Ҳисобдон Эвклид, Батлимус, Гален,
Гиппократ, Ибн Сино, Ибн Рушд пайдо
Янги ғояларни тарғиб этган чин.
(Абдулла Орипов таржимаси)
Вергилий ва Данте айланиб тушган пастдаги иккинчи дарвозаси олдида Дўзах ҳаками Минос ўтирган бўлиб, бандаларга гуноҳ-ларига яраша жазо тайинларди. Ва ниҳоят, Дўзахнинг тўққизинчи доирасида (32-34 қўшиқлар) энг разил кимсалар: ватанига, дўст-ларига, устозларига хоинлик ва сотқинлик қилганлар азобга маҳкум этилган бўлиб, уларга нисбатан Дантенинг нафрати ниҳоятда кучли бўлгани кўриниб туради. ―Дўзах‖даги ҳаѐтни шоир мавжуд дунѐдан узиб тасвирламайди, балки фоний дунѐни бу мавжуд дунѐдаги ҳаѐтнинг давоми тарзида талқин қилади. Шу боис, Дўзахда ҳам, мавжуд дунѐда бўлгани каби, ―ҳаѐт қайнайди‖. Муаллиф Дўзахда азоб чекаѐтган марҳумлар билан ҳудди тирик одамлардай суҳбат қуради. Масалан, ―Дўзах‖нинг ўнинчи қўшиғида сервиқор гибел-лин Фарината Дельи Умберти шоирни суҳбатга тортиб, бўлиб ўтган сиѐсий можаролар хусусида баҳслашар экан, Фарината гвельфларга нисбатан ўз душманлик нафратини очиқ-ойдин баѐн этади. Икки сиѐсий партия гибеллинлар сардори Фарината дельи Умберти ва гвельфлар вакили Данте ўртасидаги суҳбат шу зайлда давом этади. Шоир суҳбат сўнггида ўз қаҳрамонининг собит фикрлилигига тан беради. 368
―Данте реализмининг устуворлиги, – деб ѐзади М.Холбеков, – унинг рақиблари боқий дунѐнинг Дўзахида ҳам қилмишларига яраша жазога тортилганини ҳаққоний тасвирлашида намоѐн бўла-ди‖. Масалан, шоир Брунетто Латини юзи дўзах олови тафтида жизғанак бўлган қиѐфада, Форезо очликдан тинкаси қуриган, қоқ суяк ҳолатида тасвирланади. ―Дўзах‖даги энг мудҳиш кўриниш-лардан бири – граф Уголино Дўзахнинг тўққизинчи қаватида, ўзини хоинликда айблаб қамоқ жазосига ҳукм қилган архиепископ Руже-рини тутиб олиб, бўйнини ғажиѐтган ҳолатда тасвирлани-шидир. Ўттиз учинчи қўшиқда Уголинонинг Дантега сўзлаган ҳикояси борган сайин қайғули тус олади. Архиепископ Ружери хийласи билан қамоққа тушган граф ва унинг тўрт фарзанди қалъада бирин-кетин очликдан вафот этади. Ўзи ҳам очликдан силласи қуриб, оқибатда ўғилларининг мурдасини емоққа тутинади. Қиссадан ҳисса Данте сотқин одамнинг руҳи ҳали вужуди совуб улгурмас-даноқ Дўзахга тушишига шама қилади.
Хуллас, ―Илоҳий комедия‖даги воқеалар тасвири, айниқса, ―Дў-зах‖да ҳақ жазо-қийноқларнинг аянчли кўринишда тасвирлан-гани ҳатто асар матни стилистикасига ҳам ўз таъсирини ўтказга-нининг гувоҳи бўламиз. Муаллиф бу ерда олдинги асарларидаги ―сержило хуштаъб услуб‖дан чекиниб қатъий, ихчам ва таъсирчан кайфиятга мос тил унсурларини танлайди. Бу унсурлар асар матнида таъсир-чанликни оширади, асарнинг қизиқарли бўлишини таъминлайди. ―Илоҳий комедия‖да фоний дунѐдаги инсоннинг реал ҳаѐтий ке-чинмаларининг боқий дунѐда ҳам рўй-рост, аниқ тасвирланиши муаллифнинг Ренессанс ғояларига яқинлашганлигидан далолат бўлса, асар сюжетидаги аллегорик шахсларнинг ҳаракат қилиши эса шоирнинг ўрта аср адабиѐти тамойилларидан ҳали қутулиб улгурмаганидан дарак беради. Масалан, шеърий романнинг бирин-чи қўшиғида Данте ердаги умрининг ярмини яшаб, зулмат водий-сида адашиб қолади. Тонгга яқин у ердан бир амаллаб чиқиб, тепалик сари кўтарила бошлаганида унинг йўлини қоплон, арслон ва қашқир тўсиб, қайтадан қоронғи ўрмон сари таъқиб қила борадилар. Шу он Дантенинг рўпарасида устози шоир Вергилий пайдо бўлади ва уни Дўзах ҳамда Аъроф ғовларидан эсон-омон олиб ўтиб, маҳбубаси Беатриче кутаѐтган Жаннат эшигига кузатиб қўяжагини маълум қилади. Бундан, биринчи қўшиқнинг аллегорик тасвирлар асосига 369
қурилгани ўқувчига ойдин кўриниб турибди. Дантешунослар қўшиқдаги мажозий қиѐфаларни қуйидагича тал-қин қилишади: чангалзор – ўрмон-одамнинг ердаги ҳаѐти, унинг адашишлари натижаси; уч йиртқич – ҳайвон-одамни нобуд этгувчи уч асосий кушанда, яъни арслон ундаги такаббурлик, қашқир-очкўзлик, қоплон-шаҳвоний нафс тушунчаларини англа-тади. Вер-гилий эса шоирни улардан халос қилгувчи, боқий дунѐнинг доно-лиги; Беатриче илоҳий гўзаллик тимсолидир. Панд-насиҳат билди-рувчи бу мажозий қиѐфалар мазмун ва моҳияти билан асарнинг бошидан охирига қадар бўрттириб борилади. Муаллиф, одамзод фоний дунѐда хато қилмаслиги учун иллатлар-дан фориғ бўлмоғи, ўз-ўзини англаб етмоғини асар сюжетида уқтириб боради.
―Илоҳий комедия‖да Данте бу дунѐдаги табиат манзаралари, ранглар хилма-хиллигини у дунѐ манзараларига ҳам олиб киради ва турфа рангларда Дўзах, Аъроф ва Жаннат қиѐфасини кўрсатиб беришга ҳаракат қилади. Масалан, дўзахда қора ва қизил ранглар нохуш колорит, қайғули кайфиятни акс эттириб турса, Аърофда ранглар енгиллашиб боради, қора ва қизил ўрнини оқ туманни ифодаловчи ранг эгаллайди. Унда мовий денгиз ва яшил водийлар кўзга ташланиб туради. Уларда жаннат хуш табиат, соф ҳаво, майин, мулойим ҳаракат, мусиқавий оҳанг рамзларида тасвир-ланади. Масалан, ―Жаннат‖нинг XV қўшиғида шоир ўз бобоси Каччагвида тилидан ватани Флоренциянинг серфайз қиѐфасини, оддий халқ удумлари, инсофли, мол-дунѐга хуружга қўймаган олийжаноб рицарларнинг баҳодирона қиѐфасини кўтаринки кайфиятда тасвирлайди.
Шоир кўҳна Флоренцияни бу қадар мақтовга лойиқ кўриши, Дантенинг ўз халқига, авлодларига кўрсатган ҳурмат-эҳтиромидан далолат берса, ―Илоҳий комедия‖нинг мазмун ва моҳият жиҳатидан халқчил асар эканлигини ҳам тасдиқлаб туради. Бу ҳолатни Данте-нинг замондошлари ҳам таъкидлаб ўтгандилар. Масалан, болонья-лик филолог олим Жованни дель Виржилио Данте ўз асарини динлар тили – лотинда қайта ѐзишини таклиф қилади. Бироқ шоир олимнинг бу таклифини рад этиб, дўсти Гранде делла Скалага йўллаган мактубида ―поэмани атайлаб содда сатрларда, халққа ту-шунарли бўлиши учун итальян тилида ѐзганини‖ таъкидлайди. 370
Атоқли адабиѐтшунос Н.Комилов ―Тафаккур карвонлари‖ кито-бининг ―Ибн Сино ва Данте‖ бўлимида таъкидлашича, Италия Уй-ғониш даврига замин ҳозирлаб, тамал тошини қўйган Данте ―Ило-ҳий комедия‖ асарида Ибн Синонинг ―Маъод‖ фалсафий асаридан ва Абдулмажид Саноийнинг ―Сайру-л-ибод илал маъод‖ (―Обид-нинг охират оламига сайри‖) асаридан илҳомланган бўлиши мум-кин. Тожикистонлик олима Мунира Шаҳидий ҳам Москвада ―Данте ўқишлари‖ тўпламида босилган ―Ибн Сино лимба (нурли тож) соҳиби‖ мақоласида Данте ижодининг исломий манбаларини кўр-сатади. М.Шаҳидий ўз тадқиқотида Дантенинг ―Базм‖ (―Зиѐфат‖) асарида Афлотун, Ибн Сино ва Ғаззолий асарларида инсон руҳларининг тақдири ҳақида фикрлар билдирганини эслатади.
Италияда Уйғониш даври мутафаккирларидан бири
Do'stlaringiz bilan baham: |