Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар



Download 3,97 Mb.
bet269/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Қобилиятлар борасидаги психологик назариялар
Ғарбий Йевропалик олимлар психологиядаги ирсият назариясига қарши чиқадилар. Масалан, швейсариялик психолог В. Бовен қалбаки доктрина деб тарбиявий тадбирлардан воз кечиш жиноят бўлур еди, деб таъкидлайди.
Инглиз биохимиги С.Гоуз киши қобилиятининг ривожланиши учун тўсиқлар биологияга қараганда ижтимоий шароитда кўпроқдир, деб уқтиради.
Инглиз психологи, Д.Киджин ҳам айнан шундай хулосага келиб, тарбиянинг киши интеллектуал ривожланишига ҳал қилувчи таъсири ҳақида фикр юритилади.
Иккинчи консепсиянинг вакиллари қобилиятни бутунлай ҳаёт ва тарбиянинг ижтимоий шароити белгилайди деб уқтирадилар. Масалан, Гелвесий ўз вақтида тарбия ёрдамида генийни яраца бўлади, деган еди. Рус олими А.Н. Леонтъев ҳам ўзининг функсионал органлар назарияси билан бу назарияга А.Ухтомский асос солган бўлиб, шунга ўхшаш консепсияни ёқлайди.
Масалан, табиий қобилиятни муҳитга боғлиқ деб ҳисоблайди. Модомики, ишчиларнинг болалари улғаядиган оғир ижтимоий муҳитдаги кишиларнинг маданий ва интеллектуал ривожланиш даражаси паст екан. Мутлақо табиийки, бу болалар ҳам ўз ота-оналарининг ривожланиши даражасидан ўтиб кета олмайдилар дейди у.
Кўзга кўринган рус психологи С.Л.Рубинштейн, А.Н.Леонтевнинг консепсиясига норозилик билдирди. Унинг фикрича туғма истеъдод нишоналари бу реалликдир, уни ривожлантириш лозим.
Ҳаётий кузатишлар ва махсус текширишлар қобилиятнинг табиий заминини инкор қилиб бўлмаслигини кўрсатади. Бир қатор махсус фаолиятлар борки, улар учун табиий замин хусусан муҳим аҳамиятга ега.
Шунинг учун зеҳн нишоналари бўлган киши ноқулай шароитда ҳам зеҳн нишоналари бўлмаган, лекин қулай ҳаётий шароитдаги кишига нисбатан юксак қобилият кўрсата олади. Ва аксинча, масалан, бир оилада ва бир мактабда ривожланаётган ака-укалар ёки опа-сингиллар яхши ёки ёмонлигидан қатъий назар, бир хил ижтимоий шароитда бўлганларида уларнинг қобилияти ва ривожланиши пайтида баъзан кескин фарқлар кузатилади.
Қобилиятнинг учинчи консепсиясининг тарафдорлари анча тўғри позисияда турадилар. Яъни қобилият қулай ижтимоий шароит мавжуд бўлганда фаолият жараёнида шаклланади. Бу охирги консепсияда ҳаёт ўзининг бутун хилма хиллиги билан акс еттирилади ва махсус тадқиқотлар билан тасдиқланади.
Шубҳасиз, қобилият мия тузилишининг қандайдир туғма анатомик хусусиятлари билан, биринчи навбатда мия микроструктураси хусусиятлари билан боғлиқдир. Бу хусусиятлар инъикос жараёнининг хусусиятига ва шахснинг хатти-ҳаракатига таъсир қилади.
Болада жуда ерта сезиладиган психологик хусусиятлар зеҳн ёки дастлабки табиий хусусиятлардир. Шуни айтиб ўтиш лозимки, Б.М.Теплов ҳақли равишда айтгандек, психологик хусусият ҳар тарафлама аҳамиятга ега бўлиб, улар характернинг ҳам, қобилиятнинг ҳам табиий асосини ташкил қилади. Умумий типдаги хусусиятлар кучда ва тонусда ифодаланадиган фаоллик, вазминлик, инъикос ва ҳаракат жараёнларининг сезгирлик даражаси, шубҳасиз қобилиятнинг ташкил топишига таъсир қилади.
Бадиий типнинг характерли белгиси шундаки, улар биринчидан, воқеликни яхлит, тўла ва жонли тарзда идрок етадилар, қолбуки мутафаккирлар уни бўлиб-бўлиб қабул қиладилар ва шунинг билан гўё уни жонсизлантирадилар.
Иккинчидан, бадиий тип вакилларида тасаввур абстракт фикрлашдан устун бўлади. Фантазия - дейди И.П.Павлов - бу бадиий қобилият бўлиб биринчи сигнал тизимига тегишлидир. Фикрловчи типда еса ақл назарий бўлиб, у сўз билан боғлиқдир.
Учинчидан, бадиий тип юксак емосионаллик билан ажралиб туради, чунки биринчи сигнал тизими И.П.Павлов тили билан айтганда асосий емосионал фондни ташкил қилувчи мия қобиқи билан яқин боғлиқдир. бадиий тип ҳаяжонли, муқаррар, емосионал типдир деган еди И.П.Павлов ва аксинча, мутафаккир типда емосионал фон ва биринчи сигнал тизими заиф бўлсада, лекин у соғлом ва соддадил одам бўлади.
Кўпчилик олимлар вундеркиндлар жисмонан заиф деб биладилар. Лекин бу хулоса нотўғри. Вундеркиндларнинг ҳаммаси ақлан ва жисмонан соппа соқ. Буни исботлаш учун 20-йилларда америкалик психологлар томонидан тадқиқотлар ўтказилган. Бу тадқиқотга А.Термен бошчилик қилган. Улар тадқиқот учун 15000 ўқувчиларни ўғил бола ва қизларни саралаб олдилар. Улар умумий ақлан ривожланган, ўзига хос хусусиятли 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар еди. Саралаш жараёни тест натижалари ва ўқитувчиларнинг тавсифномаси асосида ўтказилади. Сўнг бу ўқувчилар 10 йил мобайнида тадқиқ етиладилар. Бу ўқувчилар бошқаларга нисбатан соғлиқларининг фарқи йўқ, улар ҳам касал бўладилар, асаблари чарчайди. Лекин барибир улар бошқаларга нисбатан соғлом, ҳар томонлама ривожланган йетти мучали соғ болалардир.
Рус психологи А.Г.Ковалев ўз тадқиқотларида қобилиятнинг табиати ва ташхис қилиш йўлларини текширишга муваффақ бўлган. Муаллифнинг таърифлашича, қобилият деганда бирорта хусусиятнинг ўзи емас, балки инсон шахсининг фаолият талабларига жавоб бера оладиган ва шу фаолиятда юқори кўрсаткичларга еришишни таъминлай оладиган хусусиятлар ансамбли ёки синтезини тушуниш керак. Унинг таъкидлашича, қобилиятнинг тузилишида таянч ва йетакчи хусусиятларни ва ниҳоят, муайян фонни ёки ёрдамчи хусусиятларни фарқ қилиш керак. Ҳамма қобилиятлар учун асосий таянч хусусияти-кузатувчанлик кўра билиш кўникмасидир. Унинг йетакчи хусусияти ижодий тасаввур қилишдир. А.Г.Ковалёв ёрдамчи хусусиятлар қаторига хотирани киритади, у фаолият талабларига мувофиқ равишда ўзига хос кўникишга ега, емосионал яъни ҳис-туйғуга берилувчанлик хусусияти шахснинг фаоллигини оширади.
Муаллифнинг таъкидлашича, илмий мавҳумлаш қобилиятнинг қуйидаги даражасини фарқлаш имконини беради, репродуктив акс еттириш даражаси ва ижодий акс еттириш. ўз қобилияти ривожланишининг биринчи даражасида турган шахс билимларни жуда моҳирлик билан ўзлаштиради, фаолиятни ўрганиб олади ва уни бирор намуна орқали амалга оширади. Иккинчи даражада турган инсон еса янгилик яратишга қодир бўлади. Психология фанида қобилият тўғрисида фикр кетганда учта консепсия мавжудлиги таъкидланади. А.Г.Ковалёв асарида баён қилинишича, улардан бири, қобилият шахснинг биологик жиҳатдан детерминлашган, яъни биологик жиҳатдан боғланган хусусиятларидир қобилиятнинг рўёбга чиқиши ва ривожланиши еса тамомила ирсий фондга боғлиқ деб тушунтирилади. ХИХ асрда Ф.Галтон ХХ асрда Коцлар талант ирсийдир, фақат имтиёзли табақаларнинг вакилларигина бой ирсий меросга ега бўлдилар, деган хулосага келдилар.
Иккинчи консепсиянинг вакиллари қобилиятни бутунлай ҳаёт ва тарбиянинг ижтимоий шароити белгилайди, деб у?тирадилар. Масалан, Гелвесий ўз даврида тарбия ёрдамида гений яраца бўлади, деган еди. Америкалик олим У.Ешби инсоннинг қобилияти яшаб турган даврида стихияли равишда ўзидан ўзи ва онгли тарзда таълим-тарбия жараёнида шаклланади, шуларнинг натижаси ўлароқ масалаларни йечиш учун тегишли дастлабки режалар ва дастурлар вужудга келади. Физиолог
олимлар миянинг тузилишида индивидуал хусусиятлар бўлса, бу қол миянинг функсияларида ўз аксини топмаслиги мумкин емас, деб қайд қиладилар.
А.Г.Ковалёв таъкидлашича, қобилиятнинг учинчи консепсияси тарафдорлари анча нотўғри позисияда турадилар. Сўнгги назарияда талқин қилинишича, табиий кучлар, зеҳн нишоналари ва қобилиятнинг ривожланиши учун қулай ижтимоий шароит мавжуд бўлиши керак. Муаллиф зеҳн нишоналари деганда, анатомик-физиологик хусусиятлардан кўра, кўпроқ психологик-физиологик хислатларни тушуниш кераклигини уқтиради. Зеҳн муайян бир фаолиятга (махсус қобилият) ёки ҳамма нарсага нисбатан устувор қизиқувчанликда (умумий қобилият), мойилликда ва интилишда кўринади.
А.Г Ковалёв Едиксон фикрига асосланиб ("бунда фақат 1 фоизгина гений бўлса, 99 фоиз тер тўкиш бўлган"), ҳамма буюк кишилар бағоят меҳнацеварликка ва катта ишчанликка ега бўлганлари ҳолда ҳатто нерв тизими табиий кучсиз бўлса-да, субъектив равишда ютуқларини қобилиятдан емас, балки меҳнатдан деб баҳолаганлар.
А.Г.Ковалёвнинг таърифича, адабий ижодга қобилият шахс истеъдодининг бадиий типига тегишли бўлиб, бадиий типдаги қобилиятнинг ҳамма кўринишларидан уни ажратиб турадиган ўзига хос сифатларга ҳам егадир. Унинг таъкидлашича, умуман қобилият ва хусусан адабий ижодга хос қобилият мураккаб бўлиб, унинг тузилишида ҳар хил хусусиятлар ёки таркиблар мавжуд. Бу жабҳаларнинг бири етакчи, бошқалари таянч хусусиятлар, учинчилари еса сермаҳсул фаолият учун зарур бўлган муайян бир фонни ташкил қилади. Адабий қобилиятда уч томонни мужассамлаштириш муҳим аҳамиятга ега, яъни ўткир кузатувчанлик, кучли ижодий тасаввур, тил воситасида кўрган ва равшан тасаввур етган нарсаларни тасвирлай олиш.
Муаллиф мулоҳазасига кўра адабий қобилиятнинг таянч хусусияти юмшоқ кўнгиллилик ва таъсирчанликдир. Таъсирчанлик деганда идрокнинг жонлилиги ва ўткирлигини емосионал илтифотгўйликнинг нақадар кучлилигини тушуниш керак. Ижод учун ёлғиз кўра билиш қобилиятининг ўзи камлик қилади, кўрганларни қайта ўзгартира билиш, кузатилаётган нарсани бошқа ҳаётий таассуротлар билан фикран боғлай олиш ҳам муҳимдир. Кузатилаётган нарсалар айниқса яратилаётган образларни аниқ ва равшан кўз олдига келтириш қобилиятида намоён бўлади ҳамда бу адабиётда кўпинча ичдан кўриш қобилияти деб аталади.
Адабий қобилиятни текшириш шуни кўрсатадики, ўқувчиларнинг қобилиятлари қобилияцизларидан, В.П.Ягункованинг маълумотлари бўйича идрок қилишнинг аниқлиги ва хотираси билан, янги оригинал образ ва сюжетлар тузишдаги тафаккур кучи ва тасаввур билан, ижодий вазиятнинг йенгилгина юзага келиши билан, сўз бойлиги ва тил сезгиси билан фарқланадилар. Баъзи бирларида воқеликка мулоҳазали, мантиқий муносабатда бўлиш устун турса, бошқаларида образли емосионал муносабат устундир, учинчиларида еса буларнинг ҳар иккиси ҳам мужассамдир. В.П.Ягункова синалувчиларнинг адабий қобилиятини ташхис қилишда қуйидаги кўрсаткичларни мезон тариқасида олади, чунончи а) идрок етиш ва хотиранинг аниқлиги; б) емосионал таъсирчанлик; в) тасаввурнинг кучи ва жонли тилни ҳис қилиш кабилар.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   265   266   267   268   269   270   271   272   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish