга муносабатларини кузатадилар. Ота-оналар ва ўқитувчилар, умуман катта ёшдагилар ҳаммаси ўзларига ҳам еътибор билан қарашлари, ўзларида ижобий характер хислатларини ҳар доим тарбиялаб боришлари лозим.
Болаларда ижобий, иродавий ва ахлоқий сифатларни тарбиялаб йетказмоқ учун ота-оналар ва тарбиячиларнинг ўзлари бундай сифатларга ега бўлишлари лозим. Характернинг ўсишида тарбия ва ўз-ўзини тарбиялашнинг роли катта. ўсиб келаётган ёш авлоднинг характери, аввало оилада ва мактабда тарбияланади. Болаларнинг характерини тарбиялашда катта маъсулиятли вазифа ота-оналар, ўқитувчилар ва болалар боғчаси тарбиячилари зиммасига тушади. Характерни тарбиялашда педагог боланинг темпераменти ижобий ва салбий томонларини яхши билиши лозим. Характерни тарбиялаш, жумладан, темпераментнинг ижобий томонларини ўстиришдан, унинг салбий томонларини йўқотишдан ва бу салбий томонларни характернинг ижобий хислатлари билан алмаштиришдан иборат. Характернинг салбий томонларини йўқотиш, ижобий томонларини тарбиялаш учун тарбияланувчининг ўз темпераментини ўзи идора қилишига ўргатиши лозим. ўз темпераментини идора қила билиш характернинг ижобий хислатидир.
Бола характерининг таркиб топишида жамоанинг тарбияловчи роли ниҳоятда катта. Инсон якка, бир-биридан ажралган тарзда ҳаёт кечирмайди, муайян жамоада, яъни муайян оилада, мактабда, сехда ва ҳоказоларда ҳаёт кечиради. Жамоа шахс билан жамият ўртасидаги боғловчи бўғиндир. Ҳар бир ўқитувчи ва тарбиячи бола характерининг айрим хислатларини тарбиялашда фақат жамоа орқали таъсир қилиб, ижобий натижаларга еришиши мумкин.
Характернинг ташаббускорлик, қатъиятлилик, дадиллик, саботлилик сингари ижобий
хислатлари болалар боғчасида ўйин фаолиятида таркиб топа бошлайди. Тўғри уюштирилган мактаб жамоаси шароитида ўқувчиларда уюшқоқлик, интизом, саранжом-саришталик, ўз-ўзини тута билиш, ўзини идора қилиш, ўзига нисбатан талабчан бўлиш каби характер хислатлари тарбияланиб йетишади. Киши жамоада бир-бир билан алоқа қилиш жараёнида бошқаларнинг ва ўзининг характер хусусиятларини билиб олади. Характерни бир хили ижобий, бошқа бир хили салбий еканлигини ажратиб олади. Бундай шароит кишини ўз характерини ўзи тарбиялаш, жумладан, ўз характерини қайтадан тарбиялашни йўлга солади.
Ҳар бир киши маълум ёшдан бошлаб ўз характери ва унинг сифатлари учун ўзи жавобгардир. ўз характерини тарбиялашда киши аввало яхши фазилатларини кўзда тутмоғи лозим. ўз камчиликларига иқрор бўлиш камчиликларини йўқотишга бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |