Ихтиёрсиз есда қолдириш инсон ҳаётида катта аҳамиятга ега бўлиб, ундан ортиқча ҳаракат талаб қилмаган ҳолда ҳаётий тажрибаларни кенгайтиради ва бойитади. Бироқ ихтиёрсиз есда қолдириш тез бўлса ҳам кўпинча ноаниқ бўлади, бундай есда олиб қолинган нарса ва ҳодисалар кейинчалик янглиш есга туширилади.
Ихтиёрий есда қолдириш кўзда тутилган мақсадга мувофиқ танланган материални есда қолдиришдир. Киши ихтиёрий есда қолдириш учун есда сақлашнинг махсус усулларини сақлаган ҳолда материални пухта есда қолдириш учун ўзининг керакли кучини сарф қилади. Аммо механик есда сақланишни маъноли есда сақлаш билан қўлланилиши фойдалидир.
Психология фанида есда олиб қолишнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Маълумот, хабар, таассурот, ахборот ва материалларни ешитиш орқали идрок қилиш ҳамда есда олиб қолиш.
Егаллаш ёки ўзлаштириш зарур бўлган материалларни кўриб идрок қилиш ёрдамида есда олиб қолиш.
Материалларни ҳаракат ёрдамида ва ешитиш орқали идрок қилиш ҳамда есда олиб қолиш.
Аралаш ҳолатда есда олиб қолиш, ешитиш, кўриш, ҳаракат кабилар орқали идрок қилиш ва есда олиб қолиш ёки бир нечта таъсир етувчилар ёрдамида акс еттириш.
Мана шу йўллар орқали ешитиш, кўриш, ешитиш ҳаракат, комбиноторлаштирилган (аралаш) турлари ёрдамида хотиранинг қайси тури устунроқ ёки қайси бири бўш еканлигини аниқлаш мумкин.
Есда олиб қолишда ассосиасияларнинг аҳамияти муҳимдир. Бунинг учун есда олиб қолиш жараёнининг боғланишлари пайдо бўлиш суръатини аниқлаш мақсадида улар хусусиятларига биноан қуйидаги:
Сабаб оқибат боғланиш.
Бўлак ва яхлит муносабати.
Қарама-қаршилик муносабати.
Инкор етиш ҳолати.
Адекват ёки аниқлик турларга ажратилади.
Есда олиб қолиш инсон фаолиятининг хусусиятига бевосита боғлиқдир. А.А.Смирнов, П.И.Зинченко тажрибалари шуни кўрсатадики, есда олиб қолиш у ёки бу фаолиятдагина самарали бўлиши мумкин. А.А.Смирновнинг тажрибаларида текширишларга қараганда икки хил фаолият таклиф қилинса, биринчи ҳолда улар маъноли матнни есда олиб қолиш назарда тутилади. Синалувчилар матнни ёдлар еканлар, материаллар устида ҳеч қандай фаол иш олиб бормаганлар. Иккинчи ҳолда еса есда олиб қолиш вазифаси қўйилмайди-ю, лекин матн устида муайян иш олиб бориш унда учрайдиган маъновий хатоларни аниқлаш таклиф етилади. Иккинчи ҳолда есда олиб қолиш анча самарали бўлганлиги аниқланган.
Махсус воситалар ва оқилона усулларни қўллаш орқали есда олиб қолиш соҳасидаги ёндашишдан иборат ташкилий фаолият алоҳида аҳамиятга ега. А.А.Смирнов ўтказган тажрибасида шуни кўрсатадики, матнни махсус тузиб чиқилган режага асосланган ҳолда ёдлаш режаси, пала-партиш есда олиб қолишдан икки баробар самаралироқ екан, психолог олимларнинг тавсиясига биноан ёдлаш жараёнида материални такрорлаш билан уни фаол есга туширишни ўзаро алмаштириб туриш юқори натижалар беради. Кузатишлар ва тажрибалар шуни кўрсатадики, ўқувчилар ва талабалар бу усулларни мустақил равишда егаллай олмайдилар, одатда уларни муаллимнинг раҳбарлигида егаллашади. Акс ҳолда ўқув фаолияти иштирокчилари материални бевосита ихтиёрсиз есда олиб қолиш бос?ичида қотиб қолиши мумкин, бу ҳол ақлий ўсишга қарама-қаршидир.
Шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, ўқув материалларининг маъносига тушуниб есда олиб қолиш йўли оқилона йўл бўлиб қолмасдан, балки у механик есда олиб қолиш жараёнидан ўзининг самарадорлиги билан кескин даражада ажралиб туради.
Есда олиб қолиш жараёни деганда сезги, идрок, тафаккур, ички кечинмаларни хотирада сақланиш хусусияти тушунилади. Кундалик ҳаётимизда китоб, журнал, газета ўқиётганимизда материални есда олиб қолиш учун шу материалнинг маъносига тушуниб олишга ҳаракат қиламиз. Жамики нарса инсонга йетарли даражада тушунарли бўлмаса, у тақдирда уларни есда олиб қолиш жараёни жуда қийин кечади. Ўрганилаётган материалнинг мазмуни ва маъносига тушуниб олиш учун одам уни таҳлил қилишга, умумлаштиришга ҳаракат қилади. А.А.Смирнов таъкидлаганидек, материални ўзлаштириб олиш худди шу жараёнга яққол мисолдир. Муаллифларнинг шахсий фикрига кўра ўзлаштираётган материалларни есда олиб қолиш қийинлиги сабабли уларни тушуна олмасликдир. Тушуниб олишнинг есда олиб ҳолишдаги аҳамияти худди шу билан тавсифланади.
Жаҳон психология фани тўплаган маълумотларга қараганда ўзлаштирилаётган материални механик тарзда егаллашга нисбатан унинг маъносини тушуниб ўзлаштириш бир неча марта маҳсулдордир.
Есда олиб қолиш жараёнида ўзлаштирилаётган материалнинг маънога ега бўлиши ёки бўлмаслиги муҳимдир. Ассосиатив психология мактабининг вакили, таниқли психолог Г.Еббингауз жаҳон психологиясида биринчи бўлиб 1885 йилда олий руҳий жараён бўлган хотирани, 1888 йилда интеллектни илмий тажриба методи негизида текширди ва кенг кўламда турмушга татбиқ етди. У хотира жараёнини тажриба орқали текширишнинг асосий йўналишини ишлаб чиқди. Хотирани "соф" кўринишда ўрганишга ҳаракат қилиб маъно касб етмайдиган бўғинлардан фойдаланди. Унинг бу тадқиқоти кишининг мантиқий хотираси емас, балки механик хотирасига нисбатан қўлланишига хос тўғри йўналишдир.
Г.Еббингаузнинг бу тадқиқоти психологияда интроспектив (ўз-ўзини кузатиш ёки ички кузатиш) методига қарама-қарши қўйилган илмий тажрибавий метод ютуқи сифатида илмий-амалий аҳамиятга егадир. У хотира жараёнини текширишда ўз олдига 38 та маъно англатмайдиган бўғинлардан тузилган материални есда олиб қолишни мақсад қилиб қўйган. Бу материални ўзлаштириш ўртача 55 марта такрорлашни талаб қилади. Есда олиб қолиш учун 38-40 сўздан, 11 та сўз ўзаро боғлиқ бўлмаган сўзлардан фойдаланган. Бу материални ўзлаштириш 6-7 маротаба такрорлашни талаб етган, умумий ҳисоб еса 9 1 нисбатга тўғри келади.
Рус психологлари тадқиқотларининг натижалари маънога ега бўлган материални ўзлаштиришда есда олиб қолиш учун турли хил йўналиш, кўрсатма бериш муҳим аҳамият касб етади, деган фикрни тасдиқлайди. А.Н.Леонтев, С.Л.Рубинштейн, П.А.Рибников ва бошқалар болаларнинг хотира фаолиятини ўрганганлар. Шунингдек, улар ўқиш фаолиятига асосланган ҳолда мактаб ўқувчиларида текшириш ишларини олиб борганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |