Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet253/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Бошқа зараркунандалар
Юқорида санаб ўтилган зараркунандалардан ташқари, Марказий Осиёдаги данакли мева дарахтларига қуйидаги турли зараркунандалар анча зарар етказади: мева ўргимчакканалари (Tetranychus crataegi Hirst., T. viennensis Zacher) ва, эҳтимол, Tetranychidae оиласининг бошқа каналари; қийшиқ йўлли барг филчаси (Polydrosus obiiquatus Faust.); март бузоқбоши қўнғизи, зарарли бузоқбоши қўнғиз ва уч тишли бузоқбоши қўнғиз (Melolontha afflicta Ball., Polyphylla adspersa Motsch. ва Polyphylla tridentata Reitt.); турон буғусимон қўнғизи (Epicometis turanica Rtt.) айниқса шафтолига тушади; куртак парвонаси (Tmetocera ocellana F.); барг парвонасп (Recurvaria nanella Hb.); ғилофли куя (Coleophora hemerobiola Fil.); дўлана капалаги (Aporia crataegi L.); тоқ ипак қурти (Porhethria dispar L.) шу жумладандир; тут одимчиси (Apocheima cinerarius Erch.) кўпгина данакли мева дарахтларига зарар етказади; баъзан олма қурти (Carpocapsa pomonella L.) ўрикка зарар етказади.
Марказий Осиёнинг тоғли минтақаларида ўрик дарахтига баъзан Туркистон соняси (Dyromys nitedula angelus Thomas) тушади.
Уруғли мева дарахтларидаги шу зараркунандаларнинг кўпчилигига қарши ишлатиладиган мишьякли препаратлар баргларни куйдириб қўймаслик учун данакли мева дарахтларига ишлатилмайди.


ДАНАКЛИ МЕВА ДАРАХТЛАРИНИНГ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ ТАДБИРЛАРИ
Данакли мева дарахтларининг зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари қуйидаги комплекс тизимдан иборат.
1. Боғларда уруғли мева дарахтларининг зараркунандаларига қарши кўрсатилган умумий боғдорчилик-агрономия чораларига риоя қилиб, кузда хазонни йўқотиш, дарахтлар танасини эрта кўкламда қуриган пўстлоқлардан тозалаш, қуриган шохларини буташ, шох-шаббани сийраклатиш, дарахтларнинг айриларидаги ва юза илдизларидаги ахлатни олиб ташлаш, дарахтларнинг кавак ва ёрилган жойларига замазка суриш, дарахтларнинг танасини эрта кўкламда оқлаб қўйиш, эркак новдаларини ва илдиз бачкилариии қирқиб ташлаш. ўз вақтида ва тўғри суғориш, дарахт танаси атрофидаги тупроқни чопиш, қатор ораларини юмшатиш, бегона ўтларга қарши кураш, ўғитлаш ишлари бажарилади.
2. Дарахтларга, куртаклари бўртгунча, ўсимлик битлари, қишлаётган кокцидалар ва бошқа баъзи бир зараркунандаларга қарши кураш учун 6 % ли карболинеум эмульсияси ёки 10 % ли минерал мой эмульсияси пуркалади.
3. Шафтоли катта битининг тухумларини йўқотиш учун дарахтлариинг танасига ва йўғон шохларига юқорида саналган инсектицидлар сурилади.
4. Ўрик филчаси билан олча филчасига қарши дарахтларга ҳўлланувчи 30 % ли ДДТ кукунининг 1,5 % ли суспензияси ёки 10 % ли ДДТ нинг сувдаги 3 % ли суспензияси икки марта: гуллагунча ва гуллагандан кейин дарҳол пуркалади.
Яқин ўртада ипак қуртларини боқиш учун экилган тут дарахтлари бўлмаса, ДДТ дустининг суспензиясини пуркаш ўрнига ўзини чанглаш ёки самолётдан ДДТ нинг сувдаги 10 % ли суспензиясини пуркаш мумкин.
Ўрик ёки олча филчаси кўп бўлса, дарахтларнинг танасига эрта кўкламда ДДТ ёки гексахлораннинг сувдаги 10 % ли суспензияси ҳам сурилади ва дарахт танаси атрофидаги тупроқда ўша дориларнинг кукуни сепилади.
5. Ўрик тунлами билан ўрик одимчисининг қуртларига қарши эрта кўкламда дарахтларга ҳўлланувчи 30 % ли ДДТ кукунининг 1 % ли суспензияси ёки ДДТ нинг сувдаги 2 % ли суспензияси пуркалади, боғда олча филчаси ҳам бўлса, шу инсектицидларнинг 3 % ли суспензияси ишлатилади.
6. Дарахтларга, гуллай бошлагунча, мева куясининг қуртларини ўлдириш учун ДДТ дустининг сувдаги 3 % ли суспензияси пуркалади.
7. Дарахтлар замбуруғ касаллиги (данакли меваларга доғ тушиши) дан зарарланган, айни вақтда олча ёки ўрик филчаси, мева куяси, ўрик тунлами ёки ўрик одимчиси тушган бўлса, ДДТ дусти суспензияларини сувда тайёрламасдан, бордо суюқлигида тайёрлаб пуркалади. Бунда куртаклар бўртгунча 3 % ли суспензия ва гуллагандан кейин 1 % ли суспензия ишлатилади.
8. Ғилофли куя ва олма қуртига қарши кураш учун оқ акация гуллайдиган пайтгача дарахтлар танасига похол, қоп белбоғ боғлаб қўйилади.
9. Бутун мавсум давомида боғда тўкилган мевалар мунтазам равишда терилиб, дарҳол боғдан чиқарилиб туради.
10. Мева қилаётган олхўри дарахтларига олхўри қуртига қарши ДДТ нинг сувдаги 2,5 % ли суспензиясини ёки 5 % ли ДДТ дустини (унга 2-3 % анабазин сульфат ёки никотин сульфат қўшиб) ёки дизел ёнилғисидаги стандарт ДДТ эритмасининг 1 % ли эмульсиясини пуркалади.
11. Қийшиқ йўлли филча кўп бўлса. улар дарахтлар тагига чодир тутиб қоқилади.
12. Барг парвонаси (барг ўровчи), куртак парвонаси (куртакхўр) ва баргни кемирадиган бошқа қуртлар пайдо бўлганда дарахтлар гуллагунча ДДТ дустининг сувдаги 2 % ли суспензияси ёки 30 % ли ДДТ кукунининг 1 % ли суспензияси пуркалади.
13. Барг кемирадиган ҳашаротлар ва ўргимчаккана баравар кўпайиб кетганда ДДТ суспензиясига (1 л га 10 г ҳисобидан) коллоид олтингугурт қўшилади; фақат кананинг ўзи бўлса 0,50 ли оҳак-олтингугурт қайнатмаси пуркалади.
14. Шилиқ арракаш пайдо бўлганда анабазин ёки никотин препаратлари ишлатилади.
15. Боғда бузоқбоши қўнғизлар пайдо бўлганда тупроқда гексахлоран солинади.
16. Дарахтларнинг танасидаги тоқ ипак қуртининг тухум қўйган жойларига куз-қиш фаслида дизел ёнилғисининг 10 % ли эмульсияси ёки 5 % ли мазут эмульсияси ёки тоза мазут суркалади.
17. Эрта кўкламда дарахтларга карболинеум эмульсияси ёки минерал мой эмульсияларини пуркаш мулжалланмаётган бўлса, куз-қиш даврида ўрик тунламининг тухум қуйган жойларини латта билан артиб ташлаш керак.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   249   250   251   252   253   254   255   256   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish