Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet202/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Олма бити бутун Палеарктика ва Шимолий Америкада тарқалган; пушти ранг олма бити Марказий Осиё, Қозоғистон, Кавказда, Россия Европа қисмининг жанубий қисмларида ва Польшада учрайди; новда бити Марказий Осиёда ва Россия Европа қисмининг жанубий минтақаларида; спираль шаклда буриштирадиган бит Марказий Осиё, Кавказ ортида, қўрғошин тусли бит Марказий Осиё, Кавказ, Қримда учрайди. Бу бит Европада шимолга ўтиб, Киев-Харьков чизиғигача боради, Фаластин ва Шимолий Америкада ҳам учрайди; зараркунанда нок бити Марказий Осиё, Қозоғистон ва Ғарбий Европада; Реамюр бити Марказий Осиё, Қозоғистон, Кавказ орти, Ўрта ва Жанубий Европада учрайди.
Таърифи. Олма бити-яшил, баъзан сариқ-яшил бўлади; қанотли битларнинг ўрта ва орқа кўкраги ҳамда олдинги кўкрагининг ярми қора рангли, вояга етган битларнинг узунлиги 2 мм чамасида, қорин учи қорамтир, шира найчалари қора. Олма битининг танаси нок шаклида бўлади. Пушти ранг олма бити нок шаклида бўлиб, узунлиги 2,4 мм; танаси пушти ёки гунафша рангли; юпқа оч кул ранг чанги бор; шира найчаларининг учлари ва қорин учи қорамтир тусга кирган, қанотли битларнинг боши ва ўрта кўкраги қора бўлади.
Новда бити чўзинчоқ бўлиб, узунлиги 2,4 мм; танаси овал шаклда, сарғиш тусли бўлиб, оқ. чанги бор; олдинги, ўрта кўкрагида ва қорнининг 7-8 сегментларида кўндаланг қора йўллар бўлади; қорни баъзан қорамтир ғубор босган ва бу ҳолда йўллари билинмайди; шира найчалари ва қорин учи қорамтир бўлади. Қанотли битларнинг қорни яшил бўлиб, қорамтир йўллари ва доғлари бор; кўкраги ва боши қора, шира найчалари ва қорин учи қорамтир бўлади.
Спираль шаклида буриштирадиган битнинг қанотсизи 2,2 мм, қанотлиси тахминан 2,6 мм узунликда; танаси тухум шаклида, ранги сариқ-яшил. бўлиб, оқ чанги бор; шира найчалари ва қорин учи қора; қанотли битнинг боши ва кўкраги қора, қанотсиз битнинг кўкрагида ва қорнида кўндаланг қopa йўллар бор, қанотли битларнинг 3-8 сегментларида бу йўллар қўшилиб кетиб, битта доғ ҳосил қилади.
Кўрғошин тусли бит нок шаклида бўлиб, узунлиги 2,7 мм; танаси қўрғошин рангли бўлиб, юпқа оқ чанги бор; мўйловлари қора; шира найчаларининг олдида қўнғир доғчалари бўлади; қорнининг 7-8 сегментларида калта қўнғир йўллар бор.
Зараркунанда нок битининг қанотсизи 2,9 мм, қанотлиси 2,2 мм узунликда бўлади. Қанотсиз битнинг ранги тўқ қўнғир бўлиб, гунафша тусда товланиб туради; қорин учи (думи) ва шира найчалари қорамтир; мўйловлари сариқ. Қанотли битнинг ранги тўқ қўнғир бўлиб, ўрта кўкраги қора; қорнининг 3-8 сегментларида кўндаланг қора йўллар бор. 3,4 ва 5 сегментлардаги бу йўллар бир-бирига қўшилиб, битта қорамтир доғ ҳосил қилади. Шира найчалари қора, оёқ болдирлари сариқ. Личинкалари сариқ-зарғалдоқ тусда; қанотсиз битлар япалоқ тухум шаклида бўлади.
Реамюр битининг узунлиги 2,5 мм; қанотсиз; гавдаси яшил ёки сариқ-яшил бўлиб, қалин oқ чанги бор; қанотли битнинг қорни хира сариқ бўлиб, қора доғлари бор. Қанотли битларнинг боши, ўрта кўкраги, олдинги кўкрак йўллари, мўйловлари ва шира найчалари қорамтир тусли бўлиб, танаси овал шаклида. Ҳамма ўсимлик битларининг тухумлари қopa, чўзинчоқ, ялтироқ.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   198   199   200   201   202   203   204   205   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish