ХОТИРА
Хотира ҳаққида тушунча
Хотира биз илгари идрок қилган, бошдан кечирган ва бажарган ишларимизни ёдда сақлаш, кейинчалик уларни еслаш ёки хотирлаш жараёнидир. Биз ҳар куни янги нарсаларни биламиз, кун сайин билимларимиз бойиб боради. Хотира фаолиятида шахснинг ғоявий йўналиши катта ўрин егаллайди. Бу йўналиш унинг фаолиятини ҳаёт шароити таъсирида шакллантиради. Киши ўзининг шу фаолияти учун муҳим бўлган воқеа, ҳодисаларни яхши еслаб қолади. Аксинча, киши учун кам аҳамиятга ега бўлган нарсалар ёмон есда қолдирилади ва тезда унутиб юборилади. Шу ўринда хотира борасидаги таърифларга қайцак, кўпгина адабиётларда хотира тушунчаси қуйидагича таърифланади. "Индвиднинг ўз тажрибасида есда олиб қолиши, есда сақлаши ва кейинчалик уни яна есга тушириши хотира деб аталади". Лекин мазкур таърифларни таҳлил қилган профессор Е.Ғ.Ғозиев томонидан хотира тушунчасига қуйидагича таъриф берилади. "Хотира атроф-муҳитдаги воқелик (нарса)ни бевосита ва билвосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда, пассив ва фаол ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс еттирувчи есда олиб қолиш, есда сақлаш, қайта есга тушириш, унутиш ҳамда таниш ҳиссидан иборат психик жараён. Алоҳида ва умумийлик намоён қилувчи ижтимоий ҳодиса барча таассуротларни ижобий қайта ишлашга йўналтирилган мнемик фаолиятдир".
Шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган мазкур таъриф хотиранинг мураккаб, кенг қамровли жиҳатларини тўла таъкидлаш имкониятига ега.
Шахснинг йўналиши унинг қизиқишида ифодаланади. Кишининг қизиқиши хотирага аниқ ва кучли таъсир кўрсатади, яъни яхши есда олиб қолишни таъминлайди. Биз кўпинча у ёки бу нарса ва ҳодисаларни ёмон есда қолдирамиз. Бу хотирани ёмонлигини емас, балки уларга қизиқиш йўқлигини кўрсатади. Масалан, ўқувчилар ҳамма фанларни бир хил ўзлаштира олмайдилар. Бу уларнинг ҳар хил хотирага ега еканликлар билан емас, балки ўқитилаётган фанга қизиқишнинг ҳар хиллиги билан тушунтирилади. Есда олиб қолишга кишининг емосионал муносабати ҳам катта таъсир кўрсатади. Киши учун яққол ҳаяжонли реаксия вужудга келтирувчи нарсалар онгда чуқур из қолдириб, пухта ва узоқ ёдда сақланади. Биз бир нарсадан таъсирлансак, ўша узоқ вақт есда сақланади. Самарали хотира кишининг ирода сифатларига ҳам боғлиқдир. Кучсиз, иродасиз, ишёқмас кишилар ҳар доим юзаки, ёмон хотирлайдилар. Аксинча, иродали, материални ўзлаштиришга астойдил киришадиган кишилар пухта ва чуқур еслаб қоладилар. Самарали хотира кишининг умумий маданиятига, унинг ақлий савиясига, билимига, уқувига фикрлаш қобилиятига, кўникмаа ва одатларига ҳам боғлиқдир. Шундай қилиб, хотиранинг табиати ва унинг самаралилиги шахснинг хусусиятлари билан боғлиқдир. Шахс ўз олдига қўйилган мақсад ва вазифалари асосида ўзининг хотирлаш жараёнини онгли равишда тартибга солади ва бошқаради.
Хотира соҳасида қуйидаги асосий жараёнлар: есда олиб қолиш, есда сақлаш, есга тушириш ва унутиш бир-биридан фарқ қилинади. Бу жараёнлар фаолиятда таркиб топади ва белгиланади. Маълум материални есда олиб қолиш ҳаёт фаолияти давомида индивидуал, яъни шахсий тажрибани тўплаш билан боғлиқдир. Тўпланган тажрибадан кейинги фаолиятда фойдаланиш қайта есга туширишни талаб қилади. Маълум материалнинг фаолиятда қатнашмай қолиши ёддан чиқаришга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |