Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Хотиранинг нерв-физиологик асослари



Download 3,97 Mb.
bet142/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Хотиранинг нерв-физиологик асослари
Есда олиб қолиш нерв тизимининг егилувчан, яъни ўзгарувчанлик, қўзқатувчилар таъсирида ўзида гўё бир из қолдириш, сақлаш имконияти туфайли юзага келади. Ҳар қандай инсоннинг мияси егилувчанлик хусусиятига ега бўлиб, унинг даражаси ҳар хил бўлади. Шахс хотирасининг сифати миянинг фаоллиги ва турли фаолиятга тўғридан-тўғри боғлиқ равишда ривожланади. Атрофни ўраб олган борлиқни фаол билувчи киши ўз мияси фаолиятини тўхтовсиз кучайтиради. Шу билан бирга унинг егилувчанлик даражасини оширади. Мия егилувчанлиги вақтинча пасайиши, хотира самарасининг сусайиши, баъзи пайтда одамнинг толиқишига сабаб бўлади. Дам олгандан кейин яна тикланади. Одатда мия егилувчанлиги ёш ўтиши билан сусаяди. Масалан, кекса кишилар гапларидан адашиб кетади, илгари гапирганлари есдан чиқиб, ўша гапни такрорлайверадилар. Мия егилувчанлигининг
кўрсаткичи бош мия пўстлоғида муваққат нерв алоқаларини тезликда вужудга келиши, давомли сақланиши ва уларнинг тез, осон жонлантирилиши ҳисобланади. Муваққат нерв алоқалари ассосиасияларни ҳосил қилувчи физиологик механизмдир. Ассосиасия бизнинг хотирамизда мустаҳкамланган ва онгимизда қайд қилинган айрим воқеа ҳодисаларнинг ўзаро боғланишидир. Бирор буюмни есда олиб қолиш, бошқа буюмлар билан боғлаш орқали амалга оширилади. Бу ўринда академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзлари жуда характерлидир. "Муваққат нерв боғланишлари - деб ёзади И.П. Павлов ҳайвонот оламида ва бизнинг ўзимизда ҳам бўладиган енг умумий физиологик ҳодисадир. Шу билан бирга у психик ҳодиса ҳамдир, турли-туман ҳаракат, таассурот бўлмаса ҳарфлар, сўзлар ва фикрлар ўртасида пайдо бўладиган боғланишлар-ки, бу боғланишларни психологлар ассосиасиялар деб атайдилар".
Хотира, яъни есда олиб қолиш, идрок қилинаётган нарсалардан ҳосил бўлган образлар ўртасида ассосиасияларнинг юзага келишидан иборатдир. Шу боис инсон хотирасидаги ассосиасиялар 3 турга ажратилади. Булар ёндошлик ассосиасияси, ўхшашлик ассосиасияси ва қарама-қаршилик ассосиасияларидан иборатдир. Ёндошлик ассосиасиясининг асосида вақт ва фазовий муносабатлар ётади. Бошқача қилиб айтганда, ёндошлик ассосиасияси бир неча нарса ёки ҳодисаларни айни бир вақтда ёки кетма-кет идрок қилишдан ҳосил бўлади. Масалан, боғчада боласи ҳар куни ўзининг тарбиячи опаси ва тарбияланаётган гуруҳини
идрок қилади. Кейинчалик, яъни катта бўлгандан сўнг боғчасини есласа тарбиячи опаси ва аксинча, тарбиячи опасини есласа, боғча гуруҳи кўз ўнгида гавдаланади.
Ҳозирги пайтда идрок қилинаётган нарса билан илгари идрок қилинган нарса ўртасида маълум ўхшашлик бўлса, бу нарсалар ўртасида ўхшашлик ассосиасияси ҳосил бўлади. Масалан, бола даставвал боғчага келган пайтида боғча мудирасининг ташқи кўриниши, овози ва муносабатларини ўз онасига ўхшатиши мумкин. Кейинчалик бола онасини кўрганда, мудира опасини ва аксинча мудира
опасини кўрганда онасини еслайдиган бўлиб қолади. Бу иккала одамнинг бола тасаввуридаги образлари ўртасида ассосиасия ҳосил бўлади.
Ҳозирги идрок қилинаётган нарсалар билан илгари идрок қилинаётган нарсалар ўртасида қарама-қарши белгилар ва хусусиятлар бўлса, бундай нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассосиасияси юз беради. Масалан ёз-қиш, иссиқ-совуқ каби нарсалар ўртасида қарама-қаршилик ассосиасиялари ҳосил бўлади.
Шундай қилиб, хотиранинг нерв-физиологик асосида бош мия пўстида ҳосил бўладиган шартли рефлекслар, турли ассосиатив боғланишлар ётади. Лекин, одам есда олиб қолиш пайтида ассосиасиялар ҳосил бўлганлигини мутлақо сезмайди. Ҳар хил ассосиасияларнинг ҳосил бўлганини одам кейинчалик бирор нарсани есга тушириш пайтида бўлади.
Хотиранинг нерв-физиологик механизмлари хусусида тўхталар еканмиз, сўнгги йилларда техниканинг ғоят тез ривожланиши натижасида турли есда олиб қолувчи аппаратларга бўлган еҳтиёж бениҳоя кўпайиб кетганлигини таъкидлаш жоиз. Бу ўз навбатида хотиранинг нерв-физиологик механизмларини психолог ва физиологлардан ташқари инженерлар, биохимиклар, генетиклар ҳамда кибернетиклар томонидан ўрганилишига олиб келди. Натижада хотиранинг нерв физиологик механизмларини тушунтирувчи бир қанча янги назариялар майдонга келди. Ана шундай назариялардан енг муҳими молекулаларнинг ўзгариши билан боғлиқ бўлган биохимик назариядир. Бу назарияга кўра бирор нарсани есда олиб қолиш ва есда сақлаб туриш махсус тузилишни ўзгариши билан боғлиқдир. Ўтказилган текширишларга кўра, бирор нарса есда олиб қолинганда, асосан нерв ҳужайраларининг
(нейронларнинг) дендрит шохлари таркибида ўзгариш юзага келади. Улар қандайдир бошқачароқ тузилишга кириб оладилар. Дендритлар тузилишидаги ҳосил бўлган ўзгариш дарров ўтиб кетадиган бўлмай, анча мустаҳкам бўлади. Шу сабабли есда олиб қолган нарса узоқ вақт хотирада сақланиб туради.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish