Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet19/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ғўза цикадаси
(Cicauatra ochreata Mel.)
Марказий Осиёда ғўза билан озиқланадиган майда цикадаларнинг Homoptera туркумига, Abchenorhyncha кенжа туркумига қарашли Kybos bipunctata Osh., E. decipiens merdiana A.Z. ва Egerna sinuаtа M.R.дан иборат учта тури борлиги аниқланди. Цикадаларнинг бу учта тури экинларга сезиларли даражада зарар етказа олмайди. Аммо Cidatra ochreata mel.вa С. querula Pall. номли йирик цикадалар ғўза билан озиқланмасалар ҳам баъзан тухум қўйиш вақтида анча катта зарар етказадилар. Масалан, бу цикадаларнинг бирини—ғўза цикадаси (С. ochreata Mell.) ни ғўзанинг ҳатто жиддий зараркунандалари қаторига киргизиш мумкин.
Зарари. Ғўза цикадаси тухум қўйиш вақтида ўсимликларнинг поя ва шохларини тухум қўйгичлари билан тешиб, улардаги томир тутамчаларини кесади; натижада ўсимлик бутунлай ёки унинг ўша тешилган жойидан юқоридаги қисмлари қуриб қолиш мумкин.
Қоракўл туманидаги воҳа чегарасига яқин пахта майдонларида ғўзанинг 40 % часи ва Бухоро вилоятининг шимолидаги янги сув чиқарилган айрим далаларда 25 % часи нобуд бўлганлиги қайд қилинган. Ғўза цикадаси вақти-вақти билан (4 йил оралатиб) сезиларли даражада зарар етказиб туради.
Ғўза цикадаси кунжут, картошка, қовун экинларига, шунингдек ток, тут ва терак новдаларига ҳам зарар етказади.
Тарқалиши. Ғўза цикадаси фақат суғорилмайдиган, янги сув чиқарилган ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистоннинг жанубидаги воҳа чегараларига яқин ерларда борлиги аниқланган.
Таърифи. Ғўза цикадасининг узунлиги 27—30 мм келади. Танаси асосан зарғалдоқ рангли бўлади, баъзи жойлари эса яшил ва қўнғир жигар ранг тусда товланиб туради.
Орқасининг олд қисми ўртасидан ўтган узала чизиқ ҳамда кўкрагининг олд ва ўрта қисмлари орасидаги “ёқа” яшил тусда бўлади. Чаноқлари ва сонларининт ташқи томонлари, болдирларининг ўрта қисми яшил рангда бўлади. Пешонасидан кичик-кичик кўндаланг ажинлар ва пешонаси ўртасидан узала эгатча ўтади. Уч бўғимли мўйловчалари чаккасини пешонасидан ажратиб турадиган чок билан кўзлари ўртасида туради; мўйловчасининг учинчи бўғими ипсимон бўлиб, бешта иккиламчи бўғимчаларга бўлинган. Орқасининг олд қисми трапеция шаклида, чуқур ва эгри эгатчали. Қалқончаси катта ва қавариб туради. Қанотлари ойнасимон тиниқ; қанотларининг асосий ярми яшил тусда, уч томонидаги ярми қўнғир жигар ранг тусда. Йўғонлашган олдинги сонларининг ҳар бирида учтадан пих бор. Эркак цикадаларнинг кейинги чаноқлари тубида уч бурчакли ясси пих бор, бу пих тимпонал пластинканинг тубига кириб туради. Урғочиларнинг бақувват тухум қўйгичи бор.
Тухуми оқ тусда, узунлиги l,8—2,5 мм, эни 0,47—0,57 мм келади, учларига яқин қисми бирмунча ингичка ва бир томони салгина ботиб туради. Пўсти юпқа ва унинг ичида ривожланаётган эмбрион кўриниб туради. Июлнинг учинчи декадасида кўпчилик тухумлардаги личинкалар чиқишга яқинлашиб қолади ва тухумлар пушти—зарғалдоқ рангга киради.
Ривожланиб бўлган личинкаларнинг узунлиги 3 см ча келади; табиий ҳолда букилиб турган личинкаларнинг узунлиги 22 мм гача бўлади. Эндигина тухумдан чиққан личинкаларнинг узунлиги 1,8—3 мм келади. Биринчи ёшдаги личинкалари кейинги ёшлардаги личинкалардан кескин фарқ қилади, танаси букилмаган, ранги пушти, кўзлари қизил, мўйловчалари етти бўғимли, оёқ панжалари бир бўғимли. Кейинги ёшлардаги личинкаларнинг танаси орқа томони билан ташқарига қараб, ёй шаклида букилиб, тананинг орқа томони қавариб, қорин қисми анча ялпайиб туради. Калласи учбурчак шаклида. Личинкалар иккинчи ёшга кирганида кўзлари йуқолиб, улар ўрнида кичкина бўртмалар қолади. Охирги ёшдаги личинкаларда жуда бўртиб ва ён томонларга ёйилиб турган кўзлар янгидан пайдо бўлади. Хартумчаси кейинги жуфт оёқларнинг тубларига етади ёки улардан ташқарига чиқиб туради. Тўққиз бўғимли мўйловчалари кичкина бўртмаларга жойлашган. Оёқ чаноқларининг тублари бир-биридан анча узоқ ўрта ва кейинги оёқларидаги чаноқлари эса бир-бирига яқин туради. Олдинги оёқлари, худди биринчи ёшдаги личинкаларники каби, қазиш учун, ўрта ва кейинги оёқлари эса юриш учун мосланган. Катта ёшдаги личинкалар олдинги оёқ панжалари, олдинга букилмаган бўлса, болдирлари остига йиғилиб туради ва ташқаридан қарашда кўринмайди. Биринчи ёшдан ўтган личинкаларнинг олдинги оёқларида панжалар бўлмайди.
Личинкаларнинг қанот бошланғичлари уларнинг охирги ёшида чиқади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish