Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик


ҚОБИЛИЙАТ Қобилият ҳақида тушунча



Download 3,97 Mb.
bet262/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

ҚОБИЛИЙАТ
Қобилият ҳақида тушунча.
Қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, кўникма, малакаларини егаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. Лекин, бу хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. Малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият тарзида намоён бўлади. Қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. Болада намоён бўладиган мусиқага қобилияти унинг мусиқачи бўлиши учун имкониятлар, махсус таълим берилиши, қатъийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа кўпгина шароитлар бўлиши керак. Буларсиз қобилиятлар тараққий етмай турибоқ сўниб кетиши мумкин.
Қобилиятлар фақат фаолиятда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам фақат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятлардагина намоён бўлади. ўқувчида ҳам зарурий кўникма ва малака тизими ҳамда мустаҳкам билимлар таркиб топиш услублари йўқлигига асосланиб, жиддий текшириб кўрилса, шошилинч равишда унда қобилиятлар йўқ, деб хулоса чиқариш педагогнинг жиддий психологик хатоси бўлади.
Масалан, Алберт Ейнштейн ўрта мактабда унча яхши ўқимайдиган ўқувчи ҳисобланган ва унинг келажакда гениал бўлишидан ҳеч нарса далолат бермас еди.
Қобилият билим ва малакаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни егаллаш тизимида намоён бўлади яъни, бошқача қилиб айтганда мазкур фаолият учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида турли шароитларда қанчалик тез, чуқур, йенгил ва мустаҳкам амалга оширишида намоён бўлади.
Қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар бўлиши билан ақл сифатлари хотира хусусиятларига, ҳиссий хусусиятлар ва шу кабиларни қарама-қарши қўйиб бўлмайди, ҳамда қобилиятларни шахснинг бу хусусиятлари билан бир қаторга қўйиш ҳам мумкин емас. Агар шу сифатларнинг бирортаси ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб берса ёки бу талаблар таъсири билан таркиб топса бу шахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб ҳисоблашига асос бўлади.
Қобилият кишининг психологик ва физиологик тузилиши хусусиятидир. қобилият билим олиш учун зарурий шарт-шароит бўлиб, шунинг билан бирга у маълум даражада билим олиш маҳсули ҳамдир. Умумий ва махсус билимларни ўзлаштириш, шунингдек, касбий кўникмаларни егаллаб олиш жараёнида қобилият мукамаллашиб ва ривожланиб боради. қобилиятга яқинроқ турадиган тушунчалар кўникма ва малакадир. Улар фаолият механизмини ташкил қиладилар. қамда улар қобилият билан биргаликда маҳоратга еришишни таъминлайдиларки, бунинг натижасида меҳнатда катта ютуқлар қўлга киритилади. қобилиятли, аммо ношут инсон кўп нарсага ериша олмайди. қобилият кўникмада рўёбга чиқади.
Дарҳақиқат, қобилиятли кишининг кўникма ва малакалари кўп қиррали ва мукаммаллашган бўлади. Шунинг билан бирга кўникма ва малалакалар йетишмаган қобилиятни бир мунча тўлдириш ёки ундаги камчиликни тугатиш мумкин. Кўникмаларни умумлашмаси мохирлик деб аталади. Мохирлик бу енди қобилиятнинг ўзгинасидир. Демак, қобилият кўникма ва малакаларнинг пайдо бўлиши жараёнида шаклланади.

Ҳар қандай қобилият ҳам мураккаб бўлиб, у кишига турли-туман талаблар қўяди. Агар шахс хусусиятлари тизими шу талабга жавоб бера олса киши фаолиятни муваффақият билан амалга ошириш учун ўз қобилиятлилигини кўрсата олади, агарда хусусиятлардан қайси бири ривожланмаган бўлса, шахс меҳнатнинг муайян турига нисбатан ҳам қобилиятли деб ба?оланади. Ҳар бир қобилиятнинг ўзига хос тузилиши мавжуд. қобилият таркибида таянч ва йетакчи хусусиятларни, муайян асосий ёки ёрдамчи хусусиятларни фарқ қилиш лозим.


Барча қобилиятлар учун асосий таянч хусусият кузатувчанлик, билиш кўникмасидир. Бу индивидуал нарсанинг ўзига хос томони, ижодий фаолият учун бошланғич материални кўра билиш демакдир. Қобилиятнинг йетакчи хусусияти ижодий тасаввур қилишлик ҳисобланади.
Қуйидагиларни ёрдамчи хусусият деб ҳисоблаш мумкин: хотира (у фаолият талабларига мувофиқ равишда ўзига хос тузилишда бўлади), емосионаллик, яъни ҳис туйғуга берилувчанлик (бу хусусият шахснинг фаолиятини оширади) ва шунга ўхшашлар. Амалий фаолиятнинг баъзи кўринишларида шахснинг иродаси олдинги ўринга чиқади. қобилият тузилишидаги турли хусусиятларнинг таркиби фаолиятнинг турли даврларида ёки ижодиётнинг босқичларида турлича бўлиши мумкин. Демак, тузилиш ҳам барқарор, ҳам ўзгарувчандир.



Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish