Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet17/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Чирилдоқлар катта ёшдаги личинкалик даврида қишлайди; апрел охири—май ойида пўст ташлаб имагога айланади. Етук чирилдоқлар ва личинкалар жуда серҳаракат бўлади. Улар ўзларини ҳимоя қилиш учун дала бетидаги ёриқчаларга ва кесакчалар тагига кириб яширинади. Суғорилгандан ва ёғинлардан кейин ёрилган ерларда баъзан жуда кўп тўпланади. Суғорилгандан сўнг ишланмай тупроғи қатқалоқ бўлиб қолган ва ёрилган участкалардаги экинлар, ўз вақтида ишланган далалардаги экинларга қараганда, чирилдоқлардан кўпроқ зарарланади. Чирилдоқлар сизот сувлар сатҳи юза, зах ерларни ҳам яхши кўради. Далаларни суғориш вақтида сув босмаган ерларда тўпланган чирилдоқлар айниқса кўп зарар етказади.
Вояга етган чирилдоқлар 4—8 ҳафтадан кейин тухум қўйишга киришади. Дала чирилдоғи тухумларини тупроқ ёриқларига 3—5 донадан қўяди; бордо чирилдоғи ўсимлик пояларининг тупроқ остидаги қисмини тухум қўйгичи билан тешиб, тухумларини ўша тешиклар ичига қўяди.
15—20 кун ўтгач тухумлардан личинкалар чиқади. Личинкалар ўзларининг ривожланиш даврида 4 марта пўст ташлайди. Бешинчи ёшга кирганларидан кейин қишлашга ўтади. Ҳар иккала чирилдоқ бир йилда бир марта авлод беради.
Кураш чоралари. Ерларни ўз вақтида ишлаш, экинларнинг ўсув даврида бир меъёрда намиқтириб туриш ва кузда чуқур шудгор қилиш каби агротехника тадбирлари кўрилади. Кузги шудгор туфайли қишлаётгаи личинкалар қисман нобуд бўлади.
Кимёвий кураш чораларидан кўпинча ҳар гектарига 15 кг ҳисобидан 12 % ли гексахлоран дустини чанглаш ёки шу инсектициднинг сув қўшиб тайёрланган 2 % ли суспензиясини пуркаш энг яхши натажа беради; бу суспензия, ғўзанинг ёшига ва қалинлигига қараб, ҳар гектарига 600—1200 л ҳисобидан пуркалади. Чигирткаларга қарши курашиш учун белгиланган усулда тайёрлангаи заҳарли емлардан фойдаланиш ҳам яхши натижа беради. Бу емлар экинларга тушган чирилдоқларнинг оз-кўплигига қараб ҳар гектарига 30 кг гача сарфланади.
Бундан ташқари, баъзан ҳар гектарга 10—12 кг ҳисобидан кальций арсенат ҳам чангланади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish