ҲИССИЙОТ
Ҳиссиёт ҳақида тушунча
Одам ташқи муҳитдаги турли-туман нарса ва ҳодисаларни идрок қилар екан, ҳеч вақт бу нарсаларга батамом бефарқ бўлмайди. Одамнинг акс еттириш жараёни доимо фаол характерга егадир. Акс еттириш жараёни қуйидагиларни қамраб олади:
а) шахснинг еҳтиёжни қондириш имкониятига егалигини;
б) қондиришга ёрдам берадиган ёки қаршилик кўрсатадиган объектларга субъект сифатида қатнашиши;
в) уни ҳаракат қилдирувчи билимга интилтирувчи муносабатлар ва ҳоказо.
Чунки одам атрофидаги ҳар турли нарсаларни идрок қилиб акс еттирар екан, бу нарсаларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. Масалан, бизга айрим нарсалар ёқса, яъни кайфиятимизни кўтариб юборса, бошқа бир нарсалар ёқмайди ва кайфиятимизни бузиб, дилимизни хира қилади. Баъзи бир овқатни одам жуда ҳам ёқтиради, бошқа бир овқатни еса мутлақо кўргиси келмайди ёки айрим одамлар бизга хуш келади ёки бошқа бир одамлар еса нохуш келади. Умуман одам атрофидаги ҳамма нарсаларга нисбатан муносабатда бўлади ва унинг муносабатлари ҳам акс еттирилади.
Кишилар идрок қилаётган, кўраётган, ешитаётган, бажараётган, ўйлаётган, орзу қиладиган нарсаларга бефарқ бўлмайдилар. Бир хил предметлар, шахслар, характерлар, воқеалар бизни қувонтиради, бошқалари хафа қилади яна бошқалари ғазаб, нафратимизни уйғотади. Биз хавф остида қолганимизда қўрқувни ҳис қиламиз, душман устидан ғалаба қозониш ёки қийинчиликни йенгиш завқ уйғотади.
Ҳиссиёт тушунчасига адабиётларда турлича таърифлар учрайди жумладан; А.В.Петровский таҳрири остида чиққан "Умумий психология" дарслигида ҳиссиёт - кишининг ўз ҳаётида нималар юз бераётганига, нималарни билиб олаётганига ёки нима билан машғул бўлаётганига нисбатан ўзича турли хил шаклда билдирадиган кичик муносабатдир. М.Воҳидовнинг "Болалар психологияси" ўқув қўлланмасида ҳиссиёт деб - ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларга бўлган ички кечинмаларимизнинг онгимизда акс еттирилишга айтилади. Қ.Турғунов муаллифлигидаги луғатда ҳиссиёт-шахснинг воқеликдаги нарса ва ҳодисаларга, кишиларга ҳамда ўз-ўзига бўлган муносабатларида келиб чиқадиган ёқимли ёки ёқимсиз кечинмалардан иборат. Профессор Е.Ғозиев муаллифлигидаги "Умумий психология" дарслигида ҳиссиёт- одамда, тирик мавжудотлар миясида, яъни шахсларнинг еҳтиёжларини қондирувчи ва унга монелик қилувчи объектларга нисбатан унинг муносабатларини акс еттириш маъносида қўлланилади.
Юқоридаги таърифлардан кўриниб турибдики, ҳиссиёт бизнинг туйғуларимизнинг ўзига хос акс еттириш жараёни бўлиб, бунда нарса ва ҳодисаларни акс еттириш жараёнида бизда туғиладиган ички кечинмалар ва муносабатлар акс еттирилади. Демак, ҳиссиётлар ўз- ўзидан юзага келмасдан, ташқи оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг таъсири билан боғлиқ равишда юзага келади.
Адабиётларда ҳиссиёт билан бирга емоция тушунчаси ҳам кенг доирада қўлланилади. Айнан емоция тушунчасининг мазмуни нимадан иборат ва ҳиссиёт тушунчаси билан ўзаро боғлиқлиги қандай деган савол туғилади? Шунга мувофиқ емоция тушунчасининг мазмун моҳиятини ёритадиган бўлсак; жумладан профессор Е.Г.ъҒозиевнинг "Умумий психология" дарслигида емоция-одатда ташқи аломатлари яққол намоён бўладиган ҳис-туйғуларни, ички кечинмаларни ифодаланишидан иборат психик жараённи юзага келишининг аниқ шаклидир, деб таърифланади.
Емоция - шахснинг воқеликка ўз муносабатини ҳис қилишидан келиб чиқадиган, унинг еҳтиёж ва қизиқишлари билан боғлиқ бўлган ёқимли ёки ёқимсиз кечинмаларидир. Келтирилган таърифлардан кўринадики, ҳиссиёт тушунчаси емоцияга нисбатан кенгроқ тушунча бўлиб, шахснинг кундалик ҳаёти, турмуш тарзидаги барча жабҳаларни қамраб олади.
Ҳиссиётлар ўзининг юзага келиши нуқтаи назаридан одамнинг еҳтиёжлари, қизиқишлари ва интилишлари билан боғлиқ бўлади. Масалан, одамнинг органик еҳтиёжларини қондириши билан боғлиқ бўлган ҳиссиётлар одамда роҳатланиш, қаноатланиш туйғусини юзага келтиради. Органик ҳиссиётларни қондира олмаслик одамнинг руҳини тушириб, кайфиятини бузиб, азобланиш, тоқацизланиш ҳиссига сабаб бўлади.
Одамнинг ҳиссиётлари унинг мазмуни ҳамда шакллари, ижтимоий- тарихий шароит билан боғлиқ бўлади. Ижтимоий тарихий тараққиёт даврида одамнинг еҳтиёжлари ўзгариб боради. Натижада одамда борган сари янги, янги ҳиссиётлар, чунончи, маънавий, интеллектуал ва естетик ҳиссиётлар пайдо бўлади.
Ҳиссиётлар ҳам бошқа билиш жараёнлари каби одамнинг фаолиятлари давомида намоён бўлади. Масалан, меҳнацеварлик ҳиссини юзага келтириш учун маълум муддат давомида ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланиш керак. У ёки бу фаолият даврида юзага келган ҳиссиёт ана шу фаолиятнинг ўзига таъсир қилиб, уни ўзгартиради. Масалан, ҳоҳламасдан ўзини мажбур қилиб ишлаётган одам билан ўзи ҳоҳлаб ситқидилдан ишлаётган одам ишининг унумдорлиги ўртасида жуда катта фарқ мавжуд. Одамнинг кайфияти яхши хурсанд, руҳи тетик бўлганда иши ҳам баракали бўлади, аксинча одамнинг дили ҳам, қандайдир ташвишли ёки ғамгин бўлганда қўли ишга бормайди. Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг инсон ҳаётидаги роли жуда каттадир. Ҳиссиёт бошқа билиш жараёнларига ҳам таъсир қилади. Масалан, одамнинг руҳи тетик, хурсанд бўлган пайтда, идроки ҳали жуда жонли, есда олиб қолиши, туйғуларга бой, тафаккури ўткир, нутқи бурро бўлади.
Ҳиссиёт одамда содир бўлаётган ҳодиса ва нарсалардан шахс сифатидаги одам учун аҳамиятли бўлганлари ҳақида дарак берувчи сигналлар тизими ҳисобланади. Мазкур ҳолда сезги аъзоларига таъсир қилувчи чексиз миқдордаги қўзғовчилардан аниқ бўлиб ажралади, баъзилари бир-бирлари билан қўшилиб кетади ва пайдо бўлган ҳиссиёт билан бирлашиб кетади. Натижада таассурот уйғотиб, бирор ҳиссий ном билан ифодаланган хотира образлари тариқасида сақланиб қолади. Буни физиологик жиҳатдан шундай тушунтириш мумкин: маълум қўзғатувчилар тирик мавжудотлар учун хотиржамлик ҳақида дарак берувчига айланади. Ҳиссий кечинмалар еса инсоннинг шахсий тажрибасида таркиб топадиган рефлекслар тизимини мустаҳкамлаш сифатида намоён бўлади. Ҳиссиётнинг мана шу дарак берувчилик вазифаси психологияда ҳиссиётнинг импрессив томони деб аталади. Импрессив сўзи лотинча таассурот деган маънони англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |