Дарслик Бакалавриат йўналиши: 5140800-педагогика ва психология талабалари учун дарслик



Download 3,97 Mb.
bet145/276
Sana12.07.2022
Hajmi3,97 Mb.
#782479
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   276
Bog'liq
UMUMIY PSIXOLOGIYA дарслик 1 курс

Ҳис-туйғу ёки ҳиссиёт хотираси. Бу хотира ҳис-туйғулар, руҳий кечинмалар, ҳиссиётлар, еҳтиёжларимиз ва қизиқишларимиз қандай қондирилаётганлигидан, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг хусусиятига нисбатан муносабатимиз қай тарзда амалга оширилаётганлигидан доимо хабар бериб туриш имкониятига ега. Шунинг учун ҳар бир кишининг ҳаёти ва фаолиятида ҳиссий хотира тури жуда катта аҳамият касб етади.
Воқеликдаги нарса ва ҳодисалардан, ўз-ўзимизга бўлган муносабатларимиздан келиб чиқадиган ёқимли ҳамда ёқимсиз кечинмаларни есда қолдириш, есда сақлаш, есга туширишдан иборат хотира тури ҳиссий хотира тури деб аталади. Бошимиздан кечирган ва хотирамизда сақланиб қолган ҳиссиётлар ҳаракатга ундовчи ва ўтмишда салбий кечинмаларга ега бўлган ҳаракатлардан сақланиб қолувчи сигнал тарзида намоён бўлади.
Ҳиссий хотира ўзининг вужудга келиш хусусияти, тезлиги, динамикаси, давомийлиги билан хотиранинг бошқа турларидан маълум маънода ажралиб туради. ҳар бир одамга ўз турмуш тажрибасидан маълумки, кўпинча, қачонлардир ўқиган китоблар, томоша қилган кинофилмлар фақат "таассуротлар", боғланишлар занжирини йечишнинг дастлабки тугуни сифатида намоён бўлади. Шунинг учун ҳиссий хотира ижтимоий аҳамият касб етиб, умумийлик алоҳида олинган одамлар кайфиятлари
бир-бирларига ўхшашлиги, илиқ руҳий муҳитни вужудга келтириш ёки нохуш кечинмалар тўлқинини барпо етиш еҳтимоли тўғрисида мулоҳаза юритилаётган аломати остида ижтимоий гуруҳий, жамоавий, барқарор ва беқарор кайфиятни вужудга келтиради.
Образли хотира - тасаввурлар ва турмуш манзаралари, шунинг билан бирга, товушлар, таъмлар, ранглар шакллар, билан боғлиқ бўлган хотира туридир. Образ хотираси деб яққол мазмунни, бинобарин, нарса, ҳодисаларнинг аниқ образларини, уларнинг хусусиятлари ва боғланишларини есда қолдириш, онгда мустаҳкамлаш ҳамда зарурият туғилганида есга туширишдан иборат хотира турига айтилади.
Психология фанида образли хотиранинг бир неча турлари ажратиб кўрсатилади ва улар қуйидагилардан иборат.
Изчил образлар сенсор хотиранинг енг содда кўриниши ёки шакли изчил образлардан иборатдир. Изчил образларнинг намоён бўлиш ҳодисаси қуйидагилардан тузилади: агар субъектга бир неча дақиқа оддий қўзғатувчи юборилса, жумладан 10-15 секунд ёрқин қизил квадратга қараб туриш таклиф етилса, сўнг текширувчи олдидан квадрат олиб қуйилса, у қизил квадрат ўрнида худди шундай геометрик шакл изини кўришда давом етади. Асосан бу шакл кўплиги рангда товланади. Мазкур из ўша заҳоти, баъзан бир неча секунддан кейин пайдо бўлиб, 15 секунддан то 45-60 секундгача ўша объектда сақланиб туради, шундан сўнг аста-секин оқара бошлайди. Натижада ўзининг аниқ қон турини йўқотади, кейинчалик мутлақо йўқолиб кетади. Гоҳо бутунлай йўқолиши учун қайтадан пайдо бўлиши мумкин.
Одамларнинг индивидуал психологик хусусиятларига қараб, изчил образларнинг аниқлиги ва давомийлиги турлича бўлиши кўзга ташланади.
Ўзининг келиб чиқиши, кучлилиги жиҳатидан изчил образлар салбий ва ижобий турларга бўлинади. Агар кучли равишда одам қизил рангга қараб туриб, сўнгра нигоҳини оқ қоғозга кўчирса, у ҳолда объектда кўк-яшил ранг пайдо бўлгандай кўринади. Изчил образларнинг ушбу тури салбий, изчил образлар деб аталади. Бу ҳолатни яна бир мисол орқали тушунтирилса, қуйидаги кетма-кетлик ҳодисаси намоён бўлади. Қоронғу хонада кўз олдида бир нарсага, масалан, қўл яқинлаштирилса сўнгра қисқа муддатли (0,5 сек) електр чироқи ёқилса, бу ҳолда чироқ ўчгандан кейин одам бир неча дақиқа давомида нарсаларнинг аниқ образини кўришда давом етади. Мазкур образ ўз рангида бир қанча муддат сақланиб, сўнг кўздан йўқолади.
Изчил образлар хотира жараёнининг содда изларига мисол бўла олади. Чунончи, ҳодисаларга қараб узайтириш ихтиёрий равишда қайта тиклаш мумкин емас. Бинобарин, изчил образлар ушбу хотиранинг мураккаброқ турларидан ана шу жиҳатлари билан фарқланади.
Изчил образларнинг ешитиш тури орқали сезишда кузатиш мумкин, лекин бу вазиятда изчил образлар кучлироқ намоён бўлишини ва қисқа муддат давом етиши кузатилади.
Ейдетик образлар психологияда изчил образлардан ейдетик образларни фарқлаш анъана тусига кирган бўлиб, "ейдос" юнонча "образ" деган маънони англатади. Хотиранинг бу тури, яъни ейдетик образлар ўз вақтида немис психолгия мактабининг намоёндалари ака-ука Йенишлар номидан таърифлаб берилди. Баъзи одамлар шу даврларда кузатилган нарса ёки суратлар кўз ўнгидан олиб қўйилса ҳам сурат сиймоси узоқ вақт сақланиш хусусиятига ега.
Мазкур нарса ва жисмларнинг аниқ образлари, тасвирларни кузатиш мумкин. Бу
ҳодиса жаҳон психология фанида тажрибада текшириб кўрилган. Тажрибада текширилувчига 3-4 минут давомида расм кўрсатилган ва тасвир олиб қўйилгандан сўнг унинг таркибий қисмлари, тузилиши ҳақида қатнашчиларга саволлар берилган. Бу жараёнларда текширувчилар бирорта саволга жавоб бера олмаган бўлсалар, аниқ техник образга ега бўлган иштирокчилар еса расмни давом етишгандек ҳар бир саволга аниқ жавоб беришга еришганлар.
Тажрибаларнинг кўрсатишича, ейдетик образлар узоқ вақт инсон онгида сақланиши мумкин. Мабодо уларнинг йўллари ёпилиб қолган бўлса ҳам, лекин ҳеч қандай қийинчиликларсиз уларнинг сиймоси қайта тикланиши мумкин.
Рус психологиясида ейдетик образларнинг намоён бўлиш ҳодисаси А.Р. Лурия томонидан кўп йиллар давомида ўрганилган ва шунга кўра ейдетик хотиранинг индивидуал типологик хусусиятлари чуқур таърифлаб берилган. Ейдетик образлар ҳаракатланиш хусусиятига ега бўлиб, субъектларнинг олдига қўйилган вазифа ва унинг тасаввурлари таъсири остида ўзгартириш мумкин.

Download 3,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   276




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish