Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet214/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Бузоқбоши қўнғизларга қарши курашиш учун ерни ҳайдаш олдидан гектарига 150-200 кг дан гексахлоран солиш тавсия этилади, баъзан дала хлорпикрин, полихлоридлар ёки сероуглерод билан фумигация қилинади. Шу билан бирга боғ ёки токзор қилинадиган ерга мева ёки ток ўтқазилишига камида бир ой қолганда тупроққа инжектор ёрдамида ёки қозиқ қоқиб 10-15 см чуқурликка хлорпикрин ёки полихлоридлар (ҳар чуқурчага 25 г хлорпикрин ёки полихлорид) солинади. Чуқурчалар ҳар ярим метр масофага қилинади. Заҳар солингандан кейин чуқурча кўмиб ташланади. Бузоқбоши қўнғизларга қарши курашиш учун апрелнинг ярмидан бошлаб майнинг ярмигача ёки сентябрнинг ярмидан октябрнинг ярмигача бўлган вақт энг қулайдир.
Қумлоқ тупроқларда (аммо бўз тупроқларда эмас) эгатларга кўчатлардан камида 7-10 см қочириб, 1 м2 эгатга 35 г миқдорида парадихлор-бензолни 10 см чуқурликка сепиш ёки уни 1 м2 га 35-40 г ҳисобидан 12,5х12,5 см тўрига мувофиқ ўшанча чуқурчаларга солиш яхши натижа беради. Эгатлар ёки чуқурчалар инсектицид солингандан кейин кўмиб қўйилади.
Сероуглерод 1 м2 га 50 см3 ҳисобидан ишлатилади; бу дори қатор ораларининг ўртасига, кўчатлардан камида 35 см қочириб, тахминан 25 см чуқурликка инжектор билан ёки қозиқ қоқиб солинади.
Сўнгги вақтда қўнғиз личинкаларига қарши курашиш учун қатор ораларидаги эгатларга гексахлоран (5-10 см чуқурликда) солиб, кейин эгатларни кўмиш усули синаб кўрилди, бунда гектарига 200 кг инсектицид сарфланади (Бехметьева), бу чора кўчатларни зарарланишдан тамомила деярли сақлайди. Дарахтларнинг таналари атрофидаги ерни чопиб, талайгина личинкаларни териб олиш мумкин.
Ерга минерал ўғитлар солиш тупроқ эритмаларидаги ва ҳашаротлар танасидаги тузлар концентрациясининг одатдаги нисбатини бузиб, ҳашаротларни сувсизлантириб қўяди. Бу эса ҳашарот танасидаги табиий осмотик босимни бузади ва кўпинча зараркунандани ҳалок қилади. Бузоқбоши қўнғизларининг личинкалари бор деб гумон қилинган жойларни токзор қилганда ўзини тутиб олган қаламчаларни ўтқазиш керак. Боғ ва кўчатзорлар яқинидаги бўш ётган ерлар доим ҳайдалган-юмшоқ ҳолда бўлиши керак.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish