Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet265/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Қобилиятлар таркиби
Одам егаллайдиган фаолият унинг хусусиятларига юксак талаблар қўяди. Бу талабларни қандайдир битта сифат тараққиётининг жуда юксак даражасида бўлса ҳам қондира олмайди. Қобилиятлар мураккаб тузилишга ега бўлган психик сифатлар йиғиндисидан иборатдир. Қобилиятлар таркиби аниқ фаолият талаби билан белгиланади ва ҳар турдаги фаолиятлар учун турлича бўлади. Масалан, математик қобилият, адабий қобилият, педагогик, мусиқавий, ихтирочилик ва шифокорлик қобилиятлари тузилиши махсус таркибга ега. Аниқ қобилиятлар таркибини ташкил қилувчи шахснинг хислатлари орасида айримлари йетакчи ўринни егалласа, айримлари ёрдамчилик ролини егаллайди. Масалан, педагогик қобилиятлар таркибида йетакчи сифат педагогик такт, кузатувчанлик, болаларни севиш, уларга нисбатан юксак талабчанлик, билимларни беришга еҳтиёж, ёрдамчи тарзда ташкилотчилик қобилияти ҳисобланади. Ҳар турли қобилиятларда бир емас, балки бир неча турдаги фаолият турлари талабларига жавоб берадиган бирмунча умумий сифатларни ажратишимиз мумкин, бундан ташқари, мазкур фаолиятни бир мунча торроқ доираси учун жавоб берувчи махсус сифатларни ажратишимиз мумкин. Бу нарса уларда ҳар томонлама қобилиятлар борлиги, ҳар турли касблар, машғулотларнинг кенг соҳаларига доир умумий қобилиятлар борлиги ҳақида гапириш имконини беради. Бу иккинчи сигналлар тизими ҳақидаги таълимот билан боғлиқдир.
Шахс егаллаши шарт ҳисобланган фаолият, у ҳоҳ таълим, ҳоҳ меҳнат, ҳоҳ ўйин, ҳоҳ спорт бўлишидан қатъи назар унинг билиш жараёнларига, ақлий хислатларига, ҳиссий-иродавий жабҳаларига, сенсомотор соҳасига, характерологик хусусиятларига муайяан талаблар қўяди ва уларнинг ҳамкорлигидаги саъи-ҳаракати туфайли муваффақиятларга еришилади. Психологик маълумотларга қараганда, инсондаги юксак кўрсаткичга еришган сифат қанчалик устуворликка ега бўлмасин, у талабларни қондириш имкониятига ега бўлмайди. Айрим ҳолларда алоҳида намоён бўлган психик хусусият (хислат) фаолиятнинг юксак маҳсулдорлиги ва самарадорлигини таъминлаш қурбига ега, у қобилиятларни уддалай оладиган имконият билан баб-баравар куч-қувват тариқасида вужудга келади, деган фараз ўзини оқламайди. Шунинг учун қобилиятлар мураккаб тузилишга ега бўлган психик сифатлар (хислатлар) мажмуасидир дейиш жуда ўринлидир.
Қобилиятлар сифатида рўёбга чиқадиган психик хислатлар мажмуасининг тузилиши яққол ва алоҳида фаолият талаби билан белгиланганлик туфайли ҳар қайси турдаги фаолиятлар учун ўзига хос тарзда қўйилиши айнан ҳақиқатдир. Бунинг учун айрим мисолларни таҳлил қилиб ўтамиз.
1) Математик қобилият математик материалларни умумлаштириш, мулоҳаза юритиш жараёнини қисқартириш, математик иш амалларини камайтириш, масалани идрок қилиш билан натижаси ўртасида алоқа ўрнатиш, тўғри ва тескари фикр юритишдаги йенгиллик, унумлилик, масала йечишда фикр юритишни епчиллиги кабилар.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   261   262   263   264   265   266   267   268   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish