Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet198/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ҳисларни кечириш шакллари
Ҳиссиёт кечинмалари турли ҳолатларда турлича тезлик билан пайдо бўлади. Баъзан ҳиссиёт тўсатдан, дарҳол пайдо бўлади. Масалан, киши бирдан хурсанд бўлиб кетади, дарҳол ғазабга келади, аччиқланади ва ҳокозо. Лекин баъзан шу ҳиссиётлар ўзи дафаътан қўзғалмайди, балки аста-секин туғила бошлайди. Шундай ҳиссий кечинмаларнинг қай даражада тез пайдо бўлмаслигини белгилаш қийин ёки бутунлай билиб бўлмайди. Емосионал кечинмаларнинг кучи турлича бўлиши мумкин. Ҳиссиётларни кучи аввало ёқимли ва ёқимсиз туйғуларнинг нақадар кучли бўлишидадир. Ҳиссиётнинг кучи шу ҳиссиётни шахснинг нақадар еҳтирос билан кечирилганлиги билан белгиланади.
Ҳиссиётнинг қўзғалиш хусусиятлари пайдо бўлиш йўлини кучи ва барқарорлиги бир қанча сабабларга боғлиқдир. Атроф-муҳитнинг ҳолати шу пайтдаги еҳтиёжларнинг кучи шу хислат тузилишига сабаб бўлган ҳодисаларнинг шахсий ва ижтимоий аҳамиятини англаши, одамнинг дунёқараши, бу хислат қандай вазиятда пайдо бўлиши ва ўтмиши ҳамда шахснинг индивидуал хусусиятларига боғлиқдир. Ҳисларнинг айни вақтда нақадар тез кучли ва барқарор бўлишига кўра ҳис-туйғуларнинг қуйидаги турлари фарқланади: ҳиссий тон, емоциялар, аффект, стресс, кайфият ва бошқалар.
Ҳиссий тон. ҳиссиёт кўпинча фақат ҳиссий тус сифатидаги руҳий жараёнларнинг ўзига хос томони тариқасида намоён бўлади. Ёқимли суҳбатдош, кулгули воқеа, ёқимсиз ҳид, зерикарли китоб, кўнгилдаги машғулот, ҳушчақчақ саёҳат, оғир иш кабилар. Ҳиссий тон тушунчасига кўпгина адабиётларда турлича таърифлар учрайди. Жумладан, А.В.Петровскийнинг "Умумий психология" дарслигида ҳиссий тон сезги ёки идрок жараёнида шахснинг идрок қилинган нарса ва ҳодисага муносабатини ифодаловчи махсус ҳиссий бўёқ ёқимли ёки ёқимсиз идрок билан боғланган ҳиссиёт, деб таърифланади. Профессор Е.Ғ.Ғозиев томонидан ҳиссий тон-у ёки бу ҳиссиётнинг инсон томонидан бевосита кечирилиши (кечиши) жараёнидан иборатдир. Қ.Турғунов луғатида ҳиссий тон - ҳиссиёт сезги ёки идрок жараёнида шахснинг идрок қилинган нарсага ҳодисага муносабатини ифодаловчи махсус емосионал бўёқ ёқимли ва ёқимсиз кечинма бевосита сезги ёки идрок билан боғғланган ҳиссиёт. Масалан, оғриқ бир қатор қўзғовчилар яққол ифодаланган ёқимсиз ҳиссий тон билан ажралиб туради. Кўпинча емоциялар ўзининг таъсирчанлиги билан бир-биридан ажралиб туришига қарамай, бундай сифатни ҳиссий ҳолатлар стеник (юнонча сўздан олинган бўлиб, куч деган маънони англатади) хусусиятли дейилади. Бунда емоциялар дадил хатти-ҳаракатларга, мантиқий мулоҳазаларга, нисбий изланишларга куч қувват, қаноат бағишлайди. Масалан, хурсандчиликдан шахс "парвоз қилади", "юлдузни нарвонсиз олади", кимларгадир холис ёрдам қилишга шошади. Фаоллик қилиб, тинчимаслик унинг сифатига айланади. Қ.Турғунов луғатида стеник ҳисга қуйидаги таърифлар учрайди: стеник ҳислар - шахснинг ҳаёт фаолиятини куч-ғайратининг орттирадиган барча билиш жараёнларини фаоллаштирадиган ижобий ҳиссиёт тури. Аксарият ҳолларда хушхабар, муваффақият шахсда стеник хусусиятли емоцияларни вужудга келтиради.
Баъзи ҳолларда емоциялар ўзининг сустлиги, моторли, кучсизлиги билан тавсифланади. Бундай ҳиссий ҳолат астеник (юнонча сўздан олинган бўлиб, кучсизлик, заифлик маъносини билдиради) деб аташади. Бундай ҳиссиёт инсонни бўшаштиради, уни хаёлга чўмдиради, хаёлпараст қилиб қўяди. Шу сабабдан фавқулотда шахсдаги бефойда емосионал кечинмага, уялиш, виждон азоби, андиша еса қўрқоқликка айланиб қолиши хавфи кучли.
Психик жараёнлардан айниқса, емоция ўзининг аниқ ташқи ифодасига ега бўлиши билан тавсифланади. Емосионал ўзгаришлар организмнинг ташқи ўзгаришларида шу қадар яққол ифодаланадики, биз одамни ташқи кўринишига қараб, унда қандай хусусиятлар юз бераётганини, унинг хурсанд ёки хафалигини, ғазабланганлигини ёхуд бирор нарсадан қўрқиб кетганини ва шу каби ҳис-туйғуларнинг кўпини айтиб бера оламиз. Ҳиссиётларнинг ташқи аломатлари ифодали ҳаракатлар деб аталади.
Емоцияларнинг ташқи ифодаси турли кўринишларда рўй берадики, унда асосий ўринни кўргазмали жиҳатлар асосий ўрин егаллайди.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   194   195   196   197   198   199   200   201   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish