Қобилиятлар таснифи
Психология фанида қобилиятлар қуйидагича тавсифланади:
1.Табиий қобилиятлар одамлар ва ҳайвонлар учун хос бўлиб, идрок қилиш хотирада сақлаш, оддий мулоқотга кириша олиш шулар жумласидандир. Биологик жиҳатдан асосланган бу қобилиятлар асосини шартли рефлекслар ҳосил бўлиш жараёни ташкил етади. Инсондаги ва юксак даражада ривожланган ҳайвонлардаги бу қобилиятлар бир-биридан фарқ қилади.
2.Махсус инсоний қобилиятлар ижтимоий-тарихий табиатга ега бўлиб, ижтимоий ҳаёт ва тараққиётни таъминлайди. Махсус инсоний қобилиятлар ўз навбатида умумий ва хусусий қобилиятларга бўлинади.
3.Умумий қобилиятлар инсоннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат. Хусусий қобилиятлар алоҳида олинган бир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. Бу қобилиятлар алоҳида мулоқотнинг бўлинишини тақозо етади. Масалан, математика, техника, бадиий ижодий, спортга бўлган қобилиятлар шулар жумласидандир.
Айрим адабиётларда умумий қобилиятлар моҳияти турлича талқин қилинади. Жумладан, умумий қобилият деганда муваффақиятли равишда билим олишни таъминлайдиган шахснинг юксак интеллектуал тараққиёти тушунилади. Бироқ бундай тушунча тор ва нотўғридир, чунки интеллектуал тараққиёт фақат ихтиёрий фаолият учун умуман талаб қилинади, холос. Умумий қобилият фаолиятнинг ҳамма турларига жумладан амалий фаолиятга ҳам таъсир қилади, деб ҳисобловчи психологлар
топилди. Аммо бу фикрда қарама-қаршилик мавжуд, агар умумий қобилият универсал аҳамиятга ега бўлган екан, унда қандайдир махсус қобилиятлар ҳақида гапириб ўтиришнинг ҳожати йўқ.
Ниҳоят, шундай психологлар ҳам борки, улар фақат махсус қобилиятларни тан оладилар. Умумий қобилият ҳақида гапирганда ҳам махсус қобилиятлар йиғиндиси таъсирини кўзда тутадилар. Кишининг турли-туман фаолиятлари орасида биттаси асосий ёки йетакчи фаолият шароитида шахснинг махсус тараққиётини белгиловчи фаолият бўлиб ажралиб туради. Бу фаолият туғма спесифик зеҳн нишоналарига мос тушиши мумкин.
Ҳамма махсус қобилиятларни, инсон фаолиятининг асосий турларини уч турга: фан, санъат, амалиётга ажратиш мумкин. Шунга биноан қобилиятни миллий, бадиий ва амалий деб классификасиялаш мумкин. Бу турларнинг ҳар бири ўз навбатида майда турларга бўлинади.
Илмий қобилият абстракт, евристик фикрлашнинг юксак ривожланган бўлишини, оғзаки мантиқий хотирани, қатъият ва сабр-тоқатни талаб қилади. Бу қобилиятга қуйидаги майда қобилиятлар киради: физик, математик қобилият, химия, философия, тарих, биология фанларига нисбатан бўлган қобилиятлар.
Бадиий қобилият сенсор образли фикрлашнинг алоҳида ривожланган бўлимини, ўткир емосионал таъсирчанлик ва реактивликни талаб қилади. Бу қобилиятга тасвирлаш, мусиқавий, артистик ва адабий қобилиятлар киради.
Амалий қобилият практик ақлнинг юксак даражада ривожланганлигини, фаҳм-фаросатнинг кучлилиги, ирода ва йетук киришувчанликни ўз ичига олади. Амалий қобилиятга конструктив-техникавий қобилият, бошқарувчанлик қобилияти, шу жумладан ташкилотчилик ва бошқалар киради.
Назарий ва амалий қобилиятлар ҳам инсон қобилиятларидан бўлиб, назарий қобилиятлар мавҳум, мантиқий ҳаракатларга мойилликда намоён бўлади.
Ўқув қобилиятлари билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштириш, шахс - шаклланиши, педагогик таъсирлар самарадорлигини ортишида ижобий рол ўйнайди.
Ижодий қобилиятлар моддий ва маънавий маданият асарларини яратиш, янги ғоя, кашфиёт ва янгиликлар йечишда намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |