Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet147/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Сўз-мантиқ хотираси мазмунини фикр ва мулоҳазалар, аниқ ҳукм ҳамда хулоса чиқаришлар ташкил етади. Инсонда фикр ва мулоҳаза турли хил шакллар ёрдамида ифодаланганлиги туфайли уларни ифодалаш фақат ўзлаштирилаётган материалларнинг асосий маъносини изоҳлаш, талқин қилиб бериш ёки уларни сўзма-сўз ифодаланишини айнан айтиб беришга қаратилган бўлиши мумкин. Агар маълумот, ахборот, хабар, материал маъно жиҳатидан қайта ишланмаса, у ҳолда материални сўзма-сўз ўзлаштириш, мантиқий ўрганиш бўлмасдан, балки аксинча механик есда олиб қолишга айланиб қолади.
Сўз-мантиқ хотирасининг вужудга келишида биринчи сигнал билан бир қаторда иккинчи сигналлар тизими асосий ҳисобланади. Чунки сўз мантиқ хотираси фақат инсонгагина хос бўлган хотиранинг махсус тури ҳисобланиб, бу хотира тури ўзининг содда шакллари билан ҳайвонларга ҳам тааллуқли бўлган ҳаракат, ҳис-туйғу ва образли хотиралардан сифат, ҳам миқдор жиҳатдан кескин фарқ қилади. Ана шу боисдан сўз-мантиқ хотираси бир томондан хотиранинг бошқа турлари тараққиётига асосланади, иккинчидан уларга нисбатан йетакчилик қилади. Шу билан бирга, бошқа
турларнинг ривожланиши сўз мантиқ хотирасининг такомиллашувига узвий боғлиқдир. Сўз-мантиқ хотирасининг ўсиши қолган хотира турларининг барқарорлашувини белгилайди.
Хотира турларига нисбатан бошқача тарзда ёндашиш ҳоллари ҳам учрайди. Шу боис хотира фаолиятини амалга ошираётган фаоллик хусусиятлари билан узвий боғлиқ равишда турларга ажратилади. Масалан, фаолият мақсадига кўра хотира ихтиёрсиз ва ихтиёрий турларга бўлинади.
Ихтиёрий хотира деганда маълум мақсадни рўёбга чиқариш учун муайян даврларда ақлий ҳаракатларга суянган ҳолда амалга оширилишидан иборат хотира жараёни тушунилади. Бу фаолиятни одам онги бевосита бошқаради. Кўпинча психология фанида ихтиёрий хотирага ихтиёрсиз есда олиб қолиш қарши қўйилади. Бу жараён маълум керакли топшириқ ёки вазифа қўйилса, есда олиб қолишга етакловчи фаолият бирон-бир мақсадни рўёбга чиқаришга йўналтирилган тақдирда юзага келади. Биз математик топшириқларини йечаётганимизда масаладаги сонларни есда олиб қолишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўймаймиз. Мазкур сўз мантиқ хотирада асосий мақсад фақат масала йечишга қаратилади. Бунинг натижасида сонларни есда сақлашга, ҳеч қандай ўрин ҳам қолмайди. Шунга қарамай, биз уларни қисқа муддат бўлса-да, есда сақлашга интиламиз. Бу ҳолат фаолият якунлангунга қадар давом етади.
Есда олиб қолишни мақсад қилиб қўйиш есда олиб қолишнинг асосий шарти ҳисобланади. Серб психологи Радосавлевич ўз тадқиқотида қуйидаги ҳодисани баён етади. Тажрибада текширилувчидан бири синовда қўлланилаётган тилни тушунмаганлиги туфайли унинг олдига қўйилган вазифаларни бажармаган. Бунинг оқибатида унча катта бўлмаган тадқиқот материали 46 марта ўқиб берилганига қарамай, есда олиб қолинмаган. Тажрибанинг кейинги босқичида вазифа текширилувчига тушунтириб берилгандан сўнг у материал билан олти марта ўиб, танишиб, уни такрорлаб, қисмга ажратиб есга қайта туширишга еришган.
Хотиранинг ихтиёрий ва ихтиёрсиз турлари хотира тараққиётининг иккита кетма-кет босқичларини ташкил етади. Ихтиёрсиз хотиранинг турмушда ва фаолиятда катта ўрин егаллашини ҳар ким ўз шахсий тажрибасидан билади. Ихтиёрсиз хотиранинг муҳим хусусиятларидан бири маълум мақсадсиз ақлий, асабий, иродавий зўр беришсиз ҳаётий аҳамиятга ега бўлган кенг кўламдаги маълумот, хабар, ахборот, таъсуротларнинг кўпчилик қисмини акс еттиришдир. Шунга қарамасдан инсон фаолиятининг турли жабҳаларида ўз хотирасини бошқариш зарурати туғилиб қолиши мумкин. Худди мана шундай шароитлар, ҳолатлар, вазиятларда есда сақлаш, есга тушириш ёки еслаш имкониятини яратадиган хотиранинг мазкур тури катта аҳамиятга егалиги шубҳасиз.
Сўнгги пайтларда рус ва хориж психологиясида хотира борасидаги тадқиқотчиларнинг еътиборини есда олиб қолишнинг дастлабки, бошланғич дақиқаларида вужудга келадиган ҳолатлар, жумладан ташқи таассурот изларининг мустаҳкамланишигача бўлган жараёнлар, ҳолатлар, механизмлар, шунингдек, уларнинг мустаҳкамланиш муддатларини ҳам ўзига жалб қилиб келмоқда.
Масалан, бирор материал хотирада мустаҳкам жой олиш учун уни субъект томонидан тегишли равишда қайта ишлаб чиқиш зарур ва материални бундай ишлаб чиқиш учун маълум даражада муддат талаб етиш табиийдир. Ана шу муддат хотирада қайта тикланилаётган изларни мустаҳкамлаш деб қабул қилинган. Мазкур жараён инсон томонидан яқиндагина бўлиб ўтган ҳодисаларнинг акс садоси сифатида кечирилади ва такомиллашади. Инсон муайян дақиқаларда, лаҳзаларда, айни пайтда бевосита идрок қилинаётган нарсаларни гўё кўришда, ешитишда давом етаётгандек туюлади. Ушбу жараён келиб чиқиши жиҳатидан беқарор, ҳатто ўзгарувчан, лекин улар шу қадар махсус тажриба орттириш механизмларининг фаолиятида муҳим аҳамият касб етади. Шу боисдан уларнинг роли шу қадар аҳамиятли-ки, бу жараёнларда есда олиб қолиш, есда сақлаш, ахборотлар, малумотлар, хабарларни қайта есга туширишнинг алоҳида тури сифатида қаралади. Ушбу жараён одатда психология фанида қисқа муддатли хотира деб аталади.
Жуда кўп қайтаришлар ва қайта тиклашлар натижасида материални узоқ муддат давомида есда сақланиб қолиши характерли бўлган узоқ муддатли хотирадан фарқ қилган ҳолда, қисқа муддатли хотира бир марта ҳамда жуда қисқа вақт оралиқида идрок қилиш ва шу ондаёқ қайта тиклашдан сўнг қисқа муддатли есда олиб қолиш билан характерланади.
Ҳозир илмий адабиётларда қисқа муддатли хотирани қуйидаги атамалар билан номлаш учрайди: "бир лаҳзалик", "дастлабки", "қисқа муддатли" ва бошқалар.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish