Дантенинг адабий эстетик қарашлари



Download 30,73 Kb.
bet3/3
Sana11.07.2022
Hajmi30,73 Kb.
#774625
1   2   3
Bog'liq
ITALIYA UYG\'ONISH DAVRI

Марсилио Фичино (1433-1499) антик давр фалсафасини, Афлотун асарларини юнончада ўқиб, лотинчага таржима қилгани ва уларнинг ҳар бирига шарҳлар ѐзгани сабабли Иккинчи Афлотун деб шуҳрат қозонган. У Арасту асарларини ҳам, уларга араб тилида ѐзилган шарҳларни ҳам яхши биларди. Рим файласуфи Эпикурнинг мухлиси Лукрецийнинг ―Нарсалар табиати‖ асарини ўқиб, маълум вақт эпикурчи бўлиб яшади. Кўпгина Рим папаларини етиштирган, нуфузли сулола – медичилардан Козимо унинг қобилиятини қадрлаб, Каррежи мав-зеида бир вилла – чорбоғни совға қилди ва Флоренция акаде-миясини қадимги Афлотун академиясига ўхшатиб ташкил этишни буюрди. М.Фичино аввалроқ таржима қилаѐтган Гермес Трисме-гист (Уч бор буюк Гермес) ѐзган деб фараз қилинган барча гер-метик асарларни юнон тилидан таржималарини 1463 йилда тугатди. 1464 йилда Козимо Медичи вафотигача у Афлотун диалогларидан ўнтасини таржима қилди. У 1468 йилда Афлотуннинг барча дио-логларини таржима қилиб тугатди. М.Фичино 1469 йилда Афлотун-нинг ―Базм‖ асарига шарҳ ѐзиб бўлгач, шундан сўнг беш йил (1469-1474) давомида ўзининг оргинал ―Афлотун илоҳиѐти ѐхуд Руҳнинг абадийлиги ҳақида‖ асарини ѐзди. У 1477 йилда яна бир жиддий асари – ―Насронийлик дини ҳақида‖ рисоласини ѐзди. Ҳажман кичик, лекин мазмуни теран бу асарида у фақат насронийлик билан чекланмай, барча ҳақ динларда оламни Худо яратганлигини ақлий – рационал исботлаш 371

мумкинлигини, барча ҳақ динларда хурофот эмас, маърифат мавжудлигини тушунтиради.


Марсилио Фичино Рим черкови фаолиятига афлотунчилик ғояларини олиб кирди ва бу билан аста-секин дин ва фалсафани умумлаштириб, диний толерантлик, муросани ѐқлаб чиқди.448 У ваъзларидан бирида ―Мусо шариати – қонунлари Исо Масиҳ келгунича, Суқрот ва Афлотун томонидан тузатилган, дейди. М.Фичино 1482 йилда ―Афлотун илоҳиѐти‖ китобини ѐзади. У Афлотун диалоглари таржимасини тугатгач, 1484-1492 йилларда Плотин асарларини таржима қилиб, уларга шарҳлар ѐзади.
Флоренция академиясида шундан сўнг М.Фичино янги афлотунчилар Прокл, Порфирий, Ямвлих, Дионисий Ареопагит асарларини, Михаил Пселлнинг ―Демонлар‖ асарини таржима қилади. У 1489 йилда ―Ҳаѐт ҳақида‖, 1492 йилда ―Қуѐш ва нур ҳақида‖ асарларини ѐзади. Рим папалари масиҳийликни бузиб юборганини, ахлоқсизлиги ва мол-дунѐга очкўзлигини танқид қилган Жироламо Саванарола раҳбарлиги вақтида унинг фикрла-рига қўшилади.449 У 1499 йилда вафот этади.
―Ренессанс эстетикаси‖ номли Уйғониш даври алломалари асарлари тўпламининг тузувчиси В.П.Шестаков фикрича, Флорен-ция академияси етакчиси М.Фичино Италияда диний фалсафани схоластика ва зиддиятлардан тозалаб, антик давр мутафаккирлари фалсафасига яқинлаштирди. М.Фичинонинг Афлотун ―Базм‖ига шарҳ асарида дўстлари, сафдошлари ва шогирдлари Флоренция ҳукмдори, М.Фичинода сабоқ олган фан ва санъатларга ҳомийлик қилган атоқли шоир Лоренцо Медичи, файласуф ва шоир, Данте-нинг шарҳловчиси Кристофоро Ландино, шоир ва филолог олим Анжело Полициано, Жованни Кавалканти, Жованни Пико Миран-дола ва бошқалар суҳбат қуриб, баҳс-мунозара қиладилар.
М.Фичино мусиқа соҳасида ҳам устоз бўлиб, назарияси ва ама-лиѐтини ҳам яхши биларди, Лоренцо Медичи саройида концертлар ташкил этар ва ўзи ҳам соз чалар ва қўшиқ айтар эди. У Дантени буюк шоир деб ҳурмат қилса ҳам у каби сиѐсий курашларга аралашмас, фақат ҳаѐтни кузатар, фикрлар эди. Данте сиѐсатга аралашиб, қувғинда яшаганини биларди.
М.Фичино ―Афлотуннинг ―Базм‖ига шарҳлар. Севги ҳақида‖ асарида 9 муза рамзи сифатида Флоренция академияси устозла-ридан 9 олим ва шоир навбат билан, Афлотун асарларидан фойда-ланган ҳолда Эротни, севги фариштасини (Италия файласуфлари масиҳийлик динида бўлгани учун қадимги юнонлар маъбудларини фаришталар деб атайдилар – М.М.), ошиқларнинг фазилатларини мақтаб, севгини инсон руҳини юксалтириб, илоҳий фазилатларга эга қилувчи, гўзалликни куйловчи қудрат деб, мадҳу сано айта-дилар. Бу воизлар фикрича, севги инсонни камолга етказади.
Италия Уйғониш даври (XIV-XV) мутафаккирларидан аввалроқ шунга яқин фикрларни Абу Али ибн Сино ―Ишқ рисоласи‖да айтган ва бу асар араб тилидан Ғарбий Европа тилларига таржима қилинган. М.Фичино Афлотун ―Базм‖ига шарҳи‖да Орфей, Гермес Трисмегист, Гесиод, пифагорчи Парменид, Афлотун (―Тимей‖ ва ―Федр‖ асарларида) Эротни, ишқни мадҳ этганини айтади, антик дунѐ файласуфлари осмонни Уран деб, биринчи сайѐрани Сатурн (арабча Зуҳал) деб, олов ғоясини Вулкан деб, ҳаво ғоясини Юнона (Гера) деб, сув ғоясини Нептун деб, Ерни – Плутон деб атаганлар. Барча маънолар ва ғоялар йиғиндисини лотинча Мундус, юнонча – Космос (яъни Хаоснинг тартибга тушгани) деб атаймиз, дейди. Хаос доимо Космосга айланишга, қоронғулик – нурга, кўзлар – гўзалликка интилади ва севги, ишқ инсонни ҳар жиҳатдан мукаммаллик, баркамолликка бошлайди. Аввало, севги моддий гўзалликни кўрганда туғилади. Руҳий гўзалликни кўрганда ку-чаяди. Моддий гўзаллик билан руҳий гўзаллик бирлашганида инсонни ҳайратга солади. Булар биринчи нутқда муҳокама қили-нади.
Иккинчи нутқда Худо яхшилик, гўзаллик, адолат, ибтидо, ўрта-лик ва интиҳо эканлиги фалсафий исботланади. Адолати сабабли Худони барчага, борлиққа баравар нур сочувчи қуѐшга менгзалади. Афлотун ―Давлат‖ асарининг олтинчи китобида Худо инсонлар кўнглига ҳақиқат нурини ва ишқ сурурини бахш этади, дейди. Ҳар бир нутқ бир неча боб, фасллардан иборат. Иккинчи нутқнинг 2-фаслида илоҳий гўзаллик қандай қилиб севгини пайдо қилиши, 3-фаслида эса Худо доира марказидаги асосий нуқта, ундан тарқалиб доирагача борган чизиқлар ҳам, доиранинг ўзи ҳам нуқталардан иборатлиги, барчаси 373
марказга қайтиши мисол қилинади450 (Бу ҳақ-да Аргентина адиби Луис Борхеснинг ―Паскал фазоси‖ номли ҳи-кояси бор). Яхшилик – доира марказий нуқтасида, гўзаллик дои-рада бўлиб, яхшилик гўзалликни пайдо қилади (гўзаллик – яхши-ликни эмас). Учинчи нутқда барча санъатлар гўзаллик ҳосиласи эканлиги исботланади. Бу асар Афлотун ―Базм‖ига шарҳ деб аталса-да, аслида у Афлотуннинг севги фариштаси Эрот таъсирини ҳар томонга ѐйиб ривожлантиришдан иборат. Бироқ бу ердаги барча 9 нутқда ишқ, севги оламнинг меҳвари эканлиги, барча мавжудотлар бошқаларни эмас, ўзини севиши ҳақидаги асосли фикрлар билан бирга сув оловни ўчириши оловни ѐмон кўрганидан эмас, балки ўзини яхши кўриб, оловни сувга айлантиришга интилганидан, бўри қўзини ейиши, уни ѐмон кўрганидан эмас, балки яхши кўрганидандир, каби мантиқсиз фикрлар, ғоялар ҳам кўпайиб кетган. Бундай фикрлар макиавеллича ғояларга яқин бўлиб, медичилар ва Рим папаси давлати – Романияга бошқа қўшни давлатларни босиб олиш уларни ѐмон кўришдан эмас, балки яхши кўришдандир, деган софистик хулосаларни келтириб чиқаради.
Асарнинг 4-нутқида Кристофоро Ландино қадимги одамларнинг табиати, феъл-атвори ҳақида Афлотуннинг фикрларини баѐн қила-ди. Бу ерда чиндан ҳам Афлотуннинг қадимги одамлар икки бошли, тўрт қўл ва тўрт оѐқли, жуда кучли бўлиб, маъбудларга қарши курашгани учун маъбудлар ғазабланиб, бу одамларни ўртасидан тенг иккига бўлиб юборгани, улар ҳозирги одамларга ўхшаб қолга-ни, доим аждодларини, ўзларининг иккинчи ярмини излаб, топга-нида севиб, қучоқлаб, бир бутун одамга айланиши ҳақида Аристо-фаннинг кинояли, мажозий фантазиясини баѐн қилган эди.451 Шу нутқнинг 3-фаслида бошқа ҳайвонлардан инсон кўнгли, руҳи билан фарқланиши, руҳ эса абадийлиги, ўлмаслиги исботланади. Инсон жисми моддий бўлса ҳам, унинг онги, руҳи, фикри, интилишлари ва ҳаракатлари моддий эмаслиги айтилади. Руҳни жисмоний аъзо-лар ҳаракатга келтирмайди, балки руҳ бу аъзоларни ҳаракатга келтиради. 5-фаслда руҳнинг Худо даргоҳига қандай йўллар билан қайтиши баѐн қилинади. М.Фичино шарҳи-нинг 5-нутқида ―муза-ларнинг севимлиси‖ Карло Марсупини Афлотун ―Базм‖идаги Ага-фоннинг Эрот гўзаллик ва яхшилик эканлиги, инсон кўнгли, руҳи-нинг қайси қисмлари гўзалликни англаши, ҳақиқий гўзаллик жисм-да эмас, руҳда эканлиги (жисмда – зоҳирий гўзаллик), аслида гўзаллик Ҳақ таолонинг тажаллийси эканлиги, Эротнинг фазилат-лари ва ҳадялари, қайси маъбудлар (фаришталар) инсонларга қан-дай санъатларни совға қилгани ҳақидаги таълимотларни, ғояларни шарҳлайди.452 Асарнинг 6-нутқида Суқротнинг мухлиси Томмазо Бенчи Суқротнинг вужуд ва руҳ, миғнотис ва темир, олов ва ѐнувчи каноп ўсимлиги, саккиз осмон ва тўрт унсур руҳлари, ҳақиқат ҳақидаги фикрларини Афлотун асарлари асосида шарҳлайди. 7-нутқда Флоренция академияси файласуфларидан Гвидо Кавалканти ҳайвоний севги ва инсоний севги, ошиқнинг севги тўрига қандай илиниши, бундан инсон жисми ва руҳига қандай лаззат, фароғат етиши, ғаразли, тубан севгининг қандайлиги, ошиқ-маъшуқага ўх-шаб қолиши, ишқ домидан, тўри-дан қандай қутулиш мумкинлиги, илоҳий ишқнинг тўрт тури ҳақидаги фикрларини шарҳ қилади
Download 30,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish