Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи



Download 3,97 Mb.
bet263/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи
Психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида тафовутланадиган хислатлар фазилатлар ётади. Шунинг учун ҳар бир шахсда бир хил натижа бир хил сифат кутиш мумкин емас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин улар ўртасидаги фарқлар сифат ва миқдор жиқатидан бўлиши мумкин.
Қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. Уларнинг миқдор тавсифи еса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга қараганда малака, билимлардан нечоғлик тез, йенгил, пухта фойдалана олишини намойиш қилади.
Ўқувчининг қобилиятлари нимага намоён бўлишини ва бинобарин ўқувчи шахсини қандай индивидуал психологик хусусиятлари фаолиятни қай даражада бажариш қобилиятига ега еканлиги, яъни ўқувчининг бошқаларга нисбатан малака ва билимларни қанчалик тез, йенгил ва мустаҳкам егаллаб олишини билиш педагог учун муҳимдир.
Қобилият хусусиятларининг сифат томонидан қаралиши мақсадга ҳар турли йўллар билан боришга имкон берувчи "ўзгарувчан миқдор" тўплами сифатида, фаолият муваффақиятини таъминловчи инсон психологик хусусиятларининг йиғиндиси сифатида кўрилади. Бир хусусиятларни ўрнини иккинчи бир хусусиятлар билан босишнинг кенг имкониятлари мавжуд, буни одам ўзида чиндан қатъийлик билан ишлаш орқали ривожлантириши мумкин. Педагог ва психолог Сколовинский кўр-кар
Олга Скороходовада фақат илмий ходимлик қобилиятини емас, балки адабий қобилият билан, бошқариш ёрдами билан тўлдириш хусусияти ҳар бир одам олдида касб танлаш ва уни такомиллаштиришнинг ниҳоятда кенг имкониятларини очиб беради.
Қобилиятларнинг сифат жиҳатдан тавсифи одам меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (педагог, спорт, савдо ва бошқалар) йенгиллик билан "ўзини топа олади" ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга ериша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. Қобилиятларни миқдор тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет ел психологлари (Кеттелл, Термен, Спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. Улар катталарда кобилиятни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод
тестларидан фойдаланганлар. Боланинг ақлий истеъдод коеффисенти
И Қ ақлий ёши
Боланинг ҳақиқий ёши
Бу усул одамнинг ақлий қобилиятлар егаси еканлигини емас, балки одамда қобилиятлар билан аралаштириб бўлмайдиган бирор бир хилдаги маълумотлар, кўникма ва малакалар борлигини намоён қилади.
Л.С.Вигоцкий бу усулни танқид қилиб, ўзининг келажак тараққиёт зонасини белгилаш "методи" деб аталадиган усулини таклиф қилди. Қобилиятлар одамнинг фаолиятидан ташқарида мавжуд бўлмайди. Қобилиятларнинг таркиб топиши еса таълим-тарбия жараёнида боланинг ютуқлари тезлигида намоён бўлади.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   259   260   261   262   263   264   265   266   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish