Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Дала ва бордо чирилдоқлари



Download 3,6 Mb.
bet16/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Дала ва бордо чирилдоқлари
(Acheta deserta Pall. ва Acheta burdigalensis Lair.)
Бу чирилдоқларнинг ҳаёт кечириши бир-бириникига анча ўхшайди ҳамда етказадиган зарари ва уларга қарши кураш чоралари ҳам бир хилдир.
Зарари. Дала ва бордо чирилдоқлари ғўза майсаларининг уруғ палла ва чин баргчаларини ҳамда пояларини кемириб, баъзан ғўза туп сонини жуда сийраклаштириб қўядилар, экинларнинг айрим жойлари ола-була бўлиб қолади. Бу чирилдоқлар Марказий Осиёда ғўзадан бошқа полиз, ғалла, кунжут ва зиғир экинларига ҳам зарар етказади. Кавказ ортида ва Россиянинг Европа қисмидаги жанубий ҳудудларда дала чирилдоғи тамаки, картошка, дуккакли ва сабзавот экинларига ҳам тушади.
Ниҳоят, Туркманистон ва Тожикистонда ғўза ва баъзи бир дала экинларининг майсаларини чирилдоқларнинг бир тури бўлган икки нуқтали чирилдоқ (Csryllus bumaculatus De-Cseer) ҳам зарарлаши аниқланди.
Тарқалиши. Дала чирилдоғи Марказий Осиёда, Қозоғистон, Кавказ орти, Шимолий Кавказ, Европада то шимолий кенгликнинг 50—52° гача бўлган ерларида ҳамда Афғонистон, Эрон, Кичик Осиё, Сурия ва Шимолий Африкада учрайди.
Бордо чирилдоғи Марказий Осиёда, Қозоғистон, Кавказ ва Кавказ ортида, Кичик Осиёда, Сурия, Қрим, Жанубий Волга буйи, Хитой, Ҳиндистон, Ява ороллари, Африкада ва Мадагаскар оролида учрайди.
Таърифи. Дала чирилдоғи (Acheta deserta Pall.) эркагининг узун-. лиги 10—16 мм, урғочисиники 12—20 мм келади; танаси қора тусда, кул ранг тукчалар билан қопланган; кейинги оёқлари, бошқа ҳамма чирилдоқларники каби, сакраш учун мосланган.
Қанотустлиги қоринчасининг учига етиб, қанотлари эса иккита ўсиқча шаклида қанотустлигининг тагидан чиқиб туради. Қанотустликларидаги томирчалар урғочиларида тўғри тўқилган тўр, эркакларида эса қанотустларининг асосий ярмида эгри-бугри тўр ҳосил қилади. Урғочиларида узунлиги 1,5 см келадиган ингичка тухум қўйгичи бор.
Бордо чирилдоғи (Acheta burdigalensis Latr.) дала чирилдоғига нисбатан бирмунча кичкинароқ, эркак ва урғочиларининг узунлигн 10—15 мм орасида бўлади. Танаси кул ранг, калласи қора, орқасининг олд қисмида қорамтир доғ ва чизиқчалар бор. Танаси қалин, кул ранг тукчалар билан қопланган. Эркагининг қанотустликлари қоринчасининг охирига етиб туради, урғочисида қоринчасидан калтароқ. Урғочиларининг тухум қўйгичи чўзиқ ва ингичка бўлиб, узунлиги кейинги оёқ сонларининг узунлигига тенг.
Личинкалари етук чирилдоқлардан кичикроқ бўлиши, жинсий система етилмаганлиги ҳамда ривожланган қанотлар бўлмаслиги билан фарқ қилади.
Дала чирилдоғининг тухумлари ялтироқ оқ рангли, узунлиги тахминан 3,5 мм ва эни 1 мм; бордо чирилдоғининг тухумлари эса оч қўнғир тусда, дала чирилдоғиникидан 1 мм қисқа бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish