Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet196/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

И.П.Павлов тирик мавжудотларнинг атрофимиздаги муҳитга мослашувида ҳосил қиладиган бузиладиган динамик стреотиплар орқали бирор ҳиссиёт ва емосионал кечинмаларнинг ижобий ва салбий сифатларини тушунтириб беради.
Динамик стереотип деганда ташқи қайтарилиш натижасида ҳосил қилинган шартли рефлекслар, нерв боғланишларининг барқарор тизими тушунилади. Ҳар турли қийинчиликлар ва қаршиликларга дуч келиши натижасида динамик стереотипларнинг "ўзгариши" салбий емосионал ҳолатни юзага келтиради. Ҳиссиёт бу унинг кечирилишининг турли шакллари фақат дарак вазифасини емас, балки бошқарувчилик функсиясини ҳам бажаради. Емоция ҳаракатлари жуда кўп тана ўзгаришлар ифодаланади. Одам организмидаги ўзгаришлар кечирилаётган ҳиссиётнинг объектив кўрсаткичи ҳисобланади. Мослашиш характерига оид бўлган, яъни овознинг ўзгариши, мимика, имо-ишора, организмда содир бўладиган жараённинг қайта ўзгаришидан иборат ихтиёрсиз ва онгли ҳаракатлар психологияда емосионал ҳаракатларнинг експрессив томони деб аталади.
Ҳиссиётлар одатда жуфт-жуфт бўлиб учрайди. Масалан, ёқимли- ёқимсиз, хуш-нохуш, хурсанд-хафа, ғазаб-муҳаббат, нафрат каби ана шундай ҳиссиётлар субъектив характерга ега бўладилар, лекин уларнинг ташқи ифодаси ҳам бўлади. Масалан, ҳушчақчақ одам билан ғамгин одамнинг юз ифодасини кўз олдимизга келтириб кўриш мумкин. Айнан мазкур жараён психологияда амбивалентлик ёки икки тарафламалик деб аталади. Амбивалентлик - лотинча ҳар томонлама кучга ега маъносини англатиб кишининг бир объектнинг ўзига нисбатан бир вақтнинг ўзида пайдо бўладиган бир-бирига қарама - қарши емосионал иродавий ҳолатдир.
Ҳиссиётда амбивалентлик бу роҳатланиш ва азобланишни бирга қўшилиб ва бири иккинчисига ўтиб кетмайдиган емас, балки бунда бирга бўлиш кечириладиган ҳиссиётнинг зарур характерли сифатларидан бирини ташкил қилади. Масалан, рашк ҳиссида муҳаббат ва нафрат.
Ҳиссиётнинг нерв-физиологик асослари
Ҳиссиёт бошқа ҳамма психик жараёнлар каби бош мия пўсти қисмининг фаолияти билан боғлиқдир. Бош мия ҳиссиётларнинг кучини ва барқарорлигини идора қилиб туради. Ҳиссиётлар бошқа билиш жараёнларидан фарқли бош мия пўстининг фаолиятидан ташқари организмнинг ички аъзолари фаолияти билан ҳам боғлиқдир, бошқача қилиб айтганда ҳиссиётлар вегетатив нерв тизимининг фаолияти билан ҳам боғлиқдир. Чунончи, одам қаттиқ уялган пайтида қизариб кетади, қаттиқ қўрққан пайтида еса ранги ўчиб, қалтираб кетади, хаттоки одамнинг овозида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Ана шундай ҳиссий ҳолат юз берган пайтда одамнинг юраги тез ура бошлайди, нафас олиши ҳам тезлашади.
Демак, одам маълум ҳиссий ҳолатни бошдан кечираётган пайтда унинг қон айланиш тизими, нафас олиш органлари нутқ аппаратлари ички секресия безлари ҳам қатнашади. Масалан, материални яхши билмайдиган талаба имтиҳон топшираётганда терлаб кетади, томоғига нимадир тиқилиб, гапини гапира олмай қолади. Одамда қаттиқ қўрқиш пайтида "Юраги орқага тортиб кетди", "Совуқ тер босиб кетди" каби ибораларнинг ишлатилиши ҳиссиёт пайтида одамнинг ички аъзоларининг иштирок етишидан далолат беради.
Жуда кўп ҳиссий ҳолатлар бош миянинг яқин пўстлоқ ости қисмларининг оралиқи билан ҳам боғлиқдир. Масалан, кўриш тепалиги деб аталувчи қисм айрим ҳисларни ифодалайдиган ихтиёрсиз ҳаракатларнинг маркази ҳисобланади.
Одамда учрайдиган юксак маънавий ҳиссиётлар ҳам ўзининг нерв-физиологик асосига ега бўлиши керак (чунончи интеллектуал, аҳлоқий, естетик ҳиссиётлар). Бу жиҳатдан академик И.П.Павловнинг динамик стреотип ҳақидаги таълимоти жуда катта аҳамиятга егадир. Бу ҳақда академик И.П.Павлов шундай деб ёзган еди: "Менимча, кўпинча одатдаги турмуш тартибининг ўзгарган пайтларида одат бўлиб, қолган бирорта машғулот яқин кишидан жудо бўлганда, ақлий изтироб чоғида кечириладиган оғир ҳиссиётларнинг физиологик асоси худди ески динамик стреотипнинг ўзгариши, унинг йўқолиши ва янги динамик стреотипнинг қатъийлик билан ҳосил бўлишидан иборат бўлса керак".
Айрим мураккаб ҳиссиётларнинг асосида динамик стреотипнинг ётиши яққол кўринади. Масалан, естетик ҳиссиётни оладиган бўлсак, бирон ёқимли кўйдан лаззатланиш, ёки бирон машҳур рассомнинг ишлаган ажойиб суратларини томоша қилиб, роҳатланиш естетик ҳиссиёт ҳисобланади. Агар бу ҳиссиётларнинг нерв-физиологик асосларини таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидагиларни кўришимиз мумкин. Масалан, бизга жуда ёқадиган куй бошқа миллат одамига ёқмаслиги мумкин. Бунда ажабланишга ҳеч қандай ўрин йўқ. Биз ёшликдан бошлаб мазкур куйни бир неча юз мароталаб ешитиб боришимиз натижасида ана шу куйга нисбатан деярли бузиб бўлмайдиган ниҳоятда мураккаб динамик стреотип юзага келади. Ана шунинг учун айрим куйлар бизга ёқади, айримлари еса ёқмайди. Суратлар масаласига келганда шуни айтиш керакки, қадимги классик асарлар уларнинг ишланиш услуби реаллиги бизни ҳайратда қолдириб завқ туғдиради. Аксинча, ҳозирги рассомлар томонидан ишланган расмлар одамда қандайдир нохуш ҳиссиётни туғдиради. Демак, узоқ йиллар давомида юзага келадиган динамик стреотиплар айрим мураккаб қисмни ташкил қилади.
Шундай қилиб, ҳиссиёт вегетатив нерв тизими орқали бошқариладиган ички аъзо фаолияти билан боғлиқ бўлса ҳам бари бир бош мия пўсти орқали идора қилинади. Чунки академик И.В.Павловнинг фикрича, одамнинг бутун аъзойи баданида бўладиган ҳар қандай ҳодисаларнинг ҳаммасини бош мия пўсти қисмидаги нейронлар идора қилади. Ана шу жиҳатдан олганда ҳиссиётнинг нерв-физиологик асоси бош мия пўсти билан боғлиқ.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish