30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Тохиров Иномжон Тохиржон ўғлининг банк олдида 30,0 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал норматив-ҳужжатларига кўра шунингдек, мижоз тақдим этган бизнес режасида кўрсатилган “Ҳунармандчилик” фаолияти йўлга қўйилмаганлиги аниқланган.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг амалда ўтказилмаган. Филиал ходими Р.Матрахимова томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган. Мақсадсиз сарфланганлиги тўғрисида тузилган далолатномага қарздор ЯТТ Тохиров Иномжон Тохиржон ўғли томонидан тасдиқланган.
Илова: Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
36. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Ибрагимова Азиза Хамражан қизи ўртасида 2021 йил
18 январда тузилган кредит шартномасига асосан “Ҳунармандчилик чеварчилик дастгоҳлари сотиб олиш” мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Мазкур кредит шартномасининг 1.5-бандига асосан кредит таъминоти сифатида Ахмедов Сайдуллахон Гайбуллаевич, Тожибаева Махлиёхон Хасанбой қизи ва Ахмедов Қобулжон Нарзуллаевичларнинг иш ҳақи “Кафиллик шартномаси” тақдим этилиши кўрсатилган.
2022 йил 10 январь ҳолатига ЯТТ Ибрагимова Азиза Хамражан қизининг банк олдида 30 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал норматив-ҳужжатларига кўра мижознинг товар(мулк) қабул қилганлигини тасдиқловчи юк хати(ҳисоб фактураси) мавжуд эмас.
Кредит таъминоти сифатида Ахмедов Сайдуллахон Гайбуллаевич, Тожибаева Махлиёхон Хасанбой қизи ва Ахмедов Қобулжон Нарзуллаевичларнинг иш ҳақи кафиллиги олиниши кўрсатилган бўлсада, бироқ, кафиллик шартномаси қонуний тартибда расмийлаштирилмаган, яъни кафилларнинг имзоси мавжуд эмас. Натижада, кредит маблағи тўлиқ таъминотсиз чиқиб кетганлиги аниқланди.
Ушбу кредит йиғма жилди банк филиалининг қуйидаги ходимлари (Х.Пулатов, А.Жураев, О.Эргашев, Ж.Эргашев, А.Джураев, А.Саибназаров ва К.Солиев)лар томонидан имзоланиб, ушбу лойиҳа билан боғлиқ барча хужжатлар гуёки амалдаги қонунчиликка тўғри келади мазмунида малакаланиб, ижобий хулоса олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |