Дала экинларининг асосий зараркунандалари


ҒЎЗАНИНГ ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРДАН КЕЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН



Download 3,6 Mb.
bet51/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

ҒЎЗАНИНГ ЧЕТ МАМЛАКАТЛАРДАН КЕЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН АСОСИЙ ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ
Оқ ҳошияли қўнғиз
Pantomorus leucoloma Boh.
Зарари. Вояга етган қўнғизлар, айниқса уларнинг личинкалари ҳар хил дала ва полиз экинларини зарарлайди. Улар ғўза, батат, картошка, тамаки, ерёнғоқ ва маккажўхори экинларига хусусан катта зарар етказади. Масалан, АҚШнинг жануби-ғарбий штатларидаги баъзи жойларида экинлариинг 1 м2 да бу қўнғизнинг 1 500 тагача личинкалари бўлганлиги ҳамда личинкалар, шунингдек етук қўнғизлар катта майдонлардаги экинларни ёппасига нобуд қилганлиги аниқланган. Бу қўнғиз айниқса қумоқ ва қум тупроқли минтақаларда кўп зарар етказади.
Тарқалиши. Оқ ҳошияли қўнғизнинг ватани Жанубий Америкадир. Унда бу қўнғиз Аргентина, Бразилия, Чили ва Уругвайда тарқалган. 1936 йили бу зараркунанда Америка Қўшма Штатларига ўтиб, унинг жануби-ғарбий штатларида жуда кўпайиб кетган.
АҚШ нинг жануби-ғарбий штатларидаги пахтачилик зонасида ҳамда Австралиядаги Янги Жанубий Уэльсда бу қўнғиз жуда кўп тарқалган.
Оқ ҳошияли қўнғиз Жанубий Америкада унчалик зарар етказмайди, аммо у кейинроқ ўтган жойларда жуда хавфли зараркунандалардан бири ҳисобланади.
Таърифи. Оқ ҳошияли қўнғиз узунбурун қўнғизлар оиласига мансубдир. Унинг калласи калта найга ўхшаб олдинга томон чўзилиб туради. Орқасининг олд қисми салгина ажинли, унинг эни бўйига нисбатан узунроқ ва нуқтасимон чуқурчалар билан қопланган, юмалоқ четли бўлади. Қанотустликларида қатор-қатор жойлашган саёз ўйиқчалар бор, оддий кўз билан қарашда бу ўйиқчалар эгатчаларга ўхшайди. Бу қаторлар орасида нотўғри шаклда жойлашган уч-тўрт қатор қилчалар бор.
Мўйловлари беш бўғимдан иборат, биринчи энг узун бўғими орқа томонга чўзилиб, кўзларининг кейинги четларига етиб туради; мўйловларининг учинчи бўғими иккинчисига ҳамда тўртинчи ва бешинчи бўғимларининг биргаликдаги бўйига нисбатан анча узун.
Олдинги оёқ болдирларида кўзга равшан кўриниб турадиган тишчалар, кейинги оёқ болдирларида эса уларнинг тубидан ўрта қисмигача чўзилиб турадиган қирра бор.
Қўнғизларнинг танаси кул ранг ёки қўнғир тусда бўлиб, орқасининг олди қисми ва қанотустликларининг четлари бўйлаб оқ чизиқ ўтади; узунлиги 8—12 мм.
Тухуми овал шаклда; янги қўйган тухуми оқ рангли бўлиб, кейинчалик сарғаяди. Тухумининг узунлиги 0,9 мм.
Личинкаси оёқсиз, ранги оқиш сариқ, узунлиги 13 мм ча бўлиб, салгина букчайиб туради; кўкрагининг иккинчи ва учинчи сегментларида ҳамда қоринчасининг охирги сегментида нафас тешиклари бўлмайди.
Ғумбаги оқ рангли бўлиб, узунлиги 10 мм ча келади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish