IV. Симметрия (мутаносиблик)
15. Тўғри чизиқли тана симметрияси. Шохлар тана билан тўғри бурчак хосил қилган ва бир-бирига қарама-қарши жойлаштирилган – атроф-мухит билан хомохангликда бўлиш.
16. Бурчакли симметрия. Шохлар тана билан ўткир бурчак хосил қилган, лекин симметрик чизилган – зўриқиш, тажовузкорликни ушлаб туришлик (кўрсатмаслик)
17. Тўғри чизиқли алмашинув. Шохлар тана билан ўткир бурчак хосил қилган ва бирин-кетинликда жойлаштирилган – аффектга муносабат билдиришда иккиланиш. Ички зиддият мавжудлиги.
18. Шохларни алмашинув тартибида жойлаштириш, танага нисбатан ўткир бурчак хосил қилиш – харакатчанлик, химояланиш билан боғлиқ равишда. Ахлоқий муаммолар.
19. Тўғри бурчакли симметрик шохлар.
20. Танага нисбатан ўткир бурчакда жойлашган симметрик шохлар.
21. Тўғри бурчакли алмашинув тартибида жойлашган шохлар.
22. Бурчакли алмашинув тартибида жойлашган шохлар.
Изох: (19-22 бўйича) шохларнинг фигурада мавжудлиги ички, берк фантазия, тасаввурнинг мавжудлиги ва ташқарида намоён бўлмаслиги билан боғлиқ.
V. Крестлар (хочлар).
23. Томирлардаги хочлар.
24. Танадаги хочлар.
25. Баргдаги хочлар.
Хочлар зиддият, азият чекишни билдиради. Унинг формаси хам ахамиятга молик.
VI. Варақдаги холати. (варақ 4 қисмга вертикал ва горизонтал чизиқлар билан бўлинади).
26. Тўлиқ ички холат – ўтмишга боғлиқлик, материянинг пайдо бўлишлиги билан боғлиқ.
27. Чапки холат марказга йўналганлик билан аралашган – хукмронлик ва мустақиллик.
28. Марказдан чапга йўналган аралаш холат – ўтмиш воқеалари билан боғлиқ азият чекиш.
29. Марказий холат ўнгга йўналган аралаш холат – бир битимга келишлик, ўзи ва ўзгалар билан тенглик. Бу ерда қайси томонга эгилганликка хам эътибор бериш керак. Чапдан ўнгга – ташқи оламга, келажакка очиқ йўналганлик. Марказда тўлиқ қилиб расм чизиш – одатларга асосланган қаттиқ тизимга (системага) эхтиёж.
30. Ўнг тарафда чизилган, фақат марказга йўналган холат атрофдагилар билан келишувчанликни ахтариш.
31. Юқоридаги холат (тўлиқ юқорида жойлаштирилган расм) – депрессияни зўриқиш билан қоплаш. Ўз-ўзини назорат қилишга уриниш.
32. Пастки холат (тўлиқ пастда жойлаштирилган расм) – кераксизлик, депрессия, ўз-ўзини айблаш.
33. Чап ва ўнг холат, бир неча дарахтлар – қўллаб-қувватлашига интилиш.
34. Чап, марказ ва ўнг холат, бир неча дарахтлар ўзининг хулқ-атвори тўғрилигидан иккиланиши ёки тасаввурнинг бойлигидан далолат беради.
34 а). Дарахт марказининг варақ маркази билан мос тушиши – турғунликка эришишнинг шахсий усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |