Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet20/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Ғўза цикадасининг авлоди тўрт йилга чўзилади. Етук цикадалар вужудга келишидан олдин личинкалар тупроқдан чиқади ва ўсимликларга кўпинча 20—30 см, баъзан 2 м баландликкача ўрмалаб чиқади. Личинкалари оёқлари билан поя ва шохларга ёпишиб олади, сўнгра имагога айланади. Личинкаларнинг ер бетига чиқиш ва имагога айланиши янтоқ гуллаётгани ёки ғўзалар шоналай бошлаган даврга, май охири—июн бошларига тўғри келади. Вояга етган цикадаларнинг чиқиш даври 2—3 ҳафта давом этади, лекин уларнинг кўпчилиги деярли бир вақтда пайдо бўлади.
Цикадалар куннинг иссиқ пайтларида сояда: дарахт ва бута шохларида ёки ўтсимон ўсимликлар орасида яширинади. Кечки пайт эркак цикадалар чирқиллайди. Цикадаларнинг «ашуласи» тунга бориб деярли тўхтайди ва кундузги иссиқ пайтларда эса сусаяди.
Цикадалар, қанотлари яхши ривожланган бўлишига қарамай, кўпинча бир жойда ўтира беради. Баъзан жуда яхши учиб 2—3 км гача йўл босади. Цикадалар ўсимликларнинг шираси билан озиқланади.
Цикадалар қанот чиқарганидан кейин тезда жуфтлашиб, тухум қўйишга киришади. Урғочи цикада ғўзанинг поясига деярли тўғри чизиқ бўйлаб 1,5—3 мм оралатиб 14 тагача тешик очади. Бу тешикларнинг усти урғочи цикаданинг оқ рангли чиқиндиси билан сувалгани туфайли равшан кўриниб туради. Ҳар бир урғочи цикада бундай тешикларга 10—15 тадан, ҳаммаси бўлиб 100—200 гача тухум қўяди.
Агар шикастланган поялар ёриб қаралса, улардаги тухум камераларини кўриш мумкин, бу камералар баъзан поя диаметрининг ярмига яқин қисмигача жойланган бўлади, баъзан эса камеранинг коваги бутун поя орқали ўтади. Гуллашгача шикастланган ғўза кўпинча сўлиб қурийди, иссиқ кунларда эса шикастланганидан кейин 3—4 соат ўтгач қурий бошлайди. Ғўза туплари бақувват ва баланд бўлганида уларнинг учигина зарарланади. Учки қисми қуриса ҳам пастки қисми, тупроқ етарли даражада сернам бўлса, соғлом шохлардан ҳам тез ўсади, лекин бундай ғўзаларнинг ҳосили жуда камаяди.
Цикада билан зарарланиш даражаси жиҳатдан биринчи ўринда янтоқ, иккинчи ўринда аччиқмия ва учинчи ўринда ғўза туради. Цикада тухум қўйиш учун ўз оёқлари билан қучоқлай олиши мумкин бўлган поя ва шохларни танлайди. Цикадалар тухум қўйиб бўлганларидан кейин июн охиридан июлнинг учинчи декадаси ўртасида ўлиб кетади. Июл охири—август бошида, янтоқ, йиғиштириб олина бошланган вақтда личинкалар тухумдан чиқади. Бу вақтда ёш личинкалар тухум камераларидан ёруғликка қараб ўрмалайди ва ерга тушади.
Ерга тушган личинкалар тупроқ ёриқчалари ичига ва кесакчалар тагига киради. Бу личинкалар бегона ўт босмаган пахта далаларида узоқ турмасдан, бегона ўт босган ташландиқ ерларга ўтади. Личинкалар бутун ҳаётини тупроқ ичида ўтказади, кўкламда тупроқ бетига кўтарилади ва ёзда тупроқнинг устки қаватлари қуриган сари қишлаш учун чуқурроқ қаватларга тушади. Улар ёзда кўпннча 10—25 см, қишда эса 25—30 см чуқурликда туради. Личинкалар пўст ташлаб имагога айланиш учун чиқишдан олдин тупроқ бети яқинига тўпланади, улар ўтсимон ўсимликлар, айниқса янтоқ, қора чайир ва ажриқ илдизлари шираси билан озиқланади. Личинкалар одатда чимзор, қўриқ ерларда яшайди.
Кураш чоралари. Янтоқни мумкин қадар эртароқ, ундаги личинкалар тухумдан чиқишдан олдин тамоман йиғиштириб олиш зарур. Йиғиштириб олинган ва қуриган янтоқдаги цикада ҳалок бўлади.
Кимёвий кураш чораларидан цикада личинкалари жойлашган ажриқ ва чайирзорларни кўкламда—личинкалар тупроқ бетига яқин турган вақтда дезинсекция қилиш тавсия этилади; бунинг учун ерга гексахлоран солиниб, кетма-кет бороналанади. Бироқ бу чоралар ҳозирча амалда синаб кўрилган эмас. Ниҳоят, цикадалар учаётган даврда далаларга гексахлоран чанглаш ҳам тавсия қилинади (Успенский).

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish