24. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Муйдинов Турсунали Тургунович ўртасида 2020 йил
19 октябрда тузилган кредит шартномасига асосан “Гул босилган газламалар ва чоқли буюмларни” сотиб олиш мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга 30 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Муйдинов Турсунали Тургуновичнинг банк олдида 30 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал норматив-ҳужжатларига кўра мижознинг “Хунарманд” уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳномаси, таъминотчи билан тузилган олди сотди шартномаси ҳамда ҳисоб фактураси мавжуд эмас.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг амалда ўтказилмаган. Филиал ходими А.Жураев ва А.Абдураззоқовлар томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган.
Илова:Ариза, кредит қўмитасининг мажлис баёни, паспорт нусхаси, кредит шартномаси, мониторинг далолатномаси.
25. “Агробанк” АТБ Наманган вилояти Учқўрғон филиали ҳамда қарздор ЯТТ Хамидова Гулсанам Ахмаджон қизи ўртасида 2021 йил
25 мартда тузилган кредит шартномасига асосан “Чок машина” сотиб олиш мақсадида йиллик 14 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 18 ой муддатга
30 млн. сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
2022 йил 27 январь ҳолатига ЯТТ Хамидова Гулсанам Ахмаджон қизининг банк олдида 25 млн. сўм кредит қарздорлиги мавжуд.
Ушбу кредит йиғма жилди бўйича қуйидаги қонунбузилиши ҳолатларига йўл қуйилган:
Банкнинг кредит ажратилишидаги ва ички локал норматив-ҳужжатларига кўра мижознинг “Хунарманд” уюшмасига аъзолиги тўғрисидаги гувоҳномаси, таъминотчи билан тузилган олди сотди шартномаси ҳамда ҳисоб фактураси мавжуд эмас.
Ажратилган кредит маблағидан мақсадли фойдаланилиши бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба ўрганиш вазифаси филиал кредит қайтарувчанлик ва мониторинг бўлими ходимлари зиммасига юклатилган бўлсада, бироқ, текширув кунига қадар кредит сиёсатига асосан тегишли тартибда мониторинг амалда ўтказилмаган. Филиал ходими Р.Матрахимова томонидан тузилган кредитнинг мақсадли ишлатилишини ўрганиш далолатномасига асосан мижозга ажратилган кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги маълум бўлган.