Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet54/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда асосан вояга етган қўнғиз ҳолатида, айниқса қишки уйқу даврида бир жойдан иккинчисига тарқалиши мумкин.
Қўнғизлар ёз фаслида ҳар томонга учиб юрганидан пахта майдонларига жуда тез тарқалади. Ёз фасли сернам ва сербулут ҳамда қишки ҳарорат юқори бўлган йиллари ғўза узунбуруни жуда тез ривожланади. Лекин салгина қишки совуқларга ҳам бардош бера олмайди, ёзда эса қуёш нурларининг таъсири натижасида бу зараркунанданинг 90 % часи қирилиб кетади.
АҚШда Аризона тоғларидаги ёввойи ғўзада бу зараркунанданинг рус тилида аризона кўсак узунбуруни (Anthonomus grandis var thurberiae Pierce) деб аталган кенжа тури пайдо бўлган. Узунбуруннинг бу тури экиб ўстирилган ғўзада ҳам ривожланиб ва зарар етказа олади. Бу тур-хили ҳозир, Аризона тоғларидан ташқари, Мексика ва Флоридада ҳам учраб, ғўзага анчагина зарар етказади. У совуққа чидамлилиги билан ҳам фарқ қилади.
Шимолий ва Жанубий Американинг бир қанча пахтачилик минтақаларида бу узунбуруннинг Anthonomus vestitus Boh. деб аталган яна бир тури бор. Бу зараркунанда ҳам Мексика узунбурунидан вужудга келган бўлса керак.
Мексика узунбуруни ҳам, аризона узунбуруни сингари, далалардаги ва айниқса далалар ёнидаги ҳар хил ўсимлик қолдиқлари тагида, далалар яқинидаги бегона ўтларда, дарахт пўстлоқларидаги тангачалар, ҳар хил лишайниклар тагида, дарахт таналаридаги ўсиқлар ва буқоқчалар тагида ҳамда бошқа шунга ўхшаш жойларда вояга етган қўнғиз ҳолатида қишлайди.
Қишловдаги қўнғизлар ғўза майсалари кўкараётган вақтга келиб уйғона бошлайди, аммо уларнинг кўпчилиги бирмунча кечроқ—ғўза шоналаётган даврда уйғонади. Бу қўнғизлар ғўзанинг ёш баргчалари, шона ва тугунчалари билан озиқланади. Мексика узунбуруннинг вояга етганлари ҳам, личинкалари ҳам ғўзадан бошқа ҳеч қандай ўсимликда озиқлана олмайди.
Бу зараркунанда ғўзанинг шона ва кўсакларидаги ўзи кемириб ясаган чуқурчаларга битта-биттадан тухум қўяди. Қўнғизлар кўплаб тарқалганида баъзан битта шона ёки кўсакда 15 гача тухум бўлади. Ўрта ҳисоб билан ҳар бир урғочи қўнғиз 140 та тухум қўяди. Тухумлик стадияси 2—5 кун давом қилади.
Личинкалар 7—14 кунда ривожланиб бўлади. Қўнғиз қайси шона ёки кўсакка тухум қўйган бўлса, личинкалар ўша шона ёки кўсакда ривожланади. Кунлар жуда исиб ва ҳаво қуриб кетганида личинкаларнинг кўпчилиги нобуд бўлади. Личинкалар ўзлари озиқланаётган шона ва кўсаклар ичида ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 3—5 кун давом қилади.
Ғумбаклардан чиққан қўнғизлар бошқа шона ва кўсакларда озиқланади. Бу қўнғизлар ғумбакдан чиққанларидаи кейин 3—4 кун ўтгач жинсий жиҳатдан етилади.
Мексика узунбуруни АҚШ нинг жанубий ҳудудларида бир ёзда 7—8 бўғин, шимолий ҳудудларида эса 4—5 бўғин беради.
Узунбурун личинкалари тушган шоналар кўпинча сарғайиб қурийди, гул ён барглар кенг ёзилиб кетади. Зарарланган шона ва ёш кўсакларнинг кўпчилиги тўкилади. Йирик кўсаклар тўкилмайди, аммо уларнинг ичидаги пахта толаси чирийди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish