Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet48/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ундов тунлами Agrotis exclamationus L.; синонимиFeltia exclamationus L.
Ундов тунламининг қуртлари экинларни кўкқурт тунламининг қуртлари билан биргаликда зарарлайди. Бу қуртларнинг ташқи кўринишлари ва зарар етказиш характери бир-бирлариникига ўхшаш бўлганидан, уларни кемирувчи қуртлар деб атайдилар. Agrotis оиласига қарашли бошқа кўпгина қуртларни ҳам кемирувчи қуртлар қаторига киргизадилар.
Зарари. Марказий Осиёда айрим турларга қарашли кемирувчи қуртларнинғ оз-кўплиги Тошкент вилоятидагина аниқланган бўлса ҳам (Бородина), тахминий маълумотларга кўра ундов тунлам кўкқурт тунламига нисбатан Марказий Осиёдаги ғўза экинларини камроқ зарарлайди. Бу тунлам ҳам кўкқурт тунлами тушадиган экинларга, айниқса бедага зарар етказади.
Тарқалиши. Бу тунлам узоқ шимолдан бошқа бутун Европада, Ғарбий Сибирь, Қозоғистон, Марказий Осиё ва Кавказ ортида учрайди.
Таърифи. Ундов тунламнинг катта-кичиклиги кўкқурт тунламиникидан фарқ қилмайди. Унинг олдинги қанотлари қорамтир бўз ранг тусда; қанотларидаги тўлқинсимон кўндаланг чизиқлар кўкқурт тунламиникича кўзга ташланиб турмайди; Noctuidae оиласига қарашли кўпгина тунламлар учун типик бўлган қанотларидаги понасимон, думалоқ ва буйраксимон доғлар очиқ кўриниб туради. Буйраксимон доғ қорамтир, думалоқ доғ анча оч рангли, понасимон доғ эса қора тусда ва жуда чўзинчоқ бўлади. Ана шу понасимон доғга қараб бу капалакни ундов тунлам деб атайдилар. Урғочи капалакларнинг кейинги қанотлари кул ранг, эркаклариники оқиш, уларнинг ташқи четлари қўнғир рангли.
Тухуми кўкқурт тунламиникига қараганда бирмунча йирикроқ бўлиб, диаметри 0,75 мм келади, 12—14 та радиуси бор.
Қурт танасининг ранги хира; тана айланасининг ярмидан камроқ қисмидаги сохта оёқ товонларида илмоқлар бор, ўртанча илмоқлар четкиларидан йирикроқ; бу тунламнннг қуртлари бошқа белгилари жиҳатидан кўкқурт тунламининг қуртларига жуда ўхшайди.
Ҳаёт кечириши. Ундов тунлам ҳам кўкқурт тунлами сингари ҳаёт кечиради, бироқ у секинроқ ривожланади ва Марказий Осиёда йилига фақат икки бўғин берса керак.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish