Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet267/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Қобилиятларнинг табиий асослари
Одатда қобилиятлар инсонга шахснинг барча индивидуал психологик хусусиятлари каби табиат томонидан туғма равишда тайёр ҳолда берилмайди. Балки ҳаёт давомида ва фаолият жараёнида шаклланади. Илмий психология қобилиятларнинг туғмалиги назариясини инкор етиб шахс қобилиятларининг номаълум табиий омиллар томонидан азалий белгиланиши тўғрисидаги тасаввурларга қарши зарба беради.
Қобилиятнинг туғмалигини инкор қилиш абсолют табиатга ега емас. Психологияда қобилиятнинг туғма еканлигини тан олинмас екан, бу билан миянинг тузилиши билан боғлиқ бўлган дифференсиал хусусиятларнинг туғмалигини инкор қилмайди. Қобилият тараққиётининг дастлабки табиий шарти сифатида намоён бўладиган мия тузилишининг сезги аъзоларига ва функсионал хусусиятларига лаёқат деб аталади. Лаёқат кўп қирралидир. Шахс томонидан қўйилган талабларнинг табиатига боғлиқ равишда айнан бир хил лаёқатлар асосида ҳар хил қобилиятлар ривожланиши мумкин.
Ф.А.Галлнинг фикрича, одамнинг ҳамма қобилиятлари "ақл" ва "қобилият" сифатлари мия ярим шарларида ўзининг махсус қатъий марказларига ега, яъни бу сифатларнинг тараққиёт даражаси мия тегишли қисмларининг миқдорига тўғридан-тўғри боғлиқдир. Шунинг учун одамнинг калла суягига бир қараш ёки бошидаги дўмбоқчаларни шунчаки пайпаслаб кўриш орқали гўё одамнинг қобилиятларини аниқласа бўлади. Лаёқатнинг мия миқдори, массаси ва оғирлигига боғлиқлиги ҳақидаги фараз ҳам бекор қилинган. Катта ёшдаги одам миясининг ўртача оғирлиги 1400 граммга яқин бўлади. У.С. Тургенев миясининг оғирлиги 2001 грамм, Д.Г Байронники 1800 граммни, машҳур химик Ю.Либихники 1360 граммни, ёзувчи Афрансники 1017 грамни ташкил қилган. Енг катта мия ақлий жиҳатдан нуқсони бор одамга тааллуқли еканлиги аниқланган.
1675 йилда Ф.Галтоннинг "Талантнинг ирсиятга боғлиқлиги қонунлари ва оқибатлари" деган китоби нашр етилди. Бунда муаллиф бир неча юзлаб машҳур кишиларнинг қариндошлик алоқаларини ўрганиб, талант ота-онадан ирсият йўли орқали ўтади деган хулосага келган. Бироқ Галтоннинг хулосалари илмий жиҳатдан асосланмаган еди. Бахлар оиласида мусиқага бўлган талант даставвал 1550 йилда маълум бўлган. Бу талант 1800 йилларда яшаган қандайдир Регина Сусанадан сўнг тамом бўлган. Умуман Бахлар оиласида 57 дан кўп мусиқачи бўлган. Уларнинг 20 таси машҳур бўлган.
Бенд деган скрипкачилар оиласида 9 та машҳур мусиқачи бўлган. Гойдон оиласида 2 та машҳур мусиқачи бўлган. Кўпчилик қолларда машҳур одамларнинг насл-насабларини ўрганиш биологик ирсиятдан емас, балки ҳаёт шароитининг насдан наслга ўтишидан, яъни ҳобилиятлар тараққиётига ёрдам беришдан еканлиги маълум бўлади.
ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган лаёқатни миянинг микротузилиши ва сезги аъзолари билан боғловчи фараз маҳсулдор бўлиб ҳисобланади. Мия ҳужайраларини тадқиқ етиш истеъдодли нерв ҳужайраларининг морфологик ва функсионал хусусиятларида фарқ борлигини аниқлаш мумкинлиги фараз қилинади. Лаёқатлар билан нерв жараёнларининг айрим дифференсиал хусусиятлари ҳамда олий нерв фаолиятининг типлари ўртасида боғлиқлик мавжудлиги тўғрисида фараз ҳам ҳақиқатга яқиндир.
Рус психологи Б.М.Теплов ва унинг шогирдлари ишларида олий нерв фаолияти типларининг хислатлари таъсири туфайли шахс қобилиятларининг тузилишида қандайдир сифат хусусиятлари пайдо бўлишини ани?лашга уринишган. Жумладан, нерв тизимининг алоҳида сезгирлиги маълум қобилият нишонаси сифатида вужудга келиши мумкин.
Қобилиятнинг табиий шарти, лаёқати нерв тизимининг тузилиши ва функсияларининг ҳусусиятлари таркибида еканлиги ҳақидаги барча морфологик ва функсионаллик сифатлар сингари умумгенетика қонунларига бўйсуниш фаразининг ҳаққонийлигини далиллайди. Ф.Галтоннинг ирсият қонунлари тўғрисидаги ғоя қобилиятнинг табиий шартланган хусусиятлари тавсифини очиб бера олмайди. Чунки унда далилга муҳтож жуда кўп ўринлар мавжуддир. Шунинг учун қобилият табиатини биологик ирсиятдан емас, балки турмуш муҳитининг наслдан наслга ўтишидан қидириш мақсадга мувофиқдир, агарда инсоннинг тараққиёти ижтимоий-тарихий қонунлар билан бошқарилиши тан олинар екан, қобилиятнинг тараққиёти биологик ирсият қонунларга бўйсуниши мумкин емас.
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланган ҳолда хулоса қилиш мумкинки, қобилият ва лаёқатлар табиий заминга боғлиқ бўлса-да, лекин улар фақат табиатнинг инъоми емас, балки инсоният тарихий тараққиётининг бебаҳо мақсулидир. Худди шу боис қобилиятларнинг намоён бўлиши шахслар томонидан ижтимоий еҳтиёжларни қондириш давомида ижтимоий шартланган билимлар ва кўникмаларни таркиб топтиришнинг яққол усулларига бевосита боғлиқдир. Шунинг учун қобилиятлар тараққиётининг узлуксиз таълим тизимига боғлиқ еканлигини таъкидлаб ўтиш муҳим аҳамиятга ега.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   263   264   265   266   267   268   269   270   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish