XI. Шохларнинг баландлиги (вертикал бўйича саккиз бўлакка бўлинган)
101. 1- баландликдаги шох-шаббалар – рефлекция ва назоратнинг мавжуд эмаслиги. 4 ёшли бола учун норма хисобланади.
102. 2-баландликдаги шох-шаббалар – ўз тажриба-малакалари хақида фикр юрита олишлик ва ўз реакцияларини назорат қила олишлик.
103. 3-баландликдаги шох-шаббалар – яхши назорат ва рефлекция.
104. 4-баландликдаги шох-шаббалар – интериоризация ўрнининг боса оладиган орзулар.
105. 5-баландликдаги шох-шаббалар – доимий харакатдаги интеллектуал хаёт.
106. 6-баландликдаги шох-шаббалар-интеллектуал зўриқиш.
107. 7-баландликдаги шох-шаббалар – шох-шаббаларнинг юқорилиг тўғридан-тўғри интелект билан боғлиқ ва маoнавий обoектларга қизиқиш даражасини англатади. Агар барглар тўлиқ варақни
эгаллаган бўлса ёки хар холда тўлиқ эгаллаган бўлса – орзуларга берилишини билдиради. Бундай холларда баргларнинг поя билан боғлиқлигини ва уни солиштириш орқали ўрганиб анализ қилинади.
108. Поянинг шох-шаббаларидан катталиги – хозирги замон, вақт билан яшаш, конкрет буюмлар билан қизиқиш, харакатчанликка эхтиёжнинг борлиги.
109. Поянинг 2,3 баробар шох-шаббалардан катталиги - атрофдаги мухитга боғлиқлик, унга тажовузкорона қаршилик кўрсатади, таoсирчан, импулpсув.
110. Поянинг шох-шаббалари билан тенг – тенгликка интилиш. Атроф-мухит талабларига жавоб беришга интилади.
111. Шох-шаббаларнинг катталиг – рефлекция ёрдами билан ўз-ўзини назорат қилиш ва автономликка интилишга имкон беради. Ўз реакцияларининазорат қила олишлик.
112. Шох-шаббаларнинг поясидан анча катталиги – интелектуал даражасини юқорилиги, юқори артистик қобилият. Баoзида бошқа белгиларга боғлиқ бўлса, хаёлга берилувчанлик, эртак дунёсига шўнғиш, психозни англатиши хам мумкин.
XII. Шох-шаббалар кенглиги (горизонтал бўйича тўрт бўлакка бўлинган)
113. 1- шох-шаббалар кенглиги – ўз интеллектидан шубха, зўриқиш холатини эгаллаш, химояланиш.
114. 2-шох-шаббалар кенглиги – ўз қадрқйиматига ишонмайди, ўз интеллектига ишонмайди.
115. 3-шох-шабба кенглиги - яхши интеллект, муносабатларда нутқий қийинчиликлар мавжуд.
116. 4-шох-шабба кенглиги – гапиришни, диққатни тортишни, кўзга ташланишни ёқтиришлик.
117. Биринчи дарахт шох-шаббалари кенг, иккинчисиники тор-таплашдаги муаммо. Атрофдагиларга ишонмаслик билан бирга уларга боғлиқлик. Зиддиятларни англашлик.
118. . Биринчи дарахт шох-шаббалари тор, иккинчисиники кенг – қайсарлик ва қарама-қарши харакатлилик. Ўз кучини намойиш қилиш орқали ички зўриқишни яширади. Автономликка интилиш.
119. Юқориси учли шох-шаббалар – хавф-хатарда химояланиши, у буни шахсга хужум деб қабул қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |