Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet63/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Бедага зарар етказадиган битларга қарши курашда куз-қиш фаслида беда анғизига ўт қўйиш тавсия қилинади. Иккинчи йилги ва ундан кексароқ уруғлик бедапоялар чимқирқарсиз плуг билан 23—25 см чуқурликда қайта ҳайдалади.
Беданинг ўсишини кучайтириш ва битларга бардош бериш кучини ошириш учун, хашаки бедапояларга эрта кўкламда (беда кўкара бошлагунча) диск бостирилади.
Битлар кўплаб урчиганида бедага совун қўшилган анабазин-сульфат ёки никотин-сульфат эритмалари пуркалади (бу эритмалар 1 л сувга 2 г анабазин-сульфат ёки 0,75 г никотин-сульфат ва 1 % ОП-7 ёки ОП-10 ҳўллагич ҳамда 2 г қаттиқ ёхуд 4 г суюқ совун қўшиб тайёрланади), ёки 4 фоизли анабадуст ёхуд 3 фоизли никодуст чангланади.
Хашаки бедага дори бедани ўриб олишдан камида 2—2,5 ҳафта олдин пуркалади ёки чангланади. Беданинг паст-баландлиги ва туп қалинлигига қараб, 1 гектар бедапояга 1000—2000 л гача суюқ дори ёки 30—60 кг гача дуст сарфланади.
Беда қандаласи
Adelphocoris lineolatis Goeze.
Зарари. Бу қандала бедага ёш пояларнинг учлари, барг бандлари, айниқса, гул ва ғунчалардаги ширани сўриш йўли билан зарар етказади.
Қандала тушган ғунча ва гулларнинг анчаси тўкилиб кетади, пояларда гул ёнликли гулбандларгина қолади. Беда қандаласи асосан уруғлик бедага зарар етказади. Бу зараркунанда шикастлаган ўсимликларнинг сони 65 (Васильев) ва ҳатто 90 % гача етиши (Монтеграс) мумкин.
Беда қандаласи себарга, ғўза, лавлаги, маврак ва бошқа кўпгина экинларга ҳам зарар етказиши мумкин.
Марказий Осиёнинг баъзи минтақаларида (хусусан Хоразмда) беда қандаласи ғўза кўсакларининг 20 % дан зиёдроқ қисмини шикастлайди (Завадовский, Запрометов, Кособуцкий), бундай кўсаклардаги пахта толалари бузилади ва бир-бирига ёпишган қўнғир массага айланади (кўсак бактериози).
Тарқалиши. Беда қандаласи Болтиқ денгизидан Амур ўлкасигача бўлган ҳамма жойларида, тахминан Вологда кенглигидан ва Сибирнинг ўрта кенглигидан Россиянинг жанубий чегараларигача бўлган жойларда, шунингдек Шимолий Африкада ва яқин шарқ мамлакатларида учрайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish