Кураш чоралари. Мексика узунбурунига қарши курашда далаларни кузда хас-чўплардан тозалаш, шудгор қилиш, чигитни эрта муддатларда экиш, далаларни ўғитлаш, ҳосилни ва ғўзапояни ўз вақтида йиғиб олиш, далалар ёнидаги дарахт таналарини мох лишайник ва қуриб қолган тангачалардан тозалаш каби агротехник тадбирлар катта аҳамиятга эгадир. Кимёвий кураш чораларидан далаларни кальций арсенат билан чанглаш яхши патижа беради.
Пушти ранг кўсак қурти (ғўза куяси)
Pectinophora gossypiella Saund
Зарари. Пушти ранг кўсак қурти дунёда ғўзанинг энг хавфли ва энг кўп тарқалган зараркунандаларидан бири ҳисобланади. Мавжуд маълумотлар, бу зараркунанда босган ҳудудларда ҳар йили пахта ҳосилининг 20—25 % часи нобуд бўлишини кўрсатади. Бу қурт Мисрда айниқса катта зарар етказади, унда кўпинча пахта ҳосилининг 30—40 %, кечпишар навларининг эса баъзан 80 % гача қисми пушти ранг кўсак қуртидан нобуд бўлади. Бразилияда баъзи йиллари айрим жойлардаги пахта ҳосилининг 30—66 % нобуд бўлганлиги аниқланган. Гавай оролларида пушти ранг кўсак қурти ғўза экинларидаги ҳосил органларининг 50 дан 99 % часини нобуд қилиб, пахтачиликни деярли барбод этди.
Бу зараркунанда ҳосилнинг миқдорига таъсир қилибгина қолмай, балки толанинг чиқишини ва чигитдан олинадиган мой миқдорини ҳам жуда камайтиради.
Тарқалиши. Пушти ранг қурт ер юзидаги пахтакор мамлакатларнинг деярли ҳаммасида тарқалган бўлиб, у тарқалмаган жуда оз мамлакатлардан бири МДҲда ҳозирча учрамайди. Бу қурт ғўза ўстириладиган ҳамма жойларда урчиши ва зарар етказиши мумкин. Пушти ранг қуртнинг ватани Ҳиндистон бўлиб, 1903 йилдан кейин, асосан уруғлик чигит билан бирга, дунёнинг бошқа пахтакор мамлакатларига тарқалган.
Таърифи. Пушти ранг қурт капалаги—ғўза куясининг қанотлари ёзилганида икки учи ораси 12—20 мм келади. Қоринчаси кул ранг ёки қўнғир, оёқлари тўқ қўнғир тусда. Пастки лаб пайпаслагичлари узун ва юқори томонга қайрилган бўлади. Хартумчаси узун ва бутунлай тангачалар билан қопланган бўлади. Капалагининг олдинги қанотлари камбар, ўткир учли, қўнғир рангли ва уларнинг олдинги четлари бир-бирларидан унчалик чегараланиб турмайдиган қора доғчалар билан қопланган бўлади. Қанотларининг ўртасида қора доғ бор, бу доғ баъзан 2 қисмга ажралиб туради. Қанотларининг ўрта қисми нотўғри шаклдаги қорамтир тангачалар билан қопланган. Кейинги қанотлари олдингиларидан бирмунча кенгроқ, уларнинг ташқи чети ўйиқчали, асосларига яқин қисми эса ранг-баранг товланиб турадиган очроқ тусда ва кейинги чети сербар ҳошияли бўлади. Олдинги қанотларининг тубига яқин қисмидаги анал томирлари иккига айрилиб туради.
Капалаги ҳаракатланмай турганида қанотлар бир текисда ёпилади. Тухуми чўзинчоқ овал шаклда ва унинг бир учи анча кенгроқ бўлади. Янги қўйилган тухуми оқ ёки кўкиш тусда бўлиб, ривожланган сари зарғалдоқ ва сўнгра қизил рангга киради. Тухумининг узунлиги 0,52—0,54 мм, эни 0,24—0,26 мм келади.
Эндигина тухумдан чиққан ва ҳали озиқлана бошламаган қуртлари сарғиш тусда, тўқ жиғар ранг бошли бўлади. Танасининг сиртида сийрак қорамтир ва учлари салгина йўғонлашган тукчалар бор.
Қуртлар озиқлана бошлаганидан кейин танаси ярим тиниқ оқ тусга киради, боши қораяди, иккинчи ёшдан эътиборан қуртларнинг танасидаги тукчалар оч рангга киради ва уларнинг учлари йўғонлашмаган бўлади.
Катта ёшлардаги қуртларнинг танаси цилиндр шаклида, танасининг қорин томони оқ ва орқа томони пушти рангли бўлади. Боши қизғиш қўнғир, устки жағлари қорамтир қўнғир тусда, пешонаси учбурчак шаклида, пешона чоки салгина тўлқинланиб ва пешонанинг кейинги четидаги ўйиқча етиб туради. Устки лабининг ўртасида чуқур ва бир текис думалоқланган ўйиқча бор. Устки жағлари бақувват бўлиб, уларнинг узунлиги энига тенг келади, бу жағларда 4 та бақувват калта тишча бор, тишчаларнинг пастки 3 таси ўткир учли ва юқориги биттаси тўмтоқ бўлади. Қоринчасидаги дастлабки 4 жуфт (сохта) оёқларининг товонларида бир хил катталикдаги илмоқлар бор, бу илмоқлар бир-бирига туташмаган доира шаклида жойлашган, илмоқларнинг туташмаган томони ташқарига қараб туради. Анал сохта оёқларида тескари жойлашган бир қатор илмоқлар бор. Вояга етган қуртнинг бўйи 11—15 мм келади.
Ғумбагининг узунлиги 8—10 мм келади; танаси анча йўғон, қизғиш қўнғир тусда бўлиб, танасининг охирида юқорига қайрилган мустаҳкам ўсиқча бор. Мўйловчалари қанот бошланғичлари учига бориб етмайди. Кейинги оёқлари кўкракдаги бешинчи сегментга жойлашган қанот бошланғичлари орқасига чиқиб туради. Ғумбакнинг бутун танаси тук билан қопланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |