Дантенинг адабий эстетик қарашлари



Download 30,73 Kb.
bet1/3
Sana11.07.2022
Hajmi30,73 Kb.
#774625
  1   2   3
Bog'liq
ITALIYA UYG\'ONISH DAVRI


3.3. Италияда Уйғониш даври
Дантенинг адабий эстетик қарашлари. Бу мавзу М.Голе-нишчев-Кутузов, Ф.Сулаймонова, Н.Комилов, М.Холбеков асарла-рида қисман ѐритилган. Папа Бонифаций VIII ―қоралар‖ни қўллаб-қувватлайди ва француз қироли Карл Валуага ―оқлар‖ устига қўшин тортишга фатво беради. 1301 йили француз қўшини Флорен-цияга кириб, ―оқлар‖ни мағлуб этади. Натижада ―оқлар‖ томонида бўлган Данте Алигьери ҳам таъқибга учрайди ва Флоренциядан чиқиб кетишга мажбур бўлади. Шундан сўнг шоирнинг ватандан йироқда, дарбадарликдаги ҳаѐти бошланади. Данте узоқ йиллар Флоренциянинг ―қоралар‖ зулмидан озод бўлишини, Италия ҳуду-дидаги вилоятларнинг бирлашиб, қудратли қироллик давлатига ай-ланишини орзу қилиб яшади.
Данте ҳаѐтининг сўнгги йиллари Равеннада князь Гвидо да Полента саройида яшаб, ижод билан машғул бўлди. Шоир туғилиб ўсган юрти Флоренцияга қайтишни, ўз асарларини ватандошлари тарафидан севиб ўқилиши, ардоқланишини жуда-жуда истаган эди. Афсус, унга ватанига қайтиш, Италияни қудратли давлат сифатида кўриш насиб қилмади. Данте 1321 йилнинг 14 сентябрида Равен-нада вафот этади. Таажжубки, кейинчалик флоренцияликлар бир неча бор ўз фарзанди, буюк шоир хокини қайтариб олиш учун равенналиклар илтимос қилганига қарамай, яккаш рад жавобини олдилар. XV асрда меъмор Пьетро Ломбардо лойиҳаси асосида Данте қабри устида мақбара тикланди446.
Данте ўз ижодини лирик шоир, Прованс трубадурлари (лотин ―trobar‖ – топқир шоирлар) анъаналарининг Италиядаги давом-чиларидан бири тарзида бошлайди. Сабаби, XII асрда француз, ис-пан ва италъян шеъриятида Прованс (ҳозирги Франциянинг жану-бий-шимолий ҳудудидаги мустақил графлик бўлиб, 1481 йили Францияга қўшилган) шоирлари таъсири катта бўлган эди. Ай-ниқса, Сицилия қироллигида Фридрих II (1194-1250) саройида прованслик трубадурлар алоҳида иззат-икромда бўлганлар. Шоир-табиат қирол ―Сицилия трубадурлари мактаби‖га асос солган ва бу ерда провансал ҳамда бошқа тилларда ижод қилувчи шоирлар тўпланишган.
XIII асрга келиб Прованс ва Сицилия шеърияти анъаналари Тоскана ўлкасига кўчади. Унинг пойтахти Флоренцияда ѐш шоирлар Гвидо Гвицинелли (1240-1276), Гвидо Кавальканти (1259-1300) ва уларга эргашган Данте Алигьери ижодида бу анъана қайта шаклланади. Яъни, бу ижодкорлар Прованс ва Сицилия трубадур шоирлари анъаналарини давом эттириш билан бирга Мадонна рамзига инсонпарварлик руҳида ѐндашдилар. Уларнинг тасавву-рида Мадонна қиѐфаси муҳаббатнинг афсонавий рамзи эмас, балки ҳаѐтда мавжуд, шоирга замондош, ҳаққоний муҳаббат соҳибаси бўлмиш соҳибжамол хонимга айланди. Оқибатда муҳаббатни нозиктаъб ҳиссиѐт билан куйлаган бу шоирлар шеъриятида ―ширинтаъб янги услуб‖ (―долче стил ново‖) намоѐн бўлган эди. Дантенинг ―Янги ҳаѐт‖ асари ҳам шу услубда ѐзилган.
―Янги ҳаѐт‖ наср ва ўттизта шеърни қамраб олган, бу шеърларни оралиқ ҳикоялар бир-бири билан боғлаб туради. Асар таркибидаги шеърларда шоир ўз ―мадонна‖си Беатриче рамзини мадҳ этади. Уларда муҳаббат куйчиси шоирнинг орзу-умидлари, қайғу-алам-лари, айрилиқ ва ситамлари ҳам шодон, ҳам ҳасратли сатрларда баѐн этилгани гувоҳи бўламиз. ―Янги ҳаѐт‖да тасвирланишича, шоир маҳбубаси Беатриче билан илк бор тўққиз ѐшида учрашади. Бу учрашув таърифига бағишланган шеърларда ѐш Данте қалбида Беатричега нисбатан уйғонган болалик ҳис-туйғулари ўз ифодасини топган бўлса, орадан яна тўққиз йил ўтгач, улар иккинчи бор учра-шадилар. Бу сафар ўн саккиз ѐшли Дантенинг Беатричега тушган нигоҳида болаликдаги ҳавас ҳақиқий муҳаббатга айлангани жўш-қин сатрларда мадҳ этилган. Беатриче ҳам шоирга пинҳона севги-сини ошкор этгувчи ширин табассум ҳадя этадики, бу табассум Данте қалбида бир умрга муҳрланиб қолади.
1307-1313 йиллар оралиғида шоир ўзининг илмий ва фалсафий мушоҳадалари ҳосиласи бўлмиш муҳим рисолаларини ѐзади. Шу орада у насронийлар файласуфи Боэций (480-524) таълимотини, унинг машҳур ―Фалсафа овунчим‖ рисоласининг мақсад ва моҳи-ятини ўрганиш билан машғул бўлади. Айни пайтда унга таассуб қилиб, ўзининг ―Базм‖ (1304-1307) номли маърифий-фалсафий маз-мундаги рисоласини ѐзади. Данте таърифича, у ўрта аср диний ва маърифий таълимотини ўзида акс эттирувчи қомусий асар бўлиши лозим эди. Бу ерда адиб инсон ақлининг чегаралангани, у фақат илоҳий эътиқод туфайлигина юксак фикрлаш қобилиятига эга бўла боришини таъкидлайди. Асарни ―минглаб оддий жавдари нонни еб кун кечираѐтган авом халқ ҳам ўқий билсин‖ деган ният билан уни итальян тилида ѐзади. Ваҳолонки, ўрта аср анъаналарига кўра илмий ва фалсафий рисолалар фақат лотин тилида битиларди. Дарвоқе, лотин тилидан чекиниб, жонли итальян тилида ѐзиш билан Данте янги замон Ренессанс даврига илк қадам қўйган ижодкор ҳам эди. Бу билан шоир айни пайтда халқ жонли тили – итальян тилини ҳимоя қилиб чиқди. Унинг 1305 йил нашр қилинган ―Халқ нутқи ҳақида‖ рисоласи бу соҳага замин ҳозирлайди. Рисо-лада муаллиф роман тилларининг келиб чиқиш тарихи, таснифи ва поэтик хусусиятлари ҳақида илк бор фикр юритиб, ғарб тилшу-нослиги илмига асос солган олим сифатида ҳам гавдаланади. Айни пайтда у итальян тили шеваларининг умумлашмасидан иборат ягона итальян адабий тилини ҳам яратиш вақти келди, деган ғояни ижодкор аҳли орасида тарғиб қилади. Шоир 1313 йил эълон қилган ―Монархия ҳақида‖ рисоласида эса Италияда ягона тузум ва қонунга асосланган қироллик давлати тузиш режасини ишлаб чиқади. Унинг мақсади Рим папаси измидан холи бўлган қудратли империя ўрнатиш эди. Хуллас, умрининг бу даврида Данте ўз дунѐқараши, бой тажрибаси ва бадиий маҳоратини жамулжам этиб, машҳур асари ―Илоҳий комедия‖ (1308-1321) ни ѐзишга киришади. Бу буюк асарида адиб Ўрта аср Ғарб ва Шарқ адабиѐтини, қадимги Юнон ва Рим маданиятини синтез қилиб, янги замон Ренессанс адабиѐтига йўл очди, эски дунѐдан янги дунѐга ўтиш кўпригини қуриб берди. Шунингдек, бу асари билан у даврининг илғор файласуфи, олими, сиѐсатдони, публицисти ва ниҳоят улкан шоири сифатида гавдаланди.
М.Холбеков ѐзганидек, шоир асарини фақат ―Комедия‖ деб атаганди. Сабаби ўрта аср адабиѐтида бошланиши хайрли ва охири қайғу билан тугаган ҳар қандай асар ―трагедия‖ деб баҳоланса, қайғули воқеалар билан бошланиб, хайрли якун топган асарлар ―комедия‖ деб аталган. Сарлавҳадаги ―Илоҳий‖ сифати эса Данте вафотидан сўнг XVI асрга келиб пайдо бўлди. Дантешуносларнинг қайд қилишича, бу сўз асар сюжетидаги илоҳийликка нисбатан қўлланилмаган, балки унинг тугалланган, мукаммал, бадиий юксак қомусий китоб эканлигига ишора тарзида қўшиб ѐзила бошлаган.
―Илоҳий комедия‖ ѐзувчининг бошқа асарлари каби аниқ, пуҳта ўйланган композиция асосида ѐзилган. Поэма асосий уч қисм (―кантик‖)дан иборат, яъни у боқий дунѐнинг уч макони ―Дўзах‖, ―Аъроф‖ ва ―Жаннат‖га бўлинади. Ҳар бир бўлим 33 қўшиқдан иборат. Дарвоқе, поэманинг ―Дўзаҳ‖ қисмида ―Пролог‖ ўрнида биринчи қўшиқ ўрин олган. Қўшиқларнинг жами миқдори 100 га боради. Улардаги сатрлар уч қаторли строфа (терцина) русумида жойлаштирилган. Асарнинг бошдан оѐқ матнида 3 ва 9 рамзий рақамларининг қўлланиши унинг сюжетига насроний динидаги ―троица‖, яъни уч илоҳий куч ғоясини сингдириш ҳамда фоний дунѐ воқелигига нисбат бериш аломатидир. Яна бир муҳим жиҳат, ҳар учала кантик бир сўз, яъни ―юлдуз‖ сўзи билан якун топади. Бу эса пайғамбар Исо Масиҳ номининг фақат ўзи билан ўзи қофия-ланиб келишига ишорадир. Умуман, асарнинг ―Дўзах‖ қисмида Исо Масиҳ ва Биби Марям исмлари тилга олинмайди, улар юлдузлар тимсолида намоѐн бўлади.
Асардаги яна бир муҳим жиҳат, аслида замон руҳиятини акс эттириш ғояси бўлса-да, унинг мазмунида ўрта асрга схоластик таъ-лимот ва илоҳий куч-қудратнинг таъсири катта бўлгани сезилиб туради. Сабаби ўрта аср Шарқ ва Ғарб теология илми ва бадиий адабиѐтида боқий дунѐнинг мавжудлигини улуғ авлиѐлар тушида ваҳий бўлган воқеалар билан уйғунликда таърифлаш одати етакчи анъана тусини олганди. Шу боис, дантешунос олимлар ―Илоҳий ко-медия‖нинг яратилишида муаллиф, аввало, ўрта аср Шарқ адабиѐтидаги ―тушда кашф этиш‖, яъни боқий дунѐнинг Дўзах, Аъроф ва Жаннатида кечаѐтган ҳаѐт манзараларининг тасвири уни илҳомлан-тирган. Бунга асос қилиб, XII асрда мусулмон Испаниясининг Ан-далусия вилояти диний ва маърифий маркази Севилья шаҳрида яшаб ижод қилган, илм оламида ―Улуғ Устоз‖ (аш-шайх ал-акбар) унвонига сазовор бўлган суфий мутафаккир ва шоир Ибн Арабий (Европада ―Абенараби‖ номи билан машҳур) асарларидаги Дўзах ва Жаннат тафсилотларининг баѐн этилишини мисол тариқасида кел-тириб ўтадилар. Дарҳақиқат, Ибн Арабий китоблари ўша даврда лотин тилига таржима қилиниб, Европа илм ва ижод аҳли орасида машҳур бўлгани манбаларда келтириб ўтилади. Дантенинг ҳам уларни лотин тилида ўқиб, мазмунидан хабардор бўлганига шубҳа йўқ, албатта.
―Илоҳий комедия‖нинг ижод этилишида қадимги юнон-рим ма-даниятининг таъсири ҳам катта бўлганини таъкидлаб ўтмоқ жоиз. Айниқса, Данте ўз асарини ѐзишда рим шоири Вергилий (эр.ав. 70-19 йй.) қаламига мансуб ―Энеида‖ достони мавзусига кўп бор мурожаат қилгани кўзга ташланиб туради. Масалан, муаллиф ―Ило-ҳий комедия‖да ―Энеида‖ достонидаги айрим сюжетлардан фойда-ланиб қолмасдан, балки устози Вергилийни асардаги асосий образ-лардан бири тарзида киритишни лозим топган. Ҳатто, поэма сюже-тида Вергилий ўрта аср адабиѐтида ―тушда воқиф бўлиш‖ жанрида яратилган асарлардаги фаришталар, авлиѐлар қиѐфасида ҳам гавда-ланади. Шунингдек, Дантега қадар ўтган шоирлар ижодида, асосан, инсонни бу дунѐда чеккан азоб-уқубатлари у дунѐда роҳат-фароғат билан алмашинувига ишонтириш тарғиб қилинган бўлса, ―Илоҳий комедия‖да одамларнинг бу дунѐдаги қилмиш-қидирмишлари у дунѐда адолат тарозисида ўлчанажаги хусусида айтилиб, мавжуд дунѐда ҳалол яшашга, мақсадли ва эътиқодли бўлишга ундайди.
Данте асарнинг ―Дўзах‖ қисмида ҳаѐтда яшаб ўтган турли тоифага мансуб машҳур инсонлар шахсиятига мурожаат қилади. Аниқроғи, ўрта аср Европа адабиѐтида биринчи бўлиб марғумлар қиѐфаларини бадиий образлар воситасида талқин этади, уларнинг бу дунѐдаги ҳиссиѐтини у дунѐда хаққоний баҳолашга ҳаракат қилади. Муаллиф ўзига қадар яратилган илоҳий китоблардагидек гуноҳкор бандаларга у дунѐ Дўзахида бир хил жазо бермайди, балки уларнинг ҳар бирини айрича таърифлаб, хулқ-атворига яраша жазолайди. Данте ислом 367
маданиятини билмагани сабабли Муҳам-мад пайғамбарни ―дўзаҳ‖га жойлаштиради.
―Дўзах‖нинг учунчи қўшиғида Данте Вергилий етакчилигида Дўзах дарвозаси олдида пайдо бўлади. Вергилий Дантега ―Ялқов ҳамда пасткаш кимсалар жазо тортаѐтган Дўзах остонасини кўрса-тади‖. Икковлон Дўзах дарѐси Ахеронга яқин келадилар. Шу он зилзила содир бўлиб, яшин чақнайди. Данте беҳуш бўлиб йиқи-лади. У ҳушига келганда, ўзини Дўзахнинг биринчи дарвозаси олдида кўради. Бу ерда насроний динига мансуб бўлмаган Эней, Хектор, Цезарь, Катон, Султон Салоҳиддин, Афлотун, Суқрот, Демокрит, Диоген каби буюк зотлар ва чўқинтирилмаган одамлар енгил жазога маҳкум этилганди. Улар орасида Шарқ донишманд-лари Ибн Сино ва Ибн Рушд ҳам бор эди:

Download 30,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish