Тарқалиши. Тропик минтақалардан келиб чиққан полиз бити 60° шимолий кенглик билан 40° жанубий кенглик ўртасидаги жойларда кўп учрайди.
Акация бити Марказий Осиё, Кавказ орти, Европа, Шимоли-шарқий Африка ва Шимолий Америкада тарқалган.
Плотников бити Туркманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Кавказ ортида учрайди.
Ғўза илдиз бити Марказий Осиё, Кавказ орти, Шимолий Кавказ, Украина, Молдавия, Ғарбий Европа, Миср ҳамда Шимолий ва Жанубий Америкада ҳаёт кечиради.
Катта яшил бит Туркманистои, Ўзбекистон ва Қозоғистонда тарқалган. Жанубий Украинада бу битнинг Acyrthosiphon gossypii paczoskii Mordv. деб аталадиган мустақил кенжа тури учрайди.
Таърифи. Ғўза битлари тенг қанотли хартумчалилар туркумига (Homoptera) қарашли майда ҳашаротлардир. Уларнинг узунлиги 2,5 мм ча бўлиб, катта яшил битнинггина узунлиги 4 мм гача етади. Битлар қанотсиз ҳамда қанотли формаларга ажралади. Қанотли битларда икки жуфт қанот бор, бу қанотларнинг олдинги жуфти кейинги жуфтига нисбатан анча узун бўлади.
Ғўза ёки полиз бити (Aphis gossypii Glov). Қанотсиз формасининг узунлиги 1,25—2,1 мм келади. Танаси тухум шаклида, туси яшил ёки сариқ рангдан тортиб тўқ яшил ранггача бўлади; кўклам ва ёз фаслларида ўтсимон яшил ёки сарғиш ранг, кузга бориб эса туўқ яшил ранг битлар кўп учрайди.
Оёқ ва мўйловчаларининг ранги яшил, уларнинг учлари сариқ, мўйловчаларининг узунлиги танасининг 2/3 қисмига яқин бўлади. Аксари битларда қоринчасининг кейинги қисмида шира найчалари бор, бу найчалар битларнинг айрим турларини таниб олиш учун муҳим белги бўлиб ҳисобланади; ғўза битида шира найчаларининг узунлиги танасининг бешдан бир қисмига тенг келади. Бу найчалар ёки уларнинг учлари қора бўлади.
Қанотли битларнинг узунлиги 1,2—1,9 мм келади, танаси чўзинчоқ шаклда, ранги сарғиш яшил ёки туқ яшил, қоринчасининг ён томонлари қора доғлар билан қопланган бўлади. Боши, кўкраги, оёқ учлари ва шира найчаларининг ранги қора. Қанотли битларнинг шира найчаси ва думчаси қанотсиз битларникига қараганда калтароқ.
Битларнинг личинкалари кичкина бўлиши билан етукларидан фарқ қилади. Қанотли битларнинг қанот бошланғичлари иккинчи личинкалик ёшида пайдо бўлади. Биринчи ёшдаги личинкаларнинг муйловчалари тўрт бўғимли, шира найчалари 0,4—0,5 мм узунликда бўлади, яъни уларнинг бўйи ва эни баравар. Иккинчи ёшдаги личинкаларнинг мўйловчалари 5 бўғимли, шира найчаларининг бўйи кенглигига қapaганда 2 баравар узун бўлиб, танасининг узунлиги 0,5—0,7 мм келади. Учинчи ёшдаги личинкаларда мўйловчалар 5 бўғимли, шира найчаларининг бўйи кенглигига нисбатан 3 баравар узун бўлиб, тананинг узунлиги 0,7— 0,85 мм келади. Тўртинчи (охирги) ёшдаги личинкаларда муйловчалар 6 бўғимли, шира найчаларининг бўйи ва кенглиги тахминан учинчи ёшдаги личинкаларники каби бўлиб, тананинг узунлиги 0,85—1,2 мм га етади.
Акация бити (Aphis medicaginis Koch.). Гавдасининг катталиги полиз битиникига, деярли, тенг келади. Қанотсиз битнинг узунлиги 1,4—2,1 мм, қанотли битники эса 1,2—1,8 мм бўлади. Қанотсиз битларнинг гавдаси кенг, тухум шаклида, туси тўқ қўнғир—жигар рангдан тортиб то қора ранггача бўлади. Боши ва кўкраги қоринчасига қараганда қорамтирроқ. Сонлари, болдир учлари ва оёқ панжалари тўқ қўнғир рангда бўлади; болдирларининг учларидан бошқа қисми сариқ рангли; шира найчалари қopa тусда; мўйловчаларининг узунлиги танаси узунлигининг учдан икки қисмига тенг келади. Қанотли битларнинг қоринчаси қўнғир рангли бўлиб, қоринчасидан қopa кўндаланг чизиқлар ўтади; боши ва кўкраги қopa; мўйловчаларининг асосий бўғимлари қорамтир, бошқа қисмлари оқиш сариқ рангли; шира найчалари қopa рангли. Қанотли битларнинг мўйловчалари қанотсиз битларникига қараганда узунроқ бўлади.
Личинкалари тўқ жигар, хира рангли, тухумдан янги чиққан личинкалари тўқ яшил рангли бўлади.
Плотников бити (Xerophilaphis plotnikovi Nev.). Қанотсиз битнинг танаси яшил, боши қўнғир рангли; шира найчалари калта, сарғиш-яшил, оёқлариники оқиш, танаси овал шаклда; етук битларнинг узунлиги 1,5—2 мм, мўйловчалариники 0,92 мм гача етади.
Қанотли битларнинг боши ва кўкраги бўз ранг, мум доғ билан қопланган хира қора тусда; қоринчаси бўз ранг, мум доғ билан копланган яшил тусда; шира найчалари ва оёқлари оқиш яшил рангли; танасининг узунлиги 1,5 мм га яқин; мўйловчалари 0,75 мм. Қанотлари кам томирли, иккинчи медиал томири калта бўлади.
Катта яшил бит (Acyrthosiphon gossypii Mordv.). Бошқа битларга қараганда йирикроқ бўлиб, танасининг узунлиги 3—4 мм, мўйловчалариники 4,5 мм дан узунроқ бўлади. Шира найчалари жуда узун, 1,7 мм чадир. Танаси чўзинчоқ шаклда, яшил, баъзан сарғиш ёки қўнғир сарғиш рангли бўлади; қанотлилари қанотсизларидан бирмунча кичкинароқдир.
Илдиз бити (Frifidaphis phaseoli Pass.)—танаси деярли шар шаклида бўлиб, узунлиги 2 мм ча келади, шира найчалари бўлмай, уларнинг ўрнида бўртмачалар бўлади. Танаси туси оқиш зарғалдоқ, оёқларн оч қўнғир рангли, личинкаларининг туси оч сариқ рангли бўлади.
Танаси, оёқлари ва мўйловчаларининг усти майда тукчалар билан қопланган. Қанотли битларнинг ҳам катталиги, шакли ва ранги қанотсиз битларникига ўхшайди. Олдинги қанотларидаги медиал томир тармоқланган бўлмайди. Қанотсиз битларнинг мўйловчалари 5 бўғимли, қанотли битларники эса 6 бўғимли бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |